Сурхондарё вилояти Ангор халқ таълими бўлими мудири Мамадияров Номоз Тўхтамишевичнинг 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили
Download 113 Kb.
|
Мудир маърузаси янгиси
Азиз Анжуман иштирокчилари!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли “Ўзбекистон иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги 18-Қ/Қ, 20, 13Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1962, 2009 йил 2 июнь) билан тасдиқланган “Академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ умумтаълим мактабларининг 9-, 10-,11-синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича олимпиадасининг 2- (туман) босқичи ўтказилди. Ангор туман халқ таълими бўлимининг 2018 йил 20 декабрдаги “Умумтаълим фанлари бўйича олимпиадасининг 2-туман босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 265-сонли буйруғи чиқарилди. 2018 йил ноябр ойида биринчи босқични ўтказиш учун тест саволлари ва амалий ишлар тайёрланиб барча таълим муассасаларига тарқатилди. Фан олимпиадасининг биринчи босқичи 2018 йилнинг 4-10 ноябрь ойида ўказилди. Биринчи босқич якунлари бўйича ҳужжатлар ва 2-босқичга иштирок этувчилар бўйича буюртмалар олинди. 2-босқич туман фан олимпиадаси 2019 йилнинг 7-9 январ куни тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. 7 январ куни мактабда очилиш маросими ўтказилди. Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Я.Туропов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларига омад тилади. Фан олимпиадасига 9-синф ўқувчиларидан 551 нафар, 10-синфлар ўқувчиларидан 473 нафар, 11-синф ўқувчиларидан 422 нафари ўз билимларини синаб кўришди. Олимпиада давомида ўтказилган беллашувда 9-,10-синф ўқувчиларидан 76 ва ундан юқори балл тўплаган 1,2,3-ўринларни эгаллаган 41 нафар ўқувчилар ғолиб деб топилди ва туман шарафини ҳимоя этиш мақсадида вилоят танловига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Танловнинг вилоят босқичида 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Нурхонова Назокат рус тили фанидан, 3-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Холиқова Нилуфар француз тилидан 1-ўринни, 3-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Тўраева Гулзебо, 23-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Хобоев Дилшод биология фанидан 2-ўринни қўлга киритишди. Download 113 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling