Сурхондарё вилояти Ангор халқ таълими бўлими мудири Мамадияров Номоз Тўхтамишевичнинг 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили


Download 113 Kb.
bet2/6
Sana28.12.2022
Hajmi113 Kb.
#1009219
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мудир маърузаси янгиси

Иккинчи ташаббус, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш юзасидан тумандаги таълим муассасаларида спорт тўгараклари фаолияти мунтазам фаолият олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳар куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар таълим муассаса ҳудудида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар мактаб спорт зали ва майдонларидан ўзларининг қизиқтирган спорт турлари билан шуғулланишмоқда.
Тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 4 май куни халқ таълими ходимлари ўртасида собиқ касаба уюшмаси раиси Ў.Химматов хотирасига бағишланган анъанавий спартакиада спорт мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақада 135 дан ортиқ халқ таълими ходимлари иштирок этишдилар.
Тумандаги 20, 21, 22, 30-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлар ўртасида жорий йилнинг 8 май куни 5 та муҳим ташаббуснинг 2- йўналиши амалда ижроси юзасидан спортнинг марафон ва мини футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақада 180 нафар ўқувчилар иштироки таъминланди.
Тумандаги 3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг 18 май куни спортнинг шахмат-шашка, валейбол ва футбол турлари бўйича мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақаларда 155 нафар ўқувчилар иштироки таъминланди.
Учинчи ташаббус, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ишлар юзасидан таьлим муассасаларида ўқувчи-ёшларга компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш юзасидан таълим муассасаларида босқичма-босқич замонавий компьютерлар билан таминланмоқда.
Туман марказида жорий йилнинг 13 май куни 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши амалда ижроси таъминлаш юзасидан “Рақамли технология” ўқув маркази ўз иш фаолиятини бошлади. Тумандаги барча умумтаълим мактабларининг 45 нафар ўқувчи-ёшлари дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Рақамли технология” ўқув маркази тўгаракларига жалб этилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида тумандаги барча таълим муассасаларида китоб марафонлари ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида турли хил маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда адабиёт кечалари ташкил қилинмоқда.
Жумладан, тумандаги барча умумтаълим мактабларида жорий йилнинг май ойи давомида 4-йўналиши бўйича ”Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”, “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида ташкил этилган китоб акциялари ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари топшириқларини ўз вақтида сўзсиз бажариш ҳамда илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус устувор йўналишлари бўйича манзилли ишлар ташкил қилиш юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан мақсадли чора-тадбирлар белгиланмоқда.


Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling