Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий


Download 425 Kb.
bet32/39
Sana22.01.2023
Hajmi425 Kb.
#1108603
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
тарихий меъморий, археологик ва экологик объектлар

БУДРАЧТЕПА – қадимий шаҳар хароба­лари. Сурхондарё вилояти Денов тума­нида жойлашган. Майдони салкам 120 га. Унга Заҳартепа, Оқмозортепа ва Ду­нётепа деб номланган тепаликлар ки­ради. Будрачтепа ўрта асрларда Чағониён деб ата­либ, подшо саройи, шаҳристон ва ра­боддан иборат бўлган. Будрачтепа Афросиёб де­ворий расмларидаги сўғдча ёзувларда “Чағониён” араб манбаларида “Сағoниён” деб аталган.
Илк бор 1960 йилда Будрачтепа ёдгорлиги аниқланган. 13 аср бошида шаҳар мўғул истилочилари томонидан вайрон қилиниб 15 аср бошларида эса шаҳристонда ҳаёт тамомила тўхтаган, Дунётепада ҳаёт қисман кечган, Оқмо­зортепа эса пишиқ ғиштлар билан тик­ланган қабристонга айлантирилган. Шаҳар ўрни рабоддан шарқда - Ғиш­ли деган жойда пайдо бўлган, у ерда маданий қатлам 4-5 м ни ташкил қилади; 16 аср бошларида шайбоний­лар томонидан шаҳар батамом вайрон қилинган. Чағониён пойтахти энди Будрачтепадан 10 кмча узоқликда жойлашган “Дех-и-нав” га, ҳозирги Деновга кўчган.
Чағониён шаҳри ҳақида араб-форс ёзма манбаларида анча маълумот берилган, лекин афсуски, улар етарли даражада батафсил эмас. Чағониён милоднинг X-XI асрларида Ўрта Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири хисобланган, аҳолисининг сони ва бойлиги жиҳатидан Термиздан кейин турсада, бироқ майдони жиҳатидан ундан катта эди.
X асрда Чағониён Ўрта Осиёнинг тараққий этган маданий марказларидан бири бўлиб, муҳим сиёсий мавқейга эга эди. Унинг ҳукмдорлари Муҳтожийлар сулоласидан бўлган Абу Бакр Муҳаммад (Абу Али Чағоний) Сомонийлар давлатида жуда мухим ҳарбий ва маъмурий вазифаларни эгаллашган. Айниқса, Абу Али Чағоний ўзининг жангу жадал жасоратлари билан ном қозонган бўлиб, кўпгина араб ва форс тарихчилари унинг шаънига мақтовлар битган эдилар.
Маҳаллий аҳоли бу жойни Будрач шаҳри вайроналари деб аташади. Бу ном қадимда мазкур жойда ахоли будда динига сиғинганидан келиб чиққан бўлса ажаб эмас. Биз бу номнинг маъносини излаганимизда Маҳмуд Қошҳарийнинг “Девону луғатит-турк” асарида “Будрач” шахс исми эслатилганлиги эътиборимизни тортди. Асарда Будрач турк мусулмонларига қарши курашган будпаараст уйғурларнинг йўлбошчиси бўлганлиги қайд этилган. Будда роҳиби Сюан Цзяннинг ёзишича, VII аср бошларида Чағониён пойтахти айланаси 10 ли (5 километрга яқин) майдонни эгаллаган. Унда унча катта бўлмаган бешта сангарам (будда ибодатхонаси), кам сонли роҳиб бор экан.
Будрач-шаҳри харобасини ўрни Денов шаҳридан 6 км жанубда, Йўлдош Охунбобоев номли ширкат хўжалигида, Заҳартепа қишлоғи яқинидадир. У Қизилсув Сурҳондарёга қуйилиши жойидаги чап ва ўнг қирғоғи бўйлаб жойлашган. Шахристон ер юзаси нисбатан текислик, Сурхон дарёсига томон нишаброқ. Шаҳар ўрнининг умумий майдони 6 квадрат километр, балки ундан ҳам кўпроқдир, чунки Шаҳристон жуда ёмон сақланганидан унинг чегарасини аниқлаш ниҳоятда мушкул эди. Шаҳристоннинг катта қисми хайдалиб экинзорга айлантирилган, бир қисмида қишлоқ аҳолиси уйлар қурган.
Ўрта Осиёнинг кўпгина ўрта аср шаҳарлари каби, Чағониён-Будрач ҳам уч асосий қисмдан, арк (Қалъа), шаҳристон (шаҳарнинг аҳоли яшайдиган қисми) ва работ (шаҳар атрофи)дан иборат бўлган.
Шаҳристон-Кенг майдондаги шаҳристон 51 гектарни эгаллаган, унинг атрофи девор билан, шунингдек, чуқур ва кенг хандақ билан ўралган, шаҳарнинг чегарасини ана шу девор ва хандақ қолдиқларига қарабгина аниқлаш мумкин бўлди. Будрач шаҳристонининг айрим қисмларида ҳунармандлар (кулоллар, темирчилар, шишадамгарлар, чилангарлар, заргарлар) маҳаллалари ўрин олган эди. Ўртароқда чиройли масжид бўлган ва бу масжид ҳақида ўрта аср араб жуғрофлари ёзиб қолдирганлар.


Холчаён ёдгорлиги

Денов тумани

Мил.авв. 1 - мил. 3 асрлар


Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling