Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий


Download 425 Kb.
bet33/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1108603
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ХОЛЧАЁН - Юнон-Бақтрия ва ку­шонлар даври маданиятига оид ёд­горликлар мажмуаси. Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳудудида жойлашган. Бир неча тепалик (Хонақоҳтепа, Қо­рабоғтепа, Маслаҳаттепа каби бир неча қадимий харобалардан иборат. Ҳудудда истеҳком, канал, боғ, сарой, турли бинолар қолдиғи мавжуд. Ёдгорлик Санъатшунослик институтининг Г.А.Пугаченкова раҳбарлигидаги археология-санъат экспедицияси томонидан ўрганил­ган (1959-63). Хонақоҳтепадан мил. авв. 2-1 асларга оид ҳукмдор саройи қолдиғи топилган. Г.А.Пугаченкованинг тахминига кўра, сарой юечжи қабилаларидан бири­нинг жабғyси Герайга тегишли бўлган. Сарой ёғоч устунли айвон, меҳмонхона, подш тахти қуйилган хона, йўлак ва бошқа қисмлардан иборат ғиштдан ишланган. Деворлари бўялиб, нақш ва расмлар солинган. Сочи силлиқ таралган бақтриялик йигит, унинг яқинида яна бир бошқа этник гуруҳга мансуб йигит тасвирининг қолдиқлари топилган. Холчаён деворий суратларида узум ғyжyми, япроқлар, улар орасида осилиб турган қандайдир ду­малоқ мевалар, гуллар тасвири ўрин oлгaн.
Бинолар ҳайкаллар билан безатилган. Улар елимга табиий бўёқлар аралаштирилиб бўялган. Аёл ва эркакларнинг қиёфалари (совут кийган жангчилар, суҳбатлашаётган ҳукмдор, жанг лавҳаси) маҳорат билан ишланган. Холчаёндан жуда кўп археологик ашёлар – хум, тоғора, кўза, сопол идишлар, ханжар, қилич, тақинчоқлар, танга пуллар топилган. Унда ҳаёт милодий 3 аср бошигача давом эт­ганлиги ҳақида Васудева 1 тангалари гувоҳлик беради.


Саид оталиқ мадрасаси

Денов тумани

16 аср

САИД ОТAЛИҚ МАДРАСАСИ – 16 асрнинг энг катта мадрасаларидан бири бўлиб, Денов шаҳрида жойлашган меъмо­рий ёдгорлик. Қуръон сураларига монанд 114 та ҳужрадан иборат қилиб қурилган икки қаватли иншоот.
17-аср географи Махмуд ибн Валининг ёзишича Денов ўша даврда катта шаҳар бўлганлиги унинг мустаҳкам қалъаси, жуда яхши бозори, катта мадраса ва хонақоҳи бўлганлигини ёзиб қолдирган. Маҳаллий аҳоли мадрасани бундан 200-300 йил аввал Саид Оталиқ номли инсон буюртмаси асосида бунёд этилганлигини айтишади. Баъзи хабарларга кўра мадраса Нақшбандия тариқатининг арбобларидан бири Хожа Алоуддин Атторга атаб у кишининг авлодлари томонидан 26 йил давомида қурилган. Қурилишда уста Аҳмад Мамат Бухорий раҳбарлик қилган. Айтишларича, Хожа Алоуддин Аттор зотлари Баҳоуддин Нақшбанднинг куёв­лари бўлиб, у кишининг икки хали­фаларидан бири бўлган. Бу киши дафн қилинган қабрлари ҳозир «Шайх Аттори Ва­лий» ёки «Остона бува» дейилади.
Мадраса қурилиши буюртмачиси Саид Оталиқ ҳам Алоуддин Аттор авлодидан бўлган. Меъморий тадқиқотларга кўра пойдеворининг чуқурлиги 5,5 метр. Мадраса шимолдан жанубга томон чўзилган, тўғри тўртбурчак тарҳли (46х64 м.), бурчакларига гулдасталар ишланган. Пештоғининг икки ён томонида икки қаватли уч равоқли пешайвони бор. Пештоқ орқали кираверишда миёнсарой (бир неча бўлимлардан иборат), унинг икки ёнида чортоқ тарҳли масжид ва дарсхона бор. Миёнсарой гумбази қалқонсимон қаносларга, масжид ва дарсхона гумбазлари тоқиларга таянган. Ҳовли (40х29,5 м) атрофида олди чуқур равоқли, икки қаватли ҳужралар жойлашган. Пастки қаватдаги ҳужралар ҳажми 4,75 х 2,75 м. ва юқорисидаги ҳужралар ҳажми 2,75х2,25 м., томи балхи гумбазли. Пештоғи ва ички хоналарида миёнсарой равоқларида ганчкори безаклар ва ички бўртма қобирғасимон, муқарнас нақшлар сақланган. Ҳужра деразаларига ганчдан панжаралар ишланган.
Мадраса сўзи – дараса – ўрганмоқ деган маънони англатади. Мадрасалар қуриш 9-13 асрларда тарқалган. Мадрасаларда миллий зиёлилар тайёрланган. Мадрасаларда диний билимлардан ташқари талабаларнинг қизиқиши ва муддарисларнинг мавжудлигига қараб астраномия, геометрия, тиббиёт, кимё, география, тарих, адабиёт, меъморчилик асослари, ҳаттотлик, мусиқа, ахлоқ ва нотиқлик илмлари ўқитилган. Шундай қилиб Саид Оталиқ мадрасаси ҳам сўнги ўрта асрлардаги илм масканларидан бири бўлган.
Мадраса 1956-60 ва 1972-73 йилларда илмий ўрганилиб, лойиҳа асосида таъмирланмоқда.


Хожа Алоуддин Аттор мақбараси

Денов тумани

20 аср сўнги


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling