«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet18/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Таянч иборалар:
менежер, персонални бошкариш, лидерлик, услуб, менежер этикаси, менежер маданияти, аттестация, рейтинг, менежер психологияси, мотивация.
Саволлар:

  1. Менежер мехнати кандай бахоланади? У самаралими?

  2. Менежер мехнати нимадан бошланиб, нима билан тугайди?

  3. Бозор менежер мехнатига андай талаблар куяди?

4.Хамма нарсага улгурувчи менежер кандай сифатларга эга булиши керак?
5.Яхши корхонада менежер мехнати кандай ташкил этилади?
6.Менежернинг яхши ишлаши учун нима халакит беради?
Адабиётлар.
1.Зуб Анатолий Тимофеевич. Стратегический менеджмент: Теория и практика: Учеб.пособ. 2-е изд., испр.,доп. - М.: Аспект Пресс, 2004.- 415с.
2.Каталог. / Сост. Ходжаев А.Ш. Учебных программ экономического факультета МГУ по направлению “Менеджмент” 2003/2004 учебный год. ТЕИС, 2003. - 326 с.
3.Квинтэссенция или Менеджмент для менеджеров. / Пер.с англ. Холден Ф. - М: HIPPO, 2003. - 208 с.

Мавзу 14. Менежмент маданияти ва услублари.





  1. Маданият ва менеджмент.

  2. Менежмент маданиятининг асосий унсурлари.

  3. Рахбарлик услуби тушунчаси.

  4. Менежментда кулланиладиган услублар.

14.1. Маданият ва менежмент.


«Маданият» тушунчаси ривожланиши даражасининг умумлаштирувчи курсаткичи булиб, бир канча маънони билдиради. Масалан, жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва нихоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти хакида суз юритиш мумкин. Инсон фаолияти моддий ва маънавий бойликлар яратувчи турларга булинади. Шу сабабли, моддий ва маънавий маданият фарк килинади.
Моддий маданият инсон томонидан табиатни буйсундириш даражаси курсаткичидир. Унга ишлаб чикариш воситалари ва мехнат предметлари киради. Маънавий маданиятга фан, ахоли маълумот даражаси, медицина хизмати даражаси, санъат даражаси, одамлар ахлокий меёрлари, маънавий эхтиёжлар ва манфаатлар ривожланиши даражасини киритиш мумкин. Шундай килиб, маданият инсоннинг хам маданий ишлаб чикариш, хам маънавий хаёт сохасида ривожланиши жараёнидаги ютукларини камраб олади. У инсоният билимлари, унинг мехнати мохиятидан иборат булиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилади.
Инсоният маданияти усувчан, узгарувчан, чунки хозирги авлод аввални авлодлар маданий кадриятларидан ижодий фойдаланиш асосидагина янада ривожланиши мумкин.
Узбекистоннинг ноёб маданияти йиллар, асрлар давомида шаклланиб, уни саклаш, ривожлантириш куп миллатли республиканинг юкори маълумотли инсонлари -фан, адабиёт, санъат арбоблари вазифасидир.
Инсон хаёти фаолиятининг мухим таркибий кисми бутун инсоният томонидан жамланган маданий бойликка эга булиши, шу жумладан бошкарув маданиятини эгаллашдир.
Менежмент маджанияти жуда мухимдир. Инсоният уз ривожланиш жараёнида жуда катта менежмент тажрибасини жамлаган. Бозор шароитида бу тажриба бошкарув самарадорлигини оширишга хизмат килиши керак. Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши, аввало бошкарув маданияти даражаси юксалиши билан богликдир. чунки, менежмент йуллари, усуллари, восита ва услубларига танкидий бахо бериш йули билан, уларнинг энг яхшилари жахон тажрибасида куланиши учун ажратиб олинди.
Менежмент маданияти инсон маданиятининг таркибий кисми булиш билан бирга катор узига хос хусусиятларга хам эга. Маданиятга эга булиш менежер учун факат зарур эмас, балки шартдир, чунки хар бир ташкилотнинг хар бир булинмаси самарали ишлаши учун унинг ходимлари юксак маданиятга эга булишлари керак.
Менежмент маданияти даражаси ходимлар, айникса, менежерлар маданиятини, менежментжараёни маданияти, бошкарув техникаси, мехнат шароитини акс эттирувчи курсаткичлар буйича бахоланади. менежмент маданияти унсурларининг турли-туманлиги бошкарув жараёнида турли-туман меёрларга, жумладан, ахлокий, хукукий, иктисодий, ташкилий, техникавий, эстетик меёрларга риоя килиш заруриятини келтириб чикаради.
Ахлокий меёрлар инсоннинг ахлок ва одоб сохасидаги хулкини тартибга солади. Улар жумласига ижтимоий бурчни тугри тушуниш, киши уртасида инсоний муносабат ва узаро хурмат, виждонлилик, хакикатгуйлик, камтарлик ва х.к.лар киради. Бошкарув жаарёнида ахлокий меёрларга риоя килиш унинг маданияти юкори даражасидан далолат беради.
Менежментда хукукий меёрлар давлат-хукукий ва ташкилий-хукукий меёрий хужжатларда акс этади. Унинг жумласига даслвт корхонаси тугрисида конун, тадбиркорлик хакида, мулк тугрисида конунлар киради. Лекин конунлар хар бир корхонанинг узига хос хусусиятларини хисобга ололмайди. Шу сабабли, хар бир корхона, конунга асосланган холда, корхонада ишлаб чикаришнинг узига хос хусусиятларини хисобга олувчи меёрий коидалар урнатилади.
Иктисодий меёрлар корхона фаолияти жараёнида эришилиши лозим булган иктисодий курсаткичларни белгилайди. Улар жумласига молия-кредит меёрлари, ссудалар олиш тартиби, амортизация меёрлари, махсулотнинг хисобланган бахоси, фойда меёри, рентабеллик меёри, фондлар учун туловлар, бюджетга туловлар, иктисодий рагбатлантириш меёрлари киради.
Ташкилий меёрлар ташкилот таркибини, алохида булинма ва шахслар фаолияти таркиби ва тартибини ички тартиб фаолият турларини, ходимлар вазифаларини, ахборотни кайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгилайди.
Техникавий меёрлар корхонанинг ва унинг булинмаларининг бошкарув учун зарур ускуна, техника ва транспорт воситалари, асбоблар билан куролланганлик даражасини билдиради.
Эстетик талаблар ва меёрлар хам бошкарув жараёнида кулланиладиган техника воситалари ва ускуналари, хам бошкарув ходимларини ураб турувчи ташки мухит учун белгиланади.

14.2. Менежмент маданиятининг асосий унсурлари.


Менежмент маданияти таркибига бошкарув ходимлари маданияти, бошкарув жараёнлари маданияти, мехнат шароити маданияти ва хужжатлар юритиш маданияти киради.


Менежмент маданиятининг барча унсурлари узаро боглик ва узаро таъсир этувчидир. Шу билан бирга улар орасида бошкарув ходимлари маданияти етакчи ахамиятга эга. Менежер бошарув жараёни маданиятининг юкори даражасига эришиш ва уз мехнатини ташкил этишни такомиллаштириб бориши керак.
Ґар бир корхона ва ташкилот менежери уз вазифасини бажариш жараёнида жамоанинг бошка аъзолари билан муносабатда булар экан ишбилармонкишилар уртасида мавжуд ахлокий коидаларга буйсунади. Ґар бир жамоада хайрихохлик, инсонга хурмат мухити мавжуд булиши керак. Бошкарув маданияти сансалорлик, мансабпарастлик, шавкатсизлик, куполликка зиддир. Бошкарув тизимида, шунингдек, давлат меёрларига риоя килмаслик, ваъдабозлик, фаолиятга нотугри бахо бериш ва бошка хусусиятларга йул куйиб булмайди. Амалий фаолиятда фандан фойдаланиш. Мехнатга ижодий ёндашиш, тадбиркорлик, жавобгарлик, ташаббус ва мустакиллик, хужасизликка, бюроктатизм, конун бузувчиликка, муросасизлик, виждонийлик, камтарлик ва оддийлик бошкарув ходимлари маданиятини ифодалайди.
Менежмент маданиятининг асосий унсурлари.

Менежмент маданияти



Бошкарув жараёни маданияти



Мехнат шароити маданияти


Бошкарув ходимлари маданияти

Хужжатлар юритиш маданияти

Бошкарув
нинг замонавий технологияси

Ишлаб чикариш маданияти




Ходим маданиятининг умумий даражаси

Хужжатларни расмийлаштириш



Иш жойини ташкил этиш маданияти


Хужжатлар нинг хизмат килиш муддати


Бошкарув мехнатини макбул ташкил этиш


Бошкарув илмини билиш


Жойлаштириш


Бошкарув жараёнини комплекс механизацияла ва автомат лаштириш

Хужжатлар дан фойдаланишнинкулайлиги


Бошкарув санъатини эгаллаш


куроллаш



Ходимнинг шахсий ва ишбилармонлик сифатлари

Хизмат курсатиш

Хужжатлар билан хизмат курсатиш ишончлилиги


Ташрифчиларни кабул килиш, телефон оркали сузлашиш, маж-лислар утказиш маданияти


жихозлаш

Бошкарув услуби


шовкин


Бошкарув ходимлари маданиятини таъминлашнинг асосий йуллари - бошкарув илмини чукур эгаллаш, умумий маданий даражаси ва малакасини мунтазам ошириб бориш, уз фаолияти натижаларини тахлил этиш ва тушуниш, ижобий шахсий сифатларни ривожлантиришдан иборат.


Бошкарув маданияти учун бошкарув жараёнини ташкил этиш маданияти даражаси мухим ахамиятга эга. Бошкарув жараёни маданиятига риоя килиш корхонада замонавий бошкарув жараёни кулланилишини билдиради.
Бошкарув жараёни маданияти шунингдек, бошкарув мехнатини (бошкарув мехнатини макбул таксимлаш, кооперация килиш ва чегаралаш, ишчилар сонини меёрлаш, кадрларни тугри жойлаштириш ва улардан фойдаланиш) ва ишловчи иш жойини (иш жойи ва бинонинг кулайлиги, уларнинг санитария-тозалик талабларига жавоб бериши), макбуллаштиришш, мажлисларни, сухбатларни, ташрифчиларни кабул килиш, учрашув, телефон оркали сураш, мехнаткашлар хатлари билан танишишни тугри ташкил этиш ва расмийлаштиришни хам камраб олади.
Бошкарув жараёнида турли-туман техника - оддий калькулятордан тортиб мураккаб ЭХМларгача кулланилади. Менежерлар бу техника имкониятлари ва макбул фойдаланиш сохаларини билишлари лозим булиб, бу бошкарув маданияти даражасини билдиради.
Бошкарув маданиятининг ажралмас унсури - хужжатлар юритиш маданиятидир. Хужжатларнинг бошкарув жараёнидаги ахамияти жуда катта, чунки бошкарувнинг бирор-бир вазифасини хужжалар асосида етказилиб берилувчи ахборотсиз амалга ошириб булмайди. Хужжатлардаги ахборот корхона ташки ва ички фаолиятининг хамма томонини камраб олади.
Бошкарув жараёнининг барча операциялари амалда хужжатлардан бошланиб, хужатлар билан тугайди.
Бошкарув маданиятини такомиллаштириш - унинг бара унсурларини такомиллаштириш демакдир.

14.3. Рахбарлик услуби тушунчаси.


Бошкарув услуби - бу маълум бир рахбарнинг бошкарув жараёнида кулловчи узига хос ва узгармас усул ва харакатлари йигиндисидир.


Мутлако ухшаш кишилар булмагани каби вазифалар куплиги сабабли мутлако бир хил бошкарув услуби хам булмайди. Рахбар факат узига хос хусусият ва сифатлар воситасида факат узига хос, мансуб услубда иш юритади. Бу маънода услуб рахбарни шахс сифатидаги хусусиятларини, балки фаолияти хусусиятларини ифодалайди. Кишиларни бошкарар экан, рахбар жамоанинг натижавий максадин кура билади ва уни шу максад сари йуналтиради. Рахбар ишнинг мохиятига тушунган ва уни чукур урганган холда мутахассислар фаолиятини мохирона бирлаштириш ва йуналтириши керак.
Тшлаб чикаришни бошкариш услуби бошкарув аппарати, барча рахбар ва мутахассисларнинг катта ва мураккаб фаолиятини акс эттиради. Бошкарувнинг хар бир вазифаси узига хос хусусиятларга эга ва шу сабабли унга сом усулларни талаб этади. Назарий жихатдан бошкарув аппаратининг умумий услуби алохида бошкарув ташкилотлари услублари йигиндисидан иборат булиши керак. Лекин амалда алохида ташкилотларнинг турли услублари узаро бирлашиб, бир-бирини бойитади ва натижада, бутун бошкарув аппаратига хос булган узига хос бошкарув услуби вужудга келади.
Хисобчининг юксак даражадаги аниклиги, механикнинг эхтиёткорлиги, иктисодчининг режалилиги ва х.к.билимларни бошкариш услубини белгиловчи мажмуанинг таркибий кисмларидан иборат булади жамоанинг хар бир аъзоси уз услубини киритади, ва шу йул билан ушбу жамоа бошкарув услуби вужудга келади. Купинча жамоадан бирор ходим кетиб, урнига янги киши кеалди. У, одатда жамоада ундан олдинги ходим эгаллаган жойни эгалламаслиги мумкин. У мавжуд услубга мослашиши, жамоа иш юритиш услубига тугри келувчи услуб яратиши лозим. Албатта унинг ишлаш услуби мехнат жамоаси услубига хам таъсир курсатади.
Замонавий услуб жамоанинг хар бир аъзоси олдига катта талаб куяди, ва шу билан бирга уз-узидан мамнун булиш, маъмуриятчилик, расмиятчиликни инкор килади. услуб ижтимоий ривожланиш конунларини, ишлаб чикаришни бошкариш тамойил ва усулларини билиши асосида шаклланади ва бошкарув малакаси йигиндиси кишиларни ташкил этиш куникмаси, шунингдек, шахсий тартиблилик билан характерланади. Ва, нихоят, услуб бошкарув ходимларининг рухий ва психологик хусусиятлари, кучли ирода, катъийлик, ва куркмаслик, бошка кишилар фаолияти ни йуналтира олиш кабиларни камраб олади. Бундан ташкари рахбар тасаввур этиш, аник фикр юритиш, кайишкоклик, илмий фикрни тушуна олиш ва етказа олиш кобилиятига эга булиши керак.
Рахбар менежмент, иктисодиёт ва молия, хукук, сойиология ва педагогика асосларини билиши лозим. Бу фанлар бутун менежментга илмий карашлар тизимини яратиш имконини беради. Бошкарув факат илмий билимларига эга булишни эмас, балки бошкариш снъатини билишни хам талаб килади. бошкарув ташкил этиш билан кугулланувчи аввало уз-узини тарбиялай олиши, узини бошкара олиши зарур. Бунинг учун у доимо ва мунтазам узини-узи тарбиялаши керак. Рахбар услуби эшитиш ва укиш, сузлаш ва ёзиш, яъни ахборотни кабул килиш ва уни бошкаларга узатиш малакасида ифодаланади. Рахбар учун зарур булган сифатлар жумласига унинг ташкилотчилик кобилияти, иш кобилияти, кучи, хушмуомалалиги, иродалилиги киради.
Бозор шароитида ишловчи рахбар ва мутахассислар олдига катъий талаблар куйилад. Улар юкори ишбилармонлик ва ахлокий сифатларга, тадбиркор булши, ахил жамоа ташкил этиш ва мехнат жамоаси билан давлат манфаатлари келишини таъминлай олишлари керак. Замонавий рахбарлар юкори малакага эга булиши, истикболни кура олиши ва самарали хужалик юритишга имкон яратувчи иктисодий фикр юритиш, шахсий интизомга эга булиш, топширилган вазифага жавобгарлик хисси билан ёндошиш, гояларни туплаш, чикишимли ва ишбилармон булиши керак. Рахбар доимо хотиржам ва узига ишонган булиши, ташаббускорлик курсатиш, таваккалчи булиши керак. Жавобгарлик олдида куркиш - кучсизлик белгисидир. Жавобгарликдан курккан киши рахбар булолмайди. Рахбар кул остидагилар билан шундай муносабатда булиши керакки, токи улар унинг олдига маслахат учун бемалол кирсинлар. Рахбар уз кул остидагиларини яхши билиши, улар билан сухбатлашиши, улар кобилияти, билими, малакаси эгаллаган лавозимига мослигини ва аксинча, улар билим, кабилият, малака ва ахлокий сифатларидан фойдаланиш етарли эканлигини аниклаш лозим.
Обруга эга булмай муваффакиятли рахбарлик килиш мумкин эмас, лекин обруга куч билан эмас, иш билан, кандай ишлашни уз мисолида курсатиш билан, уни кандай бажариш хакида сузлаш билан, факат талабчанлик ва катъийлик билан эмас, билим ва куникма оркали эришиш мумкин. Бошкарув санъатига эга булмаган рахбар кабул килинган карорлар самарали булишини таъминлай олмайди. Лекин инсон рахбар булиб тугилмайди, балки иш жараёнида шаклланади.
Рахбар иш услуби корхона фаолияти якуний натижаларига ишлаб чикаришни бошкариш вазифалари воситасида таъсир курсатади. Уларнинг хар бири бошка вазифалар билан узвий боглик холда таъсир килади ва услубнинг фойда хамда корхона фаолиятини умумлаштирувчи курсаткичларга таъсир этишнинг ягона механизми таркибига кирувчи богловчи бугин вазифасини бажаради. Услуб билан ишлаб чикариш натижалари узаро алокаси тизими рахбарлар билим ва куникмалари, бошкарув жараёни технологияси, мехнат интизоми воситасида амалга ошади ва рахбар томонидан кулланилувчи бошкарув усули билан боглик булади.

14.4. Менежментда кулланиладиган услублар.


Менежментда учта асосий услуб ажратиб курсатилади: авторитар (ёки буйрук, автократ); демократик (ёки коллегиал), либерал.


Авторитар рахбар уз кул остидагиларни мажбурлаш, такдирлаш ёки анъаналарни рукач килиш йули билан уз иродасига буйсундиради.Дуглас Марк Грегор (бошчилик сохасида машхур америкалик олим) «Х» назарияси деб атаган автократ фаолияти ижрочилар кобилиятини хисобга олмайди. Мак Грегор унинг усулларини «У» назарияси деб атовчи демократик рахбар, уз кул остидагилар карор кабул килишда катнашувга кул куяди, уларга ишонтириш йули билан таъсир курсатади. Либерал рахбар уз кул остидагиларга тулик эркинлик беради.
Мичиган университети профессори Р. Лайкерт рахбарларни ишга йуналган, хамда инсонга йуналган турларга ажратади. Ишга йуналган рахбар максимал унумдорлик ва яхши мехнатни рагбатлантириш тизими мавжуд булиши хакида гамхурлик килади. инсонга йуналган рахбар инсоний муносабатларни яхшилаш йули билан таъсир курсатишга интилади.
Менежментнинг авторитар услубида ходимлар факат уларга буюрилган вазифани бажаришлари лозим, бунда улар факат энг кам зарру ахборотга эга булишлари керак. Рахбарликнинг авторитар усули армия ва флотда кулланилади. У расмий тизим, низомда курсатилган харбийлар хукук ва бурчларига таянади. Авторитар услубнинг афзал томони буйсунувчиларга таъсир этишнинг марказлашган булишидир. Шу сабабли, авторитар услубда таъсирлар тезкор ва макбул услубда таъсирлар тезкор ва макбул булишга осон эришилади. Лекин бу услуб ходимлар ташаббускорлигини рагбатлантирмайди. Рахбар уз ходимлари мехнати самарадорлигини оширишда кийинчиликка дуч келади. Бундай рахбарнинг энг катта камчилиги - ташаббусни бугиш, кул остидагилар ижодий кучларидан фойдаланмаслиги, иш бир тартибда бажарилишидир.
Рахбар томонидан авторитар услуб кулланилишини сакловчи ташки омиллар - ёмон интизом, ташкилий иш яхши ташкил этилмаганлиги, бошкарув карорларини тайёрлаш ва кабул килишга вакт етишмасликдир. Баъзан жамоа мураккаб шароитга дуч келганда авторитар услуб зарур булади. Рахбарнинг шахсий сифатларидан келиб чикувчи ички омиллар хам мавжуд. Бундай рахбар иш услубини узгартириши учун у уз устида доимо ишлаши, шунингдек, юкори ташкилот томонидан таъсир этиш зарур.
Рахбарлик килишнинг демократик услуби карорлар кабул килиш ва ечишда жамоа аъзоларини кенг жалб этиш билан ажралиб туради. Бунда мухокама килишнинг мувофиклаштириш ва назорат килишнинг жамоа шаклларидан купрок фойдаланилади, рахбар уз ваколатинингбир кисмини кул остидагиларга топширади. Рахбарлик килишнинг демократик услубида ходимлар уз иши истикболи хакида тушунчага эга булиш учун етарли ахборот оладилар. Демократик услубнинг афзаллиги - ходимлар ташаббускорлиги ва уз ишидан мамнун булиши учун кулай шароит яратилишидир. Демократик услуб «пастдан пастга» мунозара килиш ва танкид тамойилларига асосоланади. Энг мухим карорлар жамоа фаоллари томонидан рахбар бошчилигида кабул килинади. Куп холларда карорлар мажлис ва йигилишларда кабул килинади. Лекин бу услуб хам камчиликлардан холи эмас. У манозара ва мухокама учун вакт булмаган, бошкарув карорини тез кабул килиш зарур булган вазиятларда фойда бермайди.
Демократик услубни кулловчи рахбар уз кул остидагиларга шахсий ташаббускорлик, мустакилликни намоён килишга имкон яратади, лекин улар измида булмайди. У одатда узига буйсунувчилар иши тавсилотларини суриштирмайди, майда-чуйда ишларда йул-йурик курсатмайди ва назорат килмайди, лекин доимо улар фаолияти натижаси билан кизикади, зарру булган холларда маслахат беради. Бундай рахбарлик остидаги ходимлар ишдаги вазият хакида тулик ахборотга эга буладилар. Рахбар мутахассис фикрини хисобга олади, жамоада хамкорлик учун кулай вазият яратиш учун харакат килади.
Рахбарликнинг либерал услуби рахбарнинг жамоа фаолиятига минимал аралашуви билан характерланади. Рахбар бундай холда мехнат жамоалариуртасида воситачи вазифасини бажаради, ходимларни иш учун зарур ахборот билан таъминлайди. Либерал услуб максад аник ва ходимлар иши индивидуал хусусиятга эга булган холдагина кулланилиши мумкин. Бундай шароитда ходимлар уз фаолиятини режалаштирадилар ва ташкил этадилар, рахбарга эса факат зарур холлардагина мурожаат киладилар. Либерал услуб купрок илмий-тадкикот ишларига рахбарлик килишда кулланилади, чунки бу холда ижодий фаоллик ва мустакиллик талаб этилади. Ишлаб чикариш шароитида либерал услубни куллаб булмайди.
Амалда аник бир услуб соф холда кулланилмайди куп холларда бир канча услублар комбинациясидан фойдаланилади. Фаол рахбар онгли равишда у ёки бу услубнинг ижобий томонларидан фойдаланишга, салбий томонларини бартараф этишга харакат килади.
Лекин барча услублар бир хил кучга эга деб хисоблаш нотугри булади. Доимо рахбарлик килишнинг демократик усули афзал курилади. Худди мана шу услуб истикболга эга, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш зарур.
Хулоса.
Моддий маданият инсон томонидан табиатни буйсундириш даражаси курсаткичидир. Унга ишлаб чикариш воситалари ва мехнат предметлари киради. Маънавий маданиятга фан, ахоли маълумот даражаси, медицина хизмати даражаси, санъат даражаси, одамлар ахлокий меёрлари, маънавий эхтиёжлар ва манфаатлар ривожланиши даражасини киритиш мумкин. Шундай килиб, маданият инсоннинг хам маданий ишлаб чикариш, хам маънавий хаёт сохасида ривожланиши жараёнидаги ютукларини камраб олади. У инсоният билимлари, унинг мехнати мохиятидан иборат булиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling