GOVERNMENT
OF THE SURKHANDARYA REGION
190100, №1, At Termiziy st. Termez city,Surkhandarya region. Tel: (+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
“____” ___________________ yil№________________
“Boysun Surxon”агрофирмасига
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Равот мавзеси
2020 йил 19 февралдаги
20/02-5-сонли мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига “Кредит фоизлари ва тўловлари жараёнида вужудга келган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман” деган мазмунда қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ТИФ Миллий банк АЖ Сурхондарё вилояти филиали томонидан банк мижози бўлган “Boysun Surxon” агрофирмасига Хитой давлатидан музлаткич ускунаси, кўчат етиштириш, мева сабзавотни қайта ишлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари ҳамда мини тракторлар харид қилиш учун ажратилган 955 000 (тўққиз юз эллик беш минг) АҚШ доллари миқдорида кредит маблағининг тўлаш муддати ишчи гуруҳ томонидан тузилган рўйхатга асосан узайтирилганлигини маълум қиламиз.
Вилоят ҳокимининг
ўринбосари Х.Саматов
Баж: С.Жўраев
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO
VILOYATI
HOKIMLIGI
190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi1-uy,
Tel:(+99876)221-70-75, www.surxondaryo.uz
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |