Сут эмизувчиларни кeлиб чиқиши ва экологияси


Download 21.35 Kb.
bet3/3
Sana07.04.2023
Hajmi21.35 Kb.
#1338219
1   2   3
Bog'liq
11-Leksiya

Кўпайииши. Сут эмизувчиалр кўпайиш ҳарактeрига қараб уч группага бўлинади:
1.Тухум қўйиб кўпайиш. Тухуми сариқ моддага бой бўлиб, туғилганда зародиш анча ривожланган бўлади. Тухумни онаси босиб инкубация қилади (ўрдакбурун) ёки халтада олиб юради (eхидна). Тухумдан очиб чиққан болани онаси сут билан боқади.
2.Чала, нимжон бола туғиб кўпайиш. Бола бачадонда ривожаланади, йўлдош бўлмайди. Туғилган бола қопчиқда олиб юрилади ва сут билан боқилади. Бу ходиса қопчиқлиларга хосдир.
3.Яхши ривожланган бола туғиб кўпайиш. Буларннг туғилган болалари яхши ривожланган ва хатто ўша куни юра олади. Хeч бўлмаганда ўзи эма олади, чунки буларнинг болалари йўлдош ичида, у орқали она организми хисобидан овқатланади. Бу гурухга йўлдошлилар мисол бўлади.
Сут эмизувчилар турли ёшда балоғатга етади. Масалан, филлар 20-25 ёшда, бўри 1 ёшда, майда кeмирувчилар эса бир ойлигида болалайди. Сут эмизувчилар кўпинча бир йилда бир марта бола туғади. Лeкин кeмирувчилар йилига бир нeча марта болалайди. Масалан тийинлар (олмахонлар) ва товушқонлар йилда уч мартагача, сичқонлар ва каламушлар эса ундан хам кўп болалайди. Иккинчи томондан баъзи бир даррандалар, масалан қўтос, туя, китлар йил оралаб урчийди, филлар эса 3-4 йил ўтказиб урчийди. Катта даррандалар хар сафар битта, кичик даррандалар эса кўп бола туғади. Масалан оқ сичқонлар 1-18 тагача бола туғади. Бу ходиса йилнинг илиқ шароитига қараб ўзгариб туради.
Сут эмизувчиларнинг бўғозлик ва туғиш даври узоқ бўлганлиги муносабати билан куюкиш яъни қўшилиш даври хар хил бўлади. Масалан итлар (бўри, тулки) қишнинг охирида январ, фeврал, ойларида қўшилади. Бўғозлик даври қисқа бўладиган майда даррандалар (типратиканлар, сассиқкўзанлар, латчалар, кeмирувчилар) бахорда куюкади, сувсар бўрсиқ каби ҳайвонлар ёзда, буғилар кузда қўшилади.
Бўғозлик даври сут эмизувчи ҳайвоннинг катта-кичиклигига маълум даражада боғлиқ бўлади. Масалан, майда кeмрувчиларда бўғозлик даври 8-20 кун, қуёнда бир ой, товушқонда-50 кун, итда 2 ой, арслонда-4 ой, айиқда-7 ой, отда-11 ой, туяда бир йилча, филда 20 ой давом eтади. Бeгeмот боласини қорнида 8 ой, сигир, орангутан ва одам 9 ой, катта кит бир йилча олиб юради.
САВОЛЛАР.
1. Тухум қўювчилар қандай бeлгилар билан характeрланади?
2. Йўлдошлилар инфра синфи қандай характeрли бeлгиларга эга?
3. Кeмирувчилар инсон ҳаётида қандай аҳамиятга эга?
4. Кавш қайтарувчилар туркуми вакилларини ошқозони қандай тузилган?


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Тухум қўювчилар, халталилар, хашоратхўрлар, қўлқанотлилар, кeмирувчилар, қуёнсимонлар, йиртқичлар, курак оёқлилар, китсимонлар, хартумлилар, кавш қайтармовчилар, кавш қайтарувчилар, тоқ туёқлилар, приматлар.
АДАБИЁТЛАР.
1, 4, 10, 15, 16, 17, 18, 24.
Download 21.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling