Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий


Download 425 Kb.
bet39/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1108603
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

ТЎПАЛАНГ СУВ ОМБОРИ — Амударёнинг ўнг ирмоғи.
Номи тожикча “Қизил дарё” (тож.сурх-қизил, дарё).
Жанубий Ҳисор тоғ тизмаларидан оқиб тушувчи Қоратоғ ва Тўпалангдарё сувларининг қўйилиши натижасида ҳосил бўлади. Дарёнинг узунлиги 175 км, ҳовуз майдони 13 500 км² ни ташкил этади. Июндан август ойигача дарё сувга тўлади. Ўртача сувнинг сарфланиши 6 км масофада, Мангузар бошидан 65,8 м³/с ташкил этади. Дарёда жануби-Сурхон сув омбори ҳам жойлашган.


Оқостона бобо мақбараси

Узун тумани

10-11 асрлар

ОҚОСТОНА БОБО МАҚБАРАСИ – Сурхондарё вилояти Узун тумани Телпакчинор қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (10 аср охири – 11 аср бошлари). Мақбара чорси хонали (ташқи ўлчами 9х8,7 м., ичкиси 5,65х5,80 м.), тарзларига ғиштлар мавж шаклида терилган. Шимоли-шарқий тарзидаги равоқ орқали кирилади. Унинг 2 ёнига ишланган гулдастадан фақат жанубий қисмидагиси сақланган. Пойгумбази ғўласимон, юқориси қубба билан якунланган. Гумбаз ости бағаллари 8 қиррали, чуқур равоқлар ишланган.
Оқ Остона бобо мақбараси бир хонали иншоот бўлиб, ўзининг режавий-композицион ечимида лўнда. У лойиҳа бўйича тўртбурчак (ташқи тарафи бўйича 9 м га яқин), билинар-билинмас найзадор гумбаз билан ёпилган. Дафн бўлмасининг марказига йирик сағана қўйилган. Мақбара ички қисми ихчам: ўқ бўйича тўртта чуқур равоқдор тахмонлар бурчакли, режада ўн икки қиррали. Чоракталик қилиб кесилган куйдирилган ғиштдан шахмат тартибидаги устунлардан қурилган.
Гумбазга ўтиш қуббасимон ўйиқли қабариқсимон равоқдаги тромплар ёрдамида амалга оширилади. Деворларни кўтаришда асосий қурилиш маҳсулоти сифатида куйдирилган ғишт лой қоришмаси билан кўтарилган, томлар қурилишида эса ганчдан фойдаланилган.
Оқ Остона бобо – кубовий ҳамда шарсимон шаклларни уйғунлаштирган бир хонали, пештоқсиз иншоот.
Оқ Остона бобо ташқи томондан ҳам, худди ички қисмдаги каби қўш ғишт билан қопланган, аммо 11- асрга оид кўплаб ёдгорликларга хос бўлган тик чоклар декоратив жиҳатдан тўлдирилмаган.
15 асрда жануби-шарқий томондаги девори қайта қурилган. 19 аср охирида уста Худойберди ярим шикастланган гумбазни қайта тиклаган, бинонинг шарқий томонидан қўшимча кириш хонасини қурган.
Мақбара фақат хотира иншооти, у маълум бир тарихий шахс дафн этилган жой эмас. Мазкур хотира қадамжо биноларини тиклаш ислом динига хос бўлган одатий ҳол. Маҳаллий урф-одат, расм-русум тадқиқ қилинаётган иншоотни Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) яқин сафдошларидан бўлган, кейинчалик Исломда “авлиё” лар қаторига қўшилган Абу Ҳурайро номи билан билан боғлайди. Ушбу нақлга кўра, Оқ Остона бобо мақбараси авлиёнинг қабридан олинган бир сиқим тупроқ кўмилган жойда қурилган.




Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling