«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet17/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Таянч иборалар:
карор, ташкилий карор, программалаштирилган карор, программалаштирилмаган карор, рационал карор, карор кабул килиш мезони, таваккалчилик, аниклик шарти, ноаниклик шарти, эхтимол.
Саволлар:

  1. Бошкарув карорлари кандай куринишларга булинади?

  2. Тезкор ва стратегик карорлар нима билан фаркланади?

  3. Бошкарув карорлари самарадорлигига кандай омиллар таъсир этади?

  4. Бошкарув карорларига кандай талаб куйилади?

  5. Бошкарув карорларининг илмий асосланганлиги деганда нимани тушунасиз?

  6. Карорни бажаришнинг якунловчи боскичи деганда нимани тушунасиз?

  7. Карорнинг бажарилишини назорат килишдан кандай фойдаланилади?



Адабиётлар.
1.Гурков И. Б. Стратегический менеджмент организации: Учеб пособ. 2-е изд., исправ. и дополн. - М: ТЕИС, 2004. - 238 с.
2.Джини Даниэль Дак. Монстр перемен. Причины успеха и провала организационных преобразований. - М.: Альпина Паблишер, 2003. - 320 с.
3.Егорова В.Н., Уолт К. Ключевые показатели менеджмента. 2-е изд.- М: Дело, 2001. - 100 с.
4.Жарковская Е.П., Бродский Б.Е. Антикризисное управление: Учебник. - М.: ОМЕГА-Л, 2004. - 336 с.

Мавзу 13. Менежер фаолиятини ташкил этиш.




13.1.Менежер мехнати ва унинг хусусиятлари.
13.2.Бозорнинг менежерларга булган талаби.
13.3.Аттестация менежерларнинг шахсий ва ишбилармонлик сифатини бахолаш усули сифатида.
13.4. Менежер мехнатини ташкил этиш механизми.

13.1 Менежер мехнати ва унинг хусусиятлари.


Менежернинг мехнати, товар ишлаб чикарувчиларнинг мехнатини ажралмас кисми, менежментнинг функциялари оператив бажарилиши тугри ташкил килинишига боглик булади ва ишлаб чикариш натижасига таъсир курсатади. Менежернинг мехнати аклий, ижодий характерларни узида мужассам этади. Бошкарув мехнатини ишчилари бевосита моддий таъсир курсатмайди, аммо уларнинг мехнати самарали булади. Бошкарув мехнатини натижаси эгри хисобланади, агар ишлаб чикариш фаолияти мехнат коллективининг курсаткичлари билан бошкарувчилик мехнатининг узига хос хусусияти хам кийин, бир хиллари уни аник улчовини белгилаш мумкин эмас.
Бошкарувчилик мехнатининг предмети ишлаб чикаришнинг моддий элементи эмас, балки ахборот, хар-хил хужжатлар, бошкарув ечимлари хисобланади. Менежер мехнатида ва техник бажарувчиларнинг улуши - бу мехнат харажатларини олиш учун ахборотни кайта ишлаш, таъминлаш ва саклаш асосий уринни эгаллайди. Битта буюм ишлаб чикарувчининг тахнологик операциясига бештагача ва ундан куп операциялар тугри келади.
Бошкарув максадга йуналтирилган жараёндек, авваламбор инсонларни бошкаришдир.
Инсон ижтимоий-иктисодий жараёнларга таъсир этувчи асосий компонентдир ва хар кандай жамиятда у бир вактнинг узида бошкарувнинг хам объект хам субъекти була олади. Ґар кандай инсон у эгаллаган лавозимидан катъий назар ваколатли органларда уз аксини топган жамият томонидан бошкарилади. Ґар кандай даражадаги рахбар узининг хохиши буйича бошкармайди. Тенг хукукли жамиятда жамият томонидан назоратдан хеч ким эркин эмас, хаттоки энг юкори даражали рахбар хам, Президент хам жамиятнинг хар бир аъзоси бошкарилувчи хисобланади, чунки у маълум бир коллективга киради. Шу билан бирга жамиятнинг хар бир аъзоси бошкарувчи булиб хисобланади. У ишлаб чикаришнинг хакикий хужайинига, яъни мулкдорига айланади, шунинг учун у бутун иктисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий хаёт билан бошкарувчи сифатида булиб чикади. У ёки бу даражада у коллективнинг ишлари билан бошкаришда катнашади.
Жамиятнинг турли аъзоларининг иштироки бир хил боскичда булмайди. Купчилик ишга пассив катнашади, шу билан биргаликда турли жамоа-ташкилот ва комиссия аъзолари булиб хисобланади. Профессионал мухандислар гурухи хам булиб, ишлаб чикаришни ташкиллаштирувчи, давлат, хужалик органлари рахбарлари хисобланади. Улар махсус бошкарув мехнати билан шугулланиб, жамоа фойдали мехнати турлари булиб хисобланади.
Менежер мехнати узини харакатларида, операцияларда, яъни инсонлар бошкарув жараёнида бажарганда жипслашади. У ёпик циклик формага эгадир. Бошкарув жараёни куйилган максаддан бошланиб, вазифа ва вазифанинг ечилиши билан якунланиб, максадга эришиш билан тугайди. Масала ечилгандан кейин, максадга эришишда, яна бошка вазифа куйилади, янги максад ва яна бошкарув жараёни бошланади.
Максад харакат натижа максад - узилмас бошкарув циклининг схематик куриниши шундай.
Лекин бунда бошкарув жараёни назарий жихатдан тугри булади, амалиётда бошкарув купгина, бир-биридан фаркланадиган жаранларда намоён булши мумкин.
Корхоналарда менежер мехнати купгина масалаларни хал килишга каратилган булади:

  • техник, яъни ускуналардан фойдаланиши, ишлаб чикариш майдонлари билан боглик, ишлаб чикаришни ташкиллаштириш ва х.к.;

  • технологик, яъни лойихалаштириш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш билан боглик;

  • иктисодий, яъни корхона ички ва ташки мухитида иктисодий муносабатларни такомиллаштиришдир;

  • ташкилий, яъни ишлаб чикариш ва мехнатни ташкил килишда бошкарув структурасини такомиллаштириш билан боглик;

  • ижтимоий, яъни ижтимоий муносабатларни такомиллаштириш билан боглик ва х.к.

Менежер мехнати куйилган максадга эришишдаги жамоа аъзоларининг харакатини координация килишга каратилган. У корхона ривожида асосий урин тутади.
Шундай вазиятлар булганки, бунда янги тайинланган рахбар зарар билан ишлаётган корхонани фойда келтирадиган корхонага айлантирган. Бу шундан далолат берадики, бошкарув девони хужалик фаолиятига бевосита таъсир курсатади.
Замонавий бошкарув ходимларининг характеристик хусусиятлари - юксак профессионалзм ва ишбилармонлик хусусиятлари, бошкарув билими асослари ва иктисодий фикр юритишдан хабари булиши керак. Юксак маърифатли ва маданиятли, демократик, мохирлик ва халкка хсоб кила олиш, халкнинг эхтиёжини билиши керак. Бундан ташкари максадни кура олиш ижтимоий муаммоларни еча олиш, коллективни ярата олиш ва йуналтириш хусусиятларига эга булиши керак.

13.2. Бозорнинг менежерларга булган талаби.


Бозор иктисодиётига кириб боришнинг стратегик курси янги ёндошувчиларни талаб килади. бу талаблар асосан иктисодиётда, бошкарувда ва ижтимоий муаммолар ечимида намоён булади. Инсоният булмаган ёки катнашмайдиган юкори технология ва механизмлар кераклича таъсирчан була олмайди. Менежмент системасида хужалик механизмининг ислохати асосий омил булади, бундан ташкари фаолиятчанлик ва таъсирчанлик ислохатлари бошкарув кадрлари яъни менежерлар томонидан аникланади.


Бозор иктисодига утган, ишлаб чикаришда структурали силжиш, илмий-техник ютукларни амалда куллаш, хужаликнинг ижтимоий ахамиятининг усиши, жамиятнинг демократизациялаштирилувчи, буларнинг хамааси менежер ишлаини кийинлаштиради ва бир катор ислохатлар талаб килади.
Хужалик механизмининг хар кандай ислохати онгимиздаги эскича фикрлашнинг инкор этилишидан бошланади: Янги вазифаларнинг аник тушунилишини талаб килади. максад ва вазифалар белгиланганидан сунг, буларнинг амалиётда кулланилиши куп томонлама бошкарув аппаратига боглик.
Кадрлар танланиши шунака жараёнки, мансабнинг талабларига жавоб берадиган кишиларни кидириш. Айни пайтда бу танлов оркали уларни рационал жойлаштириш муаммоси хам хал килинади. Кадрлар жойлаштирилуви, энг юксак ишлаб чикарувни таъминлаш максадида, уларни (кадрларни) максадга мувофик шаклда бошкарув аппаратида жойлаштирилувига боглик.
Кадрлар танлови, бозор шароитида ишлай оладиган кишилар ва уларда коллектив юзага келтириш билан боглик. Бозор иктисодиёти муносабати менежерлардан, тадбиркорлик ва тез карор кабул килишни талаб килади. мухим булгани нафакатгина ислохат тамойилларини умумий тушуниш, балки уларни кадрларни хар кунги хаётида ишлата олиш, ишнинг тарзини ва услубини узгартира олиш. Буларни инобатга олган холда маъсулиятли фаолият курсатиш, янги хукуклардан фойдаланиш ва сезиларли даражада интизомни мустахкамлаш керак.
Менежерлар яхши тактиккина булиб колмай, стратег хам булишлари керак. Улар бозор эхтиёжларини инобатга олишлари, бозорнинг шаклланишида таъсир этиш, талабдаги узгаришга эгилувчан шаклда жавоб бериш, у максадни аник тасаввур кила олиш, эртанги кун муаммоларини ечиш учун бугундан тараддуд кура олиш, техник ютук ва иктисодий ижтимоий ривождан оркада колмаслик учун ва самарали хужалик юритиш кера. Бунга эришиш учун иктидорли бошкарув аппаратига эхтиёж сезилади. Бозор шароитларида яхши натижаларга эришиш учун.

13.3. Аттестация менежерларнинг шахсий ва ишбилармонлик сифатини бахолаш усули сифатида.


Бошкарув мансабига тавсия килинаётган кишининг ишбилармонлик ва кишилик хусусиятларини бахолаш, авваламбор шартнома тузилиши керак. Бугунги кунда кадрлар фаолиятчанлигини бахолашда аттестация усули кенг таркалган. Ушбу аттестацияни утказиш учун рахбар буйруги билан раис, секретарь (котиб) ва бошкалардан таркиб топган аттестация комиссияси тузилади. Ушбу комиссия таркибини юкори малакали мутахассислардан, имтихон булаётганларнинг бевосита рахбарларидан, юкори малакали ишчилардан ва жамоа ташкилотлари вакиллари ташкил этади. Атетстация булаётган хар бир кишига узининг рахбари характеристика тузади, бу тавсифномада уша кишинниг ижтимоий ва иш фаолияти уз аксини топади.
Атетстация булаётган ишчи аввалдан, (бир хафта олдиндан) тавсифнома билан танишиши шарт. Комиссия ушбу материалларни куриб чикади, аттестация булаётган кишини тинглайди ва карор беради:
а) Узининг мансаби талабларига жавоб беради;
б) Узининг мансаби талабларига жавоб беради иш шароити яхшилаганида ва комиссиянинг тавсияларини бажо келтирганида, 1 йилдан сунг кайта атетстация килинади;
в) Уз мансаби талабига жавоб бермайди.
Комиссия баъзи ишчиларни мартабасини юксалтиришга ва баъзи хизматлари учун такдирлашга ва бошка ишга утказишга тавсия килиш мумкин.
Менежерларнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини яна хам объекитив бахолаш учун аттестациядан ташкари бошкарув амалиётида уч гурухга булинадиган турли хил усуллар кулланилади:
1 гурух. Ходимнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини бахолайдиган, сбъектив характерга эга булган таъриф берувчи ёки сифат усулларини уз ичига олади. Уларга «кадрлар хисоб вараги» ва «Автобиографиядаги» бошкарувчи талабига даъвогарлик килувчи кондидатнинг биографик маълумотларини урганиш, рахбарлардан уша одам хакида маълумот йигиш киради.
2 гурух. Ходимнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини етарли даражадаги объективликдан микдорий бахосини аниклаш таъминлайди. Энг куп таркалган усул балл буйича бахолаш усулидир. Бу усул буйича ходимнинг хар бир бажарган вазифаси ва эришган ютукларига караб баллар куйилиб борилади ва унинг уртача балли чикарилиб аникланади.
3 гурух. Юкоридаги 2та гурухни яъни таъриф берувчи ва микдорий усулларни уз ичига олади. Улардан энг куп таркалгани тест усули булиб, олдиндан тайёрлаб куйилган масалалар натижаларига караб бахо берилади. Ишбилармонлик уйинлари усули - куйилган ишлаб чикариш масаласи ёки низоли вазиятга берилган тугри жавобга караб бахо куйилад. Рахбарлар ва мутахассисларнинг ишбилармонлик ва ва шахсий хусусиятларини балл буйича бахолаш учун ходим хусусиятларини балл буйича бахолаш ёки аттестация утказиш билан аниклаш мумкин. Бунинг учун ходимнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини бахолаш учун энг камида 2 та кул остидаги ишчиси, 2 та рахбари ва 2 та хамкасбини бахолашларини хисобга олишади. Охирги натижавий бахони комисия беради. Кадрларни бахолаш критерияси битта булиши керак, яъни конкрет ишлар.
Аттестация менежерларнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини бахлаш усули булиши билан бирга уларни кайта тайёрлаш билан чамбарчас богликдир. Менежерни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш - бу таълимнинг илми асосланган системаси булби маълум сохада фаолият курсатиш учун билим, тажриба ва йул йурик ургатади.
Менежерларни кайта тайёрлаш ва тайёрлашдан асосий максад уларнинг назарий билимларини ошириш, фан ва техника сохасида эришилган ютукларини тула-тукис камраб олиш, бошкариш ва ишлаб чикаришни ташкил этишдан иборат.
Бозор иктисодиёти кадрлар тайёрлаш тизимига янги талаблар куяди, бу тизимда университет ва институтлар алохида урин эгаллаши лозим, олий ва урта махсус укув юртларида янги типдаги, иктисодиётни яхши билувчи, бошкарувнинг иктисодий, ижтимоий-психологик усуллари ва техника воситаларини куллай олувчи менежерлар тайёрланиши лозим.
Бошкарувни ислохат килиш шароитида укув жараёни мазмуни ва уни ташкил этишга ишлаб чикариш даражаси усиши ва хужалик юритишнинг бозор утилишини хисобга олган холда янгига ёндашув кулланилади. «Корхоналар тугрисида» конунда таъкидлаб утилганидек: «Корхона кадрлар касбий махорати ва маданий даражаси узлуксиз усиб бориши хакида доимо гамхурлик килади, ходимлар малакаси ва ишлаб чикариш манфаатларини хисобга олган холда улар лавозимини узгартириб боради. Бу максадда корхона кадрлар тайёрлашни амалга оширади ва бевосита ишлаб чикаришда укув юртларида ходимлар малакасини оширишга имкон яратади, укув-услубий базани кенгайтиради, бизнес мактаблари, курслар, марказлар ташкил этади. Корхона укув жараёнини иш билан кушиб олиб бориш учун зарур шароит яратади ва конунда кузда тутилган имтиёзлар беради. Ишчилар уз хохишларига кура урта махсус ва олий укув юртларига, шунингдек стипендия тулаш шарти билан аспирантурага юборишлари мумкин. Корхона ёшларни мехнатга тайёрлаш, касбга кизикишларини шакллантиришда укув юртларига ёрдам курстади».
Мутахассис эгаллаган билимлар тез эскиргани сабабли, уни доимо такомиллаштириб бериш лозим. Агар рахбар уз билимини такомиллаштириб бормаса, эски билимларига таяниб колиши, ишлаб чикариш бундан зарар куриши мумкинлигини тажрибада куриш мумкин. Олинган махсус билимга доимо тулдирилиб борилиши лозим булган асос сифатида караш керак. Бозор муносабатлари шароитида техник маълумотга эга булган ишлаб чикариш рахбарлари айникса иктисодиёт, маркетинг, ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкариш масалаларини чукур урганишлари керак.
Уз дунёкарашини кенгайтириш буйича мустакил ишлаш хам катта ахамиятга эгадир.

13.4. Менежер мехнатини ташкил этиш механизми.


Менежер мехнатини ташкил этишда бошкарув аппаратидаги хар бир ижрочининг иши чекланган ва нисбатан бир турда булишига эришиш талаб килинади. Бу мехнат унумдорлиги ортиши, иш сифати яхшиланиши ва хар бир ижрочи тажрибаси ортиб боришига имкон яратади. Ихтисослашув мажбуриятлар доирасини шундай белгилаш лозимки, бунда хар бир ишловчи масаласи имкони борича тулик ишга солинсин.


Мехнатни кооперация килиш бошкарув ташкилотлари билан бошкарув аппарати турли булинмалари ходимлари уртасида алока урнатилишини кузда тутади. Бошкарув жараёнида, хам шу корхонада, хам ундан ташкаридаги алохида ходимлар, хизмат ва булинмалар фаолияти бирлаштирилади.
Менежерлар мехнати таксимлаш ва кооперация килиш йуллари таркибий булинмалар хакида коидалар ва бошкарув аппарати ходимлари лавозим кулланмаси томонидан белгиланган булади. «Корхоналар тугрисида» конун асосида корхона ва унинг булинмаларида хар бир рахбар, мутахассис ва техникавий ижрочи учун лавозим кулланмалари ишланади. Лавозим кулланмалари, хукук ва мажбуриятлари якка бошчилик тамойили асосида мансабдор шахсларнинг буйсунуши, топширилган вазифа учун жавобгарлиги белигланади.
Лавозим кулланмалари ва коидалар даврий равишда кайта курилиб, ишлаб чикариш, мехнат ва бошкарув жараёнлари такомиллашиб борганлигини хисобга олган холда тузатилиб, тулдирилиб берилиши керак.
Бошкарув аппарати мехнатини макбуллаштиришга ягона ёндашувни таъминлаш максадида таъриф-малака маълумотномаси хам кулланилиб, уларда ходимлар бажариши лозим булган ишлар хажми мураккаблиги, рахбарлик лавозими турли бошкарувчилик вазифаларини бажарувчилар учун талаб этиладиган даража хамда иш стажи курсатилади.
Бошкарув иши технологиясида иш вактининг катта кисми (70%) хужжатлар билан ишлашга сарфланади. Шу сабабли хужжатлар алмашинувини доимо такомиллаштириб бориш лозим.
Менежер мехнатига, шунингдек, корхона ва ташкилотда ахборот окимлари йуналиши ва хужжатлар айланиш технологияси макбуллиги хам катта таъсир курсатади. Бу ерда хужжатлар утадиган боскичлар сонини уларни бирлаштириш натижасида кискартириш катта самара бериб, натижада асосланмаган мувофиклаштирув бартараф этилади. Агар мувофиклаштириш мухим булса, хужжатлар утиш боскичлари урнини алмаштириш хам яхши натижа беради.
Хужжатлар алмашинувига кетадиган вактни кискартириш максадида улар утиш технологияси белгиланади, ахборот узатилишининг макбул йуллари белгиланади. Рахбар факат бошкаларга топшириш мумкин булмаган хужжатларга имзо чекади. Хатлар тайёрлаш билан боглик иш вактини тежашда махсус намунали матнлар стандарт бланклардан фойдаланиш катта ахамиятга эга. Корхона ва ташкилотлар уртасида ёзишмаларда келган хужжатни жавоби билан кайтариш кенг кулланилади.
Хужжатларни бир хиллаштириш ва стандартлаш - менежер мехнатини ташкил этишнинг мухим йуналишидир. Стандарт бланкларни куллаш хатолар камайишига ва натижада бошкарув харажатлари кискаришига олиб келади.
Ахборот хажми мунтазам ортиб бораётган шароитда менежер мехнатини механизациялаш ва автоматлаштириш айникса мухимдир. Мутахассислар фикрига кура бошкарув аппаратида ташкилий ва хисоблаш машинаси, алока воситалари ёрдамида 7г% ишни механизациялаш мумкин экан. Менежер мехнатини такомиллаштиришнинг мухим ёуналиши иш жойини макбул ташкил этиш ва энг аввало, мехнат хусусиятларини булинмалар узаро алокасини ишлар мухимлигини хисобга олган холда жойлаштиришдир. Иш столлари, ускуна, жавон, картотекалар кулай ва кул етадиган килиб жойлаштирилиши керак.
Иш жойлари жойлаштирилиши ва уларни техника воситалари хамда ёрдамчи ускуналар билан жихозлашда узлуксиз ишлашни таъминлаш талабларини хисобга олиниши керак. Тажрибадан маълумки, иш жойини технология, эргономика, психофизиология, эстетика талабларига мувофик жойлаштириш мехнат унумдорлигини ошириш (50% ва ундан купга) имконини беради.
Бошкарув аппарати мехнати учун санитар-гигиена меёрлари, температура, намлик, ёруглик меёрлари, шовкин даражаси, шунингдек мехнат ва дам олиш тартибларини хисобга олган холда шароит яратиш мухим ахамиятга эга.
Мехнат унумдорлигига - психологик омил, ходимлар ва рахбар, шунингдек ходимлар уртасидаги узаро муносабатлар хам катта таъсир курсатади. Уларнинг кайфияти, мехнат фаоллиги, охир натижада мехнат натижалари бу омилга боглик булади.
Бошкарув самарадорлиги асосан рахбар уз вазифасини канчалик муваффакиятли бажариш билан боглик булади. Хозирги давр менежери мехнат ва бошкарувни ташкил этишнинг янги илмий ва техникавий ечимлари, усулларини куллаши, ишлаб чикариш имкониятларини иктисодий равишда кенгайтириши лозим. Менежер хам ташкилотчи, тарбиячи, хам изланувчи, маъмуриятчи сифатларига эга булиши керак.
Менежерлар томонидан кабул килинадиган карорлар мураккаблиги ва жавобгарлик ортиши бажариладиган ишлар турли - туманлиги улардан вактни унумли таксимланиши талаб килади. уз фаолиятини режалаштиришни билмайдиган, факат жорий масалалар билан шугулланувчи менежерлар факат бошкарув жараёнида вужудга келувчи у ёки бу вазият натижаларини тахлил килишгагина улгуруб, келажакда килиниши лозим булган ишларни хал этиш учун вакт тополмай коладилар.
Менежер фаолияти максадини белгилашда аввало ундан юкорирок бошкарув тизими олдида турган вазифалардан келиб чикиши лозим, чунки акс холда бутун тизим фаолиятига тугри келмайдиган (ёки карама-карши) иш куриши мумкин.
Рахбар иши суръатининг тезлиги унинг мехнат фаолияти тулаконли дам олиш билан, шунингдек иш куни давомида мехнат турлари алмашинишини талаб этади, чунки факат шундай килинганда мехнат юкори самарали булиши, иш кобилияти тулик тикланиши мумкин.
Менежер мехнатида макбул иш суръатини урнатиш, у амалга оширувчи харакатларнинг доимий тартибини урнатиш жуда мухимдир.
Менежер иш вактининг катта кисми хужжатлар билан ишлашга сарфланади. Олинувчи ахборот (хат, фармойиш, хужжат ва х.к.лар) хажми жуда катта. Бундай холда ахборотни «фильтрдан» утказиш жуда мухимдир. Рахбарга факат у хал килиши мумкин булган ахборот берилиши лозим. Бу боскичда рахбарга ахборотни ижрочилар уртасида таксимловчи котиб ёки ёрдамчи (референт) катта ёрдам курсатади. У малакали ходим булиши, бошкарувнинг барча булинмалари ва ташкилотлари фаолияти хусусиятини билиши лозим.
Рахбар ва унга буйснувчи бошкарув аппарати уртасида мажбуриятларни макбул таксимлаш рахбар иш авктини самарали сарфлашда имкон беради. Ижрочиларга мавжуд конунчилик доирасида иложи борича купрок хужжатга имзо чекиши учун имкон бериши керак. Бу рахбар вактини тежаш, ижрочилар ташаббускорлиги ва жавобгарлигини ошириш имконини беради.
Менежерлар фаолиятида турли-туман йигилиш ва мажлислар мухим урин эгаллаб, уларга иш вактининг 70%и сарф булади. Шу сабабли, мажлисларни тугри ташкил этиш учун куйидагиларга алохида эътибор бериш лозим.

  1. Мажлисда куриладиган масала факат жамоа томонидан хал этиладиган муаммодан иборат булиши керак. Бу муаммо битта мажлис давомида хал этилиши лозим.

  2. Мажлис катнашчилари мухокама этилаётган муаммо буйича етарли тажриба ва билимга эга булишлари керак.

  3. Мажлисда куриладиган масалалар мавзуси катнашчиларга улар тайёргарлик куриш учун вактга эга булишлари учун аввалдан эълон килиниши лозим.

  4. Йигилиш утказиладиган сана, вакт ва жой аввалдан курсатилиши лозим, чунки унинг катнашчилари уз иш вактларини режалаштиришлари керак.

  5. Йигилиш рахбари аввалдан йигилиш максади ва утказилиш шаклини белгилаш лозим.

Йигилиш утказилиш тартиби, эркин, ишчан мухокама учун шароит яратиш хам мухимдир.
Рахбарнинг куплаб мажбуриятлари ичида ташриф килувчиларни кабул килиш ва сухбат утказишни алохида ажратиб курсатиш лозим. Кул ортида ишловчилар ташаббуси билан кабул килиш учун алохида вакт ажратиш мухимдир, чунки «очик эшиклар сиёсати» ташкаридан демократик хусусиятга эга булсада, иш вактини нотугри сарфлашга олиб келади. Сухбат давомида рахбар саволлар бериш йули билан ходимлардан улар ниятини аник билиб олиши, уз илтимос ёки таклифларини асослаб беришига интилиши керак. Агар сухбат рахбар ташаббуси билан амалга ошадиган булса, ходим сухбат вакти ва максади хакида маълумотга эга булиши керак. Бу х одимга масала мазмуни буйича тайёргарлик куриш психологик тангликка дуч келмаслик учун имкон яратади. Сухбат давомида узаро ишонч мухитини яратиш у муваффакиятли булишига имконият беради. Бунда рахбар мухбат максади ва ходимнинг узига хос хусусиятларини хисобга олиши керак. Сухбат охирида рахбар албатта мухокама этилган масала буйича эришилган натижа ва уни кейинча хал этиш йулларини кайд килиб куйиши керак.
Рахбар мехнати самарадорлигининг мухим омилларидан бири - кабул килинган карорларни бажарилишини назорат килишни ташкил этишдир. Назорат рахбарнинг доимий вазифаси булиб, унинг иш режасида хисобга олиниши лозим, хамда материаллар билан танишув, шахсан маълумот бериш учун кабул килиш, инспекция килиш йули билан амалга оширилади. Назорат килишнинг кулай шакли - топширикларни махсус муддатли карточкалар ва перфокарталар воситасида хисобга олишдир.
Рахбар бутун жамоа ва бошкарув аппарати осойишта ишлаши учун шароит яратиши лозим, чунки бутун бошкарув тизими ва натижада бутун ишлаб чикариш самарадорлиги шу нарсага богликдир.
Хулоса.
Бошкарувчилик мехнатининг предмети ишлаб чикаришнинг моддий элементи эмас, балки ахборот, хар-хил хужжатлар, бошкарув ечимлари хисобланади. Менежер мехнатида ва техник бажарувчиларнинг улуши - бу мехнат харажатларини олиш учун ахборотни кайта ишлаш, таъминлаш ва саклаш асосий уринни эгаллайди. Битта буюм ишлаб чикарувчининг тахнологик операциясига бештагача ва ундан куп операциялар тугри келади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling