Шундай экан, иқтисодий ислоҳотларни модернизациялаш ва ислохотларни чуқурлаштиришнинг ҳозирги босқичида макроиқтисодий мувозанат муаммосининг барча жиҳатлари ва қирраларини назарий тадқиқ қилиш ва асослаш иқтисодиёт олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолади. Шунингдек,бозор муносабатларига ўтиш шароитида макроиқтисодий мувозанатни таъминлашнинг аҳамиятини ва унинг вазиятга қараб ўзгаришининг ўзига хос хусусиятларини тўлароқ асослаб беришга ҳам ўрин ажратилади. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосларини шакллантириб бориш жараёнида, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириб бориш талаби, бир қатор анча мураккаб иқтисодий муаммоларни бирданига ҳал қилиб боришни тақозо этади. Булар ичида иқтисодиётда муассасавий ва таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш алоҳида долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосларини шакллантириб бориш жараёнида, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириб бориш талаби, бир қатор анча мураккаб иқтисодий муаммоларни бирданига ҳал қилиб боришни тақозо этади. Булар ичида иқтисодиётда муассасавий ва таркибий қайта ўзгартиришларни амалга ошириш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш алоҳида долзарб аҳамиятга эга. Ижтимоий табақалашув кўрсаткичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |