«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet15/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Таянч иборалар:
Иктисодий воситалар, бошкариш усуллари, социология, психология, хукукий усуллар, тарбиявий усуллар, номарказлаштириш принципи, ижтимоий жавобгарлик, низо, асабни бузиш.


Саволлар:

  1. Иктисодий бошкарув усулларининг кандай ютук ва камчиликларини Сиз тасаввур этасиз?

  2. Ташкилий-фармойиш (маъмурий) усулларнинг мохияти нима?

  3. Социология нимани урганади?

  4. Ташкилий-мувофиклаштирувчи таъсир мехнат жамоаларига нимага керак?

  5. Шахснинг кандай рухий хоссаларини биласиз?

  6. Психология нимани урганади?

  7. Маънавий рагбатлантириш деганда нимани тушунасиз?



Адабиётлар.

  1. Курс МВА по менеджменту. / Пер. с англ Коэн. Аллен Р. - М.: Альпина Бизнес Букс, 2004. - 507 с.

  2. Мазур И.И. Управление качеством: Учеб. пособ. - М.: Омега-Л, 2005. - 400 с.

Мазур И.И., Шапира В.Д. Нескучный менеджмент-2. Для руководителей и стремяхихся ими стать. - М.: ЗАО “Издательство” Экономика, 2004.

  1. Волгин В.В. Автосервис. Производство и менеджмент: Учеб. пособ. М.: Дашков и К, 2004. - 440 с.

  2. Гавриленко В.М., Водопьянов В.П. Менеджмент: Учеб. пособ. - М.: Книга-сервис, 2003. – 192 с.

Мавзу 11. Ахборот ва коммуникация.


11.1.Бошкарув жараёнини ахборот билан таъминлаш.
11.2.Бошкарув техникаси тушунчаси ва классификацияси.
11.3.Коммуникация

11.1. Бошкарув жараёнини ахборот билан таъминлаш.


«Информация» ахборот - атамаси лотинча суз булиб, хабардорлик, бирор ходиса ёки бирор киши фаолияти хакида хабарга эга булиш маъносини билдиради. Ахборот бошкарув тизимига уни ривожлантириш ва такомиллаштириш максадида фаол таъсир этиш учун зарур маълумотлар йигиндисидан иборатдир. Етарли ва аник ахборотга эга булмай бошкариш мумкин эмас.


Ишлаб чикариш ахбороти бошкарувчи ва бошкарилувчи тизимлар уртасида алока усулидир. Бошкарувчи тизим бошкариладиган тизимдан ишлаб чикариш холати ва унинг хужалик фаолияти тугрисида ахборот олади. Бошкарувчи тизим олинган ахборот асосида бошкарилувчи тизим фаолиятига бахо беради, бошкаришни янада такомиллаштириш максадида курсатма, фармойишлар чикариб, бошкарилувчи тизимга ижро учун юборади.
Ахборот бошкарув тизимида алохида бугин булиб хисобланади. Унга катор узига хос хусусиятлар мансуб булиб, улар ахборот бошкарувининг барча бугинлари, барча вазифаларини камраб олишига богликдир. Ахборот - бу бошкарув аппарати фаолиятининг хам дастлабки нуктаси, хам натижасидир, шунингдек, амалга оширилаётган харакатлар мавжудлиги шарти, мустахкамлаш усулидир. Ахборот хажми ортиши билан бошкарув ахборотининг сифат курсаткичларига булган талаб хам ортиб боради.
Бошкариш жараёни бошкарув карорларини кабул килиш максадида ахборот туплаш, узатиш ва кайта ишлаш, бошкарув буйруклари куринишида ахборот бериш ва уни ижрочиларга етказишдан иборат.
Ахборотнинг куйидаги турлари мавжуд: статистик, оператив, иктисодий, хисоб, молия, таъминот, кадрлар буйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтмоий ва бошкалар.
Ишлаб чикаришни бошкаришда иктисодий ахборот алохида урин эгаллайди, чунки у кишиларнинг моддий бойликларни ишлаб чикариш, таксимлаш, айирбошлаш ва истеъмол килиш жараёнидаги мносабатларини акс эттиради. Шу билан бирга фан-техника тараккиёти асосида ишлаб чикариш ривожланишини акс эттирувчи илмий-техникавий ахборот ахамиятини хам таъкидлаб утиш лозим.
Келиб чикиш манбаасига боглик равишда ахборот ташки ва ички ахборот турларига булинади. Ташки ахборот ташки мухитдан олинадиган хабарлардан иборат булади. Булар жумласига юкори ташкилотлар фармойишлари, режа топшириклари, махсулотни сотиш шартлари хакида ахборотлар киради. Ички ахборот корхона ёки унинг бошкарув бугинида шаклланиб, истеъмол килинади. Корхона микёсида улар жумласига цехлар томонидан режанинг бажарилиши, моддий-техникавий таъминот, махсулот таннархи, кадрлар, мехнат унумдорлиги хакида ахборотлар киритилиши мумкин.
Йуналиши буйича ахборот - бошлангич ва бошкарувчи (рахбарлик) ахбороти турларига булинади. Рахбарлик ахбороти бошлангич ахборотни кайта ишлаш асосида карор кабул килиш натижасидир. Бошлангич ахборот доимо бошкарув тизимининг куйи даражасидан юкорирок даражага караб харакат килади, рахбарлик ахбороти эса тескари йуналишда харакатланади.
Ахборот вакт утиши билан турли ахамият касб этади. Баркарорлик даражаси буйича уни баркарор шартли-баркарор, узгарувчан турларга булиш мумкин. Баркарор ахборот узок муддат давомида уз ахамиятини узгартирмайди (корхона, унинг булинмалари номи, махсулот тури). Шартли-баркарор ахборот ахамияти маълум муддат давомида сакланиб туради. Корхона микёсида бундай ахборотга турли меёр ва меёрий хужжатларни (моддий, мехнат сарфи, тарифлар меёрлари)ни киритиш мумкин. Ахборотнинг бундай тури корхона буйича умумий ахборотнинг 35%дан купини ташкил этади. Узгарувчан ахборот бошкарув объекти фаолияти ва унга мос холда бошкарув жараёнлари узгарувчанлигини акс эттириб, карор кабул килиш учун тез кайта ишлашни талаб этади.
Бошкарув фаолиятида шунингдек, бошлангич ахборотни кайта ишлаш натижасида олинган хосила (иккиламчи) ахборотдан хам фойдаланилади.
Ахборотни руйхатга олиш ва саклаш максадида уни сакловчи турли воситалар инсон хотираси, хужжат, перфорация карталари, магнит ленталари, барабан диск, электр импульслар комбинациясидан фойдаланилади.
Ахборот йигиндиси бошкарувнинг ахборот тизимини ташкил этиб, у бошкарув жараёнини ахборот билан таъминлаш шаклида намоён булади. Ахборот тугри, аник, уз навбатида, объектив. Мазмунли ва карорларни кабул килиш учун тушунарли булиши керак. Ахборот хажми жихатидан кичик, мазмунжихатидан чукур, унинг матни тушунарли ва содда булиши лозим. Корхонани ахборот билан тугри алокалар куринишидаги турли-туман ахборот окимлари воситасида таъминланиб, улар аник ишлаб чикариш вазифасини хал этиш имконини беради.
Замонавий йирик корхоналарда ахборот хажми миллион хужжат сатри гача етади., бу уринда барча ахборот тез кайта ишланиши зарурлигини хам инобатга олиш зарур. Масалан, Тошкент авиация заводида кундалик бирламчи ахборот миллион курсаткични ташкил этади. Бундай шароитда ахборот билан ишлашни ташкил этиш буйича куйидаги катор муаммоларни хал этиш лозим булади:

  1. макбул ахборот тизимини ишлаб чикиши;

  2. ахборот акимларини шакллантириш усулларини ишлаб чикиш;

  3. ахборот кабул килиш ва юборишнинг макбул усулларини танлаш;

  4. ахборотни саклаш ва излашни ташкил этиш;

  5. ахборотни кайта ишлаш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш.

Бу йуналишда олиб бориладиган барча ишлар ахборотни йигиш ва кайта ишлашнинг ягона умумдавлат тизимини яратишни таъминлаши зарур. Ахборотлар йигиндиси бошкарувнинг ахборот тизимини ташкил этади. Ахборот тизими - хужжатлар ахборот окимлари, алока каналлари ва бошкарув объектининг техникавий воситаларини камраб олувчи мураккаб ахборот мажмуидир. Бошкарув объектининг кандайдир бир кисми буйича ахборот йигиндиси кичик тизимни ташкил этади. Макбул ахборот тизимини ташкил этиш бошкарувнинг у ёки бу ташкилий тизимини лойихалаштириш ва унинг самарали фаолият юритишининг мухим шартларидан булиб хисобланади.
Ахборот тизимлари оддий ва мураккаб тизим булиши мумкин. Оддий ахборот тизими уни кайта ишлашни талаб этмайди, ахборот манбаасидан у истеъмол килиниш жойигача етказишда узгариш юз бермайди. Бундай ахборот телефон ёки бошка хабар бериш воситалари ёрдамида бир марта берилувчи хабар сифатида етказилади. Мураккаб ахборот тизимлари ахборотни кайта ишлашнинг механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражаси буйича турларга ажратилади. Биринчи гурухга кулда ёки энг оддий механизмлар ёрдамида кайта ишланувчи ахборот тизимлари киради.. Иккинчи гурухга ахборотни туплаш, кабул килиш ва кайта ишлашда механизация кенг кулланиладиган ахборот тизимлари киради. Учинчи гурухга маълумотларни комплекс механизация воситаси билан бирга автоматлаштириш элементларини куллаб кайта ишлаш ва туплаш кулланилган ахборот тизимлари киради.
Ахборот кабул килиш, узатиш ва кайта ишлаш цикли автоматлаштирилган ахборот тизими туртинчи гурухни ташкил этади.
Ахборотни кайта ишлашда ЭХМлар кулланиладиган бошкарув тизимлари автоматлаштирилган бошкарув тизими (АБТ) номини олган. АБТ куйидаги вазифаларни бажаради:

  • ахборот кабул килиш;

  • ахборотни кайта ишлаш;

  • ахборотни саклаш, йигиш;

  • бошкарув ташкилотига ахборот бериш;

  • ижрочиларга буйрук узатиш.

Илгор ахборот тизимини лойхалаштириш жараёни куйидаги вазифаларни амалга оширишга асосланиши лозим:

  • корхонада мавжуд ахборот тизимини тахлил килиш, ахборотнинг асосий йуналишларини урганиш;

  • ахборот тизимининг иктисодий-моделини ишлаб чикиши; зарур ахборот хажми ва мазмунини аниклаш;

  • ахборот туплаш ва кайта ишлаш учун техникавий воситаларни аниклаш;

  • ахборотни кайта ишлаш технологиясини яратиш;

  • ахборот вужудга келиши ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш;

  • корхонада кулланиладиган ахборот учун шифрлар тизимини яратиш;

  • ахборотни узатиш ва кайта ишлашни автоматлаштириш ва механизациялаштириш кулай булиши учун стандарт маълумотларни лойихалаштириш;

  • лойихалаштириш жараёнида олинган барча материалларни тартибга солиш ва расмийлаштириш.

Бозор шароитида ишлаб чикариш ахборот тизимларини улар ривожланиши ва лойихалаштиришга тизимий ёндашиш асосида комплекс ташкил этишни талаб этади. Бу талабларга маълумотларни кайта ишлашнинг интеграцион тизими жавоб беради. Уни турли даражадаги замонавий хисоб машиналари, ЭХМ, инсон машина тизимини хар томонлама куллаш асосида лойихалаштириш мумкин.

11.2. Бошкарув техникаси тушунчаси ва классификацияси.


Бошкарув техникаси - бу аклий мехнат техникаси, бошкарув тизимида ахборотни кайта ишлаш техникаси, бошкарув тизимида ахборотни кайта ишлаш техникаси. Техника воситалари канчалик такомиллашган булса бошкарув технологияси, бошкарув мехнатини ташкил этиш ва бутун бошкарув жараёни шунчалик самарали булади. Хисобларга асосан мамлакат иктисодиётини макбул бошкариш учун йил давомида 10 та элементар арифметик операция бажариши зарур булса, бошкарув аппарати ходимлари 10 та, яъни 10 минг марта кам операция бажариш кобилиятига эга эканлар. Бу муаммони муваффакиятли хал этиш учун бошкарув мехнатини такомиллаштириш, ахборот туплаш ва кайта ишлашни механизациялаш ва автоматлаштириш зарур. Бошкарув техникасини факат хисоблаш машиналари билангина боглаш нотугридир. Дастлабки техника воситалари 100 йил бурун пайдо булган ручка, чизгичдан тортиб ЭХМ ва компьютергача булган техника воситаларини куйидаги икки гурухга ажратиш мумкин: оргтехника ва хисоблаш машиналари.


Оргтехника воситаларига жуда турли-туман ускуна ва куроллар (оддий курол ва восита, ахборот олиш ва кайта ишлаш, кучириш, купайтириш, алока воситалари ва ахборот узатиш, хизмат курсатиш, хизмат хоналари ускуналари) киради. Бошкарув мехнати турли оддий курол ва ускуналардан (калам, ручка, идора дафтарлари, жадвал, график ва бошкалар) фойдаланишга асосланади. Энг сунгги авлоддаги ЭХМ ва компьютерлар оддий техника воситалари (калам ва чизгич) урнини тулик боса олмайди. Кулай, оддий чидамли бу воситалар техника воситалари сингари жуда мухимдир. Оддий курол ва ускуналарни ахборотни кайта ишлаш боскичлари буйича гурухларга ажратиш мумкин. Бу аввало ёзув воситалари (калам, ручка, муйкалам, трафарет), тасвир воситалари (график, диаграмма, назорат ва нозирлик ойналари, маршрут схемалари), хужжатлар саклаш воситалари (токча, конверт, картотека, пефокарта ва х.к.), ахборот кабул килиш ва мустахкамлаш воситалари (тарози, соат, хисоб машинаси, улчов воситалари, кучирувчи машиналар), алока воситалари (талафон, АТС,рахбар ва диспечер коммутатори, радио алока, радиофон, сигнал ускуналари, овоз бериш ускуналари), ахборот узатувчилар (овоз, нур, карточка, ойна, металл), бошкарув машиналарида кулланиладиган ахборот узатувчилар (магнит ленталари, дисклар, когоз).

11.3. Коммуникация


Коммуникация - бу ахборот алмашишдир. Ана шу ахборот негизида рахбар маълумотлар олиб, самарали карорлар кабул килади ва ишчи ходимларга етказади.


Рахбарлик фаолияти самарали ахборот алмашинувни талаб килади. Агар инсонлар узаро ахборот алмашинмаса, улар биргаликда ишлай олмайди ва олдиларига куйган максаднинг шаклланиши, унга эришиши кийин булади.
Бошкарув фаолиятида ахборот алмашув мухим ахамиятлилиги учун рахбар узининг вактининг 50% - 90%ни коммуникацияга сарфлайди. Ахборот алмашишнинг сифати бошкарув карорларига таъсир курсатади.
Коммуникациянинг мажлислар, хизмат ёзув-чизувлари, телефон оркали мулокотлар, хисоботлар, видеотасмалар ва юзма-юз сухбатлар оркали купгина муаммоларни хал килишда ёрдам беради.
Корхона ташки мухит билан алока боглашда, турли-туман воситалардан фойдаланади. Мавжуд харидорлар билан улар реклама оркали богланибгина колмай, махсулотни бозорга олиб кирадиган бошка дастурлардан хам фойдаланади.
Ахборотлар корхона ичида боскичма-боскич, яъни вестикал коммуникациялар оркали утади. Ахборотлар юкори бошкарув органларидан, пастки органларга утади. Шунингдек пастки органлардан юкори бошкарув булимларига ахборотлар окими келади. Айнан иккинчи жараён корхоналарда ижобий узгаришларга олиб келади.
Корхонада вертикал коммуникациялардан ташкари, горизонтал коммуникациялар хам мавжуд. Маълумки корхоналарда турли-хил функционал булимлар, цехлар ва бошка булимларнинг мавжудлиги улар орасидаги ахборот окимининг кераклигини англатади. Масалан, фундаментал технология асосида, корхона турли-хил махсулотлар ишлаб-чикариши мумкин, шунинг учун хам маркетинг булимининг ахборот ахамиятлигини саклаб колади ва унинг талабларини уз вактида кондирилишини таъминлайди.


Хулоса.
Ахборот бошкарув тизимида алохида бугин булиб хисобланади. Унга катор узига хос хусусиятлар мансуб булиб, улар ахборот бошкарувининг барча бугинлари, барча вазифаларини камраб олишига богликдир. Ахборот - бу бошкарув аппарати фаолиятининг хам дастлабки нуктаси, хам натижасидир, шунингдек, амалга оширилаётган харакатлар мавжудлиги шарти, мустахкамлаш усулидир. Ахборот хажми ортиши билан бошкарув ахборотининг сифат курсаткичларига булган талаб хам ортиб боради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling