15-17 ёшдаги қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида мактабларда ташкил этилган тикувчилик, тўқувчилик ва қандолатчилик тўгараклари фаолиятини ўрганиш.
|
1. Педагог-психологлар, Ёшлар агентлиги етакчилари, “Бувижонлар мактаби” аъзолари ёрдамида таълим муассасаларида таҳсил олаётган 15-17 ёшдаги қизлар билан суҳбатлар уюштириш орқали уларнинг келажакдаги орзу-умидлари, қизиқишларини аниқлаш, олинган натижаларни тизимлаштириш ва таълим муассасаларида, оилада ва маҳаллада ёш авлодни мақсадларига етишишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш.
2. Бу ёшдаги ўғил-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва келажакка бўлган ишончларини мустаҳкамлаш мақсадида спорт, таълим ва касбга йўналтирилган тўгараклар, ўқув-амалий курсларни ташкил этиш, китобхонлик, шеърият ва санъат кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.
3. Ушбу ёшдаги ўғил-қизларни оғир меҳнатга жалб этилишининг олдини олиш, уларнинг жисмоний, руҳий ва репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, “таълим – ёшлар – тиббиёт – оила – маҳалла” тизимини самарали жорий этиш.
4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.
|
15 октябрь
алоҳида график асосида
10 ноябр
доимий
|
Шахар халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар Агентлиги етакчиси,
педагог-психологлар,
Ички ишлар бўлими Хотин-қизлар билан ишлаш фаоли , маҳалла қошидаги комиссиялар ва жамоатчилик тузилмалари
|
|
Олий таълим муассасаларида таълим олиш истагида бўлган хотин-қизларни яратилган имтиёз ва имкониятлар билан таништириш ҳамда уларга мавжуд имтиёзлардан фойдаланишлари учун кўмаклашиш.
|
1. Маҳалладаги 25-мактабнинг 15 нафар, 23-мактабнинг 20 нафар битирувчи қизлари ҳамда олий таълим муассасасида ўқиш истагида бўлган 14 нафар хотин-қизларнинг ичидан эҳтиёжманд хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарорига асосан олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларни 4 фоизли квота асосида танловда иштирок этиш билан боғлиқ имтиёзлар билан таништириш.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сонли қарорига асосан тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг ижтимоий аҳволи ҳақида махсус комиссияга тўлиқ маълумотларни тақдим этиш.
|
20 майдан бошлаб
25 май
20 сентябрь
|
Шахар оила ва хотин-қизлар бўлими, халқ таълими бўлими, Ёшлар Агентлиги етакчиси,
туман Кенгаши депутати
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |