Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий


Download 425 Kb.
bet28/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1108603
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ХЎЖА ҒУРҒУР ОТА - Ўзбекистоннинг “ер ости Жомолунгмаси” ёхуд дунёда энг чуқур ғори номига даъвогар.
“Ушбу сатрлар муаллифи 1988 йили журналистика сўқмоқларида Россиянинг Свердловск (Ҳозирги Екатеринбург) шаҳридан келган бир гуруҳ ёш спелеолог-ғоршуносларни учратганди. Улар Бойсун тоғларида собиқ Иттифоқ ҳудудида энг баланд бўлган, бир неча километрга чўзилувчи ва бир-бири билан туташувчи ғорлар силсиласини тадқиқ қилгандилар. Уларнинг мақсади энг чуқур ва энг узун ғорларни топиш эди. Келгусида, эҳтимол яқин йиллар ичида ўзимизнинг ёш ғоршунос, археолог ва санъатшунослар олимлар Бойсун ва Кўҳитанг тоғларидаги ғаройиб ғорларни Зараутдан қолишмайдиган, балки ундан-да қадимийроқ бўлган ибтидоий санъат асарларини топиш мақсадида тадқиқ қилишар, нафақат ўтмиши, балки келажаги ҳам буюк бўлган она диёримиз—Ўзбекистоннинг оламаро шуҳратига шуҳрат қўшишар!” Мазкур иқтибос ўн беш йил муқаддам (2003) дунё юзини кўрган “Зараутсой тилсимлари” китобидан келтирилдики, бу билан баён этилмиш мулоҳазалар маълум маъно-даражада ўз исботини эндиликда топаётгани таъкидланади. Бунга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлган киши жорий 2017 йилнинг феврал ойида интернет тармоғи бўйлаб халқаро National Geographic сайтида эълон қилинган бир мақолага кўз ташласа кифоя. Марк Синотт қаламига мансуб материал “Ўзбекистондаги “ер ости Эверести”—дунёдаги энг чуқур ғор номига бош даъвогар” деб аталади. Германиялик журналист Ўзбекистоннинг Бойсун тоғларида жойлашган, дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири ҳисобланувчи Dark Star--Қоронғи юлдуз (Бойсун аҳли уни азалдан Хўжа Ғурғур ота деб атайди) ғорига тажрибали спелеолог Лариса Позднякова билан биргаликда яқинда тушиб чиққан. Кейинги ўн йилликда бу маскан бутун дунё спелеологларини ўзига жалб қилди, -- деб ёзади хорижий журналист.-- Бу улкан тизим шуниси билан ҳам жалб қиладики, альпинистлар Ер юзидаги энг баланд тоғ чўққиси Эверестда эканини яхши билишади, лекин тубсиз ғорлар у қадар яхши ўрганилмаган. Ер остида нима яширин эканидан кўра, Марс ҳақида кўпроқ нарса биламиз. Бугунги кунда Грузиядаги Крубер ғори энг чуқур ғор ҳисобланади -- 7,208 фут. Бироқ Dark Star ундан бу номни тортиб олишга даъвогар бош номзоддир. Таркибига Россия, Италия ва Исроил спелеологлари кирган 31 кишилик халқаро экспедиция жамоаси ўз техник имкониятларидан келиб чиқиб ислоҳ қилган "ер ости Эверести"нинг чуқурлиги бир километрни ташкил қилади. Тадқиқотчилар ғорнинг туби 2,650 метрдан иборатлигини айтишган. Бу эса Грузиядаги Крубердан 500 метрга чуқурроқ деганидир. Кўпчилик экспедициялар қатори бу сафаргиси ҳам арқонлар етишмаслиги натижасида тугалланган, боз устига бу ғордаги тадқиқотлар бундан-да кенг техник жиҳозлар ва имкониятларни талаб қилар эди. Маълумотларга кўра, ғор 1984 йилда россиялик тадқиқотчилар томонидан топилган, бироқ унга келиб, тизимни ўрганишда британияликлар биринчи бўлишди -- улар 1990 йилда уни тадқиқ қилиб, 70-йилларнинг илмий-фантастик фильми бўлган Dark Star (Қоронғи юлдуз) номини беришган. Ғорга кириш осон бўлмаган. Буни тушуниш учун, аввало, денгиз сатҳидан 3700 метр баландликдаги тоғни тасаввур қилайлик. Бойсунтов тизмасининг Хўжа Ғурғур ота тоғи 300 метрлик тик деворга эгадир. Ана шу тик деворнинг қарийб ўртасига, яъни 160 метр баландликка чиқмоқ лозим эди. Халқаро “Бойсун--90” рус-инглиз спелеоэкспедицияси таркибида ишлаётган “Аспекс--90” инглиз гуруҳи тадқиқотчилари ана шу тик қоя ўртасига чиқиб бориш учун--кўп эмас, оз эмас--уч кунлик вақтларини сарф этдилар. Ғор деворлари катта муз кристаллари билан қопланган бўлган, кўплаб музлаган кўллар учрайди, ҳаво ҳарорати доимо икки-беш даража совуқликда туради. Улар ғор ичи бўйлаб икки километр юришгач катта қудуққа дуч келганлар, аммо қудуққа тушишда асқатадиган асбоб-ускуналар етарли эмасди... Келгуси йили эса... юқорида эслатиб ўтганимиз кўплаб кўллардаги юза музлар эрувчанлиги сабаб тадқиқот ишларини давом эттиришга имкон бўлмайди. ...Бу орада қарийб ўн йил ўтиб кетади... 2011 йилнинг августи. Хўжа Ғурғур отанинг тик девори пойига Россия-Италия экспедицияси қўр ташлайди. Мазкур экспедиция 25 метрлик янги қудуқни “забт” этади. Қудуқ тубидан ёнбошда йўлак бор эди, гарчи унинг давоми берк бўлиб чиққан эса-да, йўлак адоғида юқорига ўрлаб кетган бўшлиқ топилади. Ўн метрлик бўшлиқнинг юқорисида ғаройиб кўринишли каттагина тим, яъни галереяга чиқиб оладилар. Галерея текшириб кўрилади ва унинг бошқа ғорлар тизимига уланиб кетгани маълум бўлади—ер қаъри бўйлаб янада янги--бундан-да йирикроқ галереялар сари йўл очилган эди. Аммо, ер ости зимистонини ёритган тадқиқотчилар кўз ўнгиларида намоён бўлган янги-янги ғор шохобчаларини ўрганишга киришмасдан изларига қайтадилар, чунки экспедиция муддати тугаганди. Келгуси 2012 йили Хўжа Ғурғур отада сўнгги йилларнинг энг кенг миқёсли экспедицияси амалга оширилади: унинг ишида дунёнинг беш мамлакати ҳамда Россиянинг бир неча шаҳридан келган 29 киши иштирок этади. Олдингилар йўлини давом эттирган спелеолог-ғоршунослар кейинги давр амалиётида неча бор синовдан ўтган тажрибани қўллаб 240 метр чуқурликда аниқланган кўплаб ёнбош йўлакчалардан бири -- қудуқли шохобчани диққат-эътибор марказига олганлар. Ҳақиқатан ҳам бу усул уларга 450 метр чуқурликка қадар тушиб бориш имконини беради. Соҳа тилида меандр деб аталадиган эгри-бугри кетган ғор ён-атрофини текшириш пайти яна янги ўтиш йўлаклари пайдо бўлади. Вазият тақозо этгани учун ана шу жойда таваккалчи ва жасур йигитлардан танлаб олиниб штурм ғуруҳи ташкил этилади ва бунинг натижасида 600 метрлик мўлжал эгалланади. Аммо, штурм гуруҳи ҳам навбатдаги қудуқ олдида тўхтаб қолишга маҳкум эди: чунки, ҳар сафар бўлганидек қудуққа кириш ва у орқали ер қаъри саёҳатини янада давом эттиришга фурсат қолмаганди, арқонлар ҳам тугаб бўлганди. Хуллас, тадқиқотлар 2013 йилда давом этади. Россия(Урал) ва Италия спелеологлари 850 метргача тушиб борганлар. Аммо, қарангки, уларнинг ўтиш йўлини эса эндиги сафар сифон (ер остидаги сув тўла жой) тўсди ва табиий бу ердан ўтиб бўлмади. Лекин галдаги уринишнинг арзигулик натижаси бор эди-- чунончи, мазкур экспедиция ҳисоботида “Dark Star ғор тизими чуқурлик ва узунлик бўйича Ўзбекистонда олдинги ўринлардан бирини (Сурхонтовнинг Чўли Баир массивида жойлашган Бойбулоқ (1415 метр) ва қўшни Фестивальная-Ледопадная (850 метр) ғорларидан кейинги ўринни) эгаллади ва назарий жиҳатдан олганда чуқурлик бўйича жаҳоний рекорд ўрнатиш учун потенциал имконияти юзага келди. Аммо, буни бўлғуси экспедициялар кўрсатади” дейилади. Екатеринбург (илгариги Свердловск) спелеология клуби 2016 йилда Бойсун тоғларига навбатдаги сафар уюштирди. Экспедиция таркибида Россия, Украина ва Италия мутахассислари, жами 26 киши ишлади. Улар Хўжа Ғурғур ота, Чўли Баир ва Бойбулоқ тадқиқини давом эттириб, ёнбош кетган ғорлардан олтитасини тўла ўрганишди, тўрт километрдан ошадиган йўлаклар очишди ва ҳоказо... Бойбулоқ ҳақида батафсил. 1985 йили эди. Хўжа Ғурғур ота массивида ишлаётган ураллик ғоршунослар Сурхонтов тизмасини ҳам текширишга қарор қилдилар. Бу ердаги Қўрғонча қишлоғи аҳолиси уларга 1971 йилда бир киши кириб кетган ва қайтиб чиқмаган тоғдаги бир ғор ҳақида гапириб беришди. Ичидан мўлгина сув чиқиб тургани учунми ғорни Бойбулоқ деб аташарди. Бу хабар спелеологларни қизиқтирди ва улар ғорга кириб, унинг ичидаги ўттиз метрлик қудуқ тубидан одам суякларини топишди. Орадан икки йил ўтиб, яъни 1987 йилдагина суяклар чиқариб олинди ва Деҳиболо қишлоғидаги унинг хонадонига берилди. Бойбулоқнинг биринчи тадқиқотчисини Мустафоқул дер эдилар.У ер қаъридан келаётган сувнинг чиқиш жойини аниқ билиш мақсадида бир неча бор ғорга кириб чиққан, аммо охирги маротабада унинг керосин лампаси ногаҳон ўчиб қолган эди. Ғор ичини яхши биладиган Мустафо чироғи ўчганидан кейин ташқарига чиқаяпман деб ҳали ўзи юриб кўрмаган қуйи йўлакларга тушиб қолади. З имистон узра пайпаслаб силжир экан, чуқурлиги беш қаватли томга тўғри келадиган қудуқ уни ютиб юборади. Мустафонинг эски керосин лампаси ҳозир ҳам ўша топилган жойида туради. Ер ости ғорлари харитасида эндиликда жасур тадқиқотчи Мустафо номи билан аталадиган ғор ҳам бор... 1986 йили иккинчи экспедиция ташкил этилиб, иккинчи қудуқ охирига қадар ўрганиб чиқилди. 1987 йилнинг октябрида, 1988 йилнинг августида экспедициялар давом эттирилди ва 900 метрлик маррага чиқилди. 1989 йили эса тадқиқот ишлари италиялик спелеологлар билан биргаликда давом эттирилди ва 1158 метрлик қуйи нуқта забт этилди. Кейинги йили эса сайёрамизнинг турли нуқталарида ер остида ишлаш бўйича улкан тажриба орттирган Англия мутахассислари ҳамкорликка келадилар ва улар биргаликда 1991 йилга келиб Бойбулоқнинг жаҳонда чуқурлик бўйича тўртинчи ўринни эгаллашини таъминлайдилар. Кейинги изланишлар натижасида Бойбулоқ Марказий Осиёнинг энг чуқур ғори деб тан олинди.
Аммо, бизнинг мана шу фараҳли кунларда эса... бетакрор, гўзал юртимиз табиатининг фавқулодда нодир ғаройиб ҳодисаси--Бойсун тоғларининг ер ости салтанати бугун жаҳон ОАВ, хусусан интернет саҳифаларида “Тескари Эверест: дунёнинг энг чуқур ғори Ўзбекистонда жойлашган. Ўзбекистоннинг олис тоғ тизмасида дунёда энг чуқур ғорни топиш мумкин”,-- деган сенсация-шов-шув билан ифода топиб турибди.


Жарқўрғон минораси

Жарқўрғон тумани

12 аср


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling