СЎФИ ОЛЛЛОЁР тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир ҳисобланади. У 1644 йилда Каттақўрғоннинг Минглар қишлоғида туғилиб, 1724 йилда Олтинсой тумани Вахшивор қишлоғида вафот этган. Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасида тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган Сўфи Оллоёр бу лавозимдан тезда истефо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқад талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиуллоҳ (каромат соҳиби) бўлиб етишган.
Туркий ва форсий тилларда ижод қилган Сўфи Оллоёр ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасида ёйиш ва тасавуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишдан иборат. У “Маслак ул-муттақин” (“Тақвадорлар маслаги”), “Мурод ул-орифин” (“Орифлар муроди”), “Махсан ул-мутеъин” (“Итоаткорлар хазинаси”) асарларини форсий, “Сабот ул-ожизин” (“Ожизлар саботи”), “Фавз ун-нажот” (“Нажот тантанаси”) маснавийларини туркий тилда яратган.
Асарларида ислом аҳкомлари, тариқат талаблари, инсоний комиллик шартларини бирма-бир таърифлаб берган. Унинг диний-тасаввуфий руҳдаги панду ҳикматга йўғрилган асарлари нафақат Туркистон, балки Қашқар, Волга бўйи, Астрахан, Булғор, Оренбург ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар орасида ҳам кенг тарқалган. Сўфи Оллоёр асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган, уларга бағишлаб шарҳлар ёзилган, луғатлар тузилиб, у қўллаган тасаввуфий истилоҳ-тимсоллар кенг шарҳланган.
Сўфи Оллоёр 1713 йилда Вахшивор қишлоғида масжид қурдирган. Масжиднинг умумий тарҳи (14,0х16,2 м), хонақоҳ (11,1х9,7 м), икки томонлама айвон ҳамда қўшимча хоналардан иборат. Девори синчли пахсадан, томи тўсинли. Хонақоҳдаги меҳроб равоғи анча чуқур, равоққа бўртма чизиқлар қилинган. Айвондаги устун, хонақоҳдаги устун ўйма рангли нақшлар билан безатилган. Устун ва дераза панжаралари қайта таъмирланган. Масжид 1967 йилда санъатшунос олим Л.И.Ремпель томонидан ўрганилган. Унинг томонидан айвондаги устунлардан бирига битилган масжиднинг қачон қурилганлиги ҳақидаги сана топиб ўқилган. 1977 йил З.А.Аршавская томонидан ўрганилган.
|
Хўжаипок зиёратгоҳи
|
Олтинсой тумани
|
|
ХЎЖАИПОК – Термиз-Денов туристик йўналишида жойлашган ҳам табобат ҳам зиёрат маскани ҳисобланади. Хўжаипок номи Абдураҳмон ибн Анд хазратларига берилган нисбат. Ушбу ғор Кенаги тоғ этакларида жойлашган. Ғорнинг узунлиги мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганилмаган. Ғорнинг юза қисмидан қайнаб чиқадиган шифобахш булоқ суви 45 метрлан, кичик ер ости дарё сувидан оқиб чиқади. Ғордан секундига 200 литр сув оқиб чиқади. Сув таркиби Симашка номли илмий текшириш маркази лабораторияси томонидан текшириб кўрилганда натрий, калий, кальций, гидрокарбонат натрий, кремний кислотаси, азот, темир, алюминий ва бошқа микроэлементлардан иборатлиги аниқланган. Ғорнинг 1 литр суви таркибида 10-11 млгр. олтингугурт мавжуд бўлиб, тери, ошқозон-ичак, артрит, асаб касалликлари, акушер-гинекологик касалликларига даво. Ғор ичида табиий ванналар ҳам мавжуд. Ғордан келадиган сувни шифобахшлигини одамлар қадимдан билганлар ва ундан фойдаланганлар.
|
|
Сангардак шаршараси
|
Сариосиё тумани
|
-
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |