Сурхондарё вилояти Ангор халқ таълими бўлими мудири Мамадияров Номоз Тўхтамишевичнинг 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили


Download 113 Kb.
bet5/6
Sana28.12.2022
Hajmi113 Kb.
#1009219
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мудир маърузаси янгиси

Ҳурматли Анжуман иштирокчилари!

Тумандаги умумтаълим мактабларини 2018-2019 ўқув йилида 22615 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишди. Таълим муассасаларининг 11-синфларини 1400 нафар ўқувчилар битиришди. Битирувчиларнинг 20 нафари олтин, 15 нафари кумуш медаллар билан тақдирланишди. Битирувчиларнинг 1261 нафари таълимни давом эттириш учун олий ўқув юртларига хужжат топширишган.


Тумандаги умумтаълим муассасаларида 72 нафар амалиётчи психологлар фаолият кўрсатади. Шулардан 27 нафари мутахассис, 45 нафари номутахассислардир. Номутахассис ходимлардан 13 нафари қайта тайёрлов курсидан ўтказилган бўлиб, 8 нафари курсдан ўтиш учун хужжат топширган. Уларнинг 24 нафарига огоҳлантириш хати берилди. Мактаб амалиётчи психологлари билан ўқувчи ёшларни орасида юз бераётган суицид ҳолатларини олдини олиш бўйича “Ҳаёт гўзал-мен ҳаётдан завқланаман”, “Биз бахтли келажак сари”, “Бахтли дарахт”, “Мен бахтли бўла оламан” мавзуларида семинар-тренинглар, туман Оила маркази билан ҳамкорликда мактаб ўқувчи-қизларини эрта турмушга чиқиш, эрта туғруқни олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрь кунидаги “Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 868-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги мавжуд 6 та касб-ҳунар коллежларида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. Жумладан, Ангор педагогика коллежи, Ангор маиший касб-ҳунар коллежи, Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Ангор қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи, Ангор қишлоқ хўжалиги ва Ангор Политехника касб-ҳунар коллежлари негизида ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари ташкил этилди. Ўтган ўқув йилида умумтаълим мактаблари билан ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари ўртасида шартномалар тузилиб, касбий таълим берилиши тўлиқ равишда амалга оширилди. 10-11 синф ўқувчилари билан жадвал асосида назарий ва амалий дарс машғулотлари олиб борилди.
2018-2019 ўқув йилида ўқув ишлаб-чиқариш мажмуаларида 10-11 синф ўқувчиларга дурадгорлик, компьютер оператори, тикувчилик, наққошлик, шинамонтажчи, компьютер ва дастурий таъминотлар ҳамда офис жиҳозларини ўрнатувчи ва уларга техник хизмат кўратувчи, сувоқчи, мебель ишлари устаси, чилангарлик, ҳисобчилик ва сантехник касблари бўйича йўналишлар очилган бўлиб, касбий таълим дарслари хафтада бир кун давомида 6 соатдан бериб борилди. 2018-2019 ўқув йили якунига кўра 6 та ўқув ишлаб-чиқариш мажмуаларида 1401 нафар 11-синф ўқувчилари иштирок этиб, уларнинг 1345 нафари оддий касб малакаси, 56 нафар битирувчилар эса аъло даражали касб малакаси дипломларини олишга муяссар бўлишди.
Тумандаги умумтаълим мактабларида жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони болалар билан ишлаш, уларни жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари учун кўмаклашиш мақсадида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Умумтаълим муассасаларида 50 нафар ногирон болалар уй шароитида якка тартибда таълим олишмоқда. Уларга малакали педагоглар ажратилган. Улар таълим олишлари учун ўқув қуроллари ва жиҳозлари билан таъминланган.



Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling