«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet11/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Таянч иборалар.
Стратегик режалаштириш, стратегия, миссия, максад, ички мухитни тахлил этиш, мотивация, тартибга солиш, координациялаш, назорат, бошкариш тадкикоти, усиш стратегияси.
Саволлар:

  1. Кайси иктисодий конунлар сизга маълум?

  2. Моддий диалектикаконунлари мохияти ва уларнинг бошкарувга таъсирини таърифлаб беринг.

  3. Бозор иктисодиётида кайси конунлар мохим роль уйнайди.

  4. Бошкарувнинг кайси принциплари сизга маълум?

  5. Ракобатчилик конунининг мохияти нимада?

Адабиётлар.
1.Жарковская Е.П., Бродский Б.Е. Антикризисное управление: Учебник. - М.: ОМЕГА-Л, 2004. - 336 с.
2.Зуб Анатолий Тимофеевич. Стратегический менеджмент: Теория и практика: Учеб.пособ. 2-е изд., испр.,доп. - М.: Аспект Пресс, 2004.- 415с.
3.Каталог. / Сост. Ходжаев А.Ш. Учебных программ экономического факультета МГУ по направлению “Менеджмент” 2003/2004 учебный год. ТЕИС, 2003. - 326 с.
4.Квинтэссенция или Менеджмент для менеджеров. / Пер.с англ. Холден Ф. - М: HIPPO, 2003. - 208 с.
5.Команды менеджеров: Секреты успеха и причины неудач. Пер. с англ.Р. Мередит Белбин. - М.: HIPP, 2003. - 315 с.

Мавзу 8. Иктисодиётни бошкаришнинг ташкилий тузилиши




8.1.Менежмент ташкилий тузилиши хакида тушунча.
8.2.Ташкилий тузилмалар турлари.
8.3.Ташкилий структураларни лойихалаштириш.

8.1. Менежмент ташкилий тузилиши хакида тушунча.


Менежментнинг таркибий тузилиши деганда бошкарув бугинлари ва боскичлари микдори ва таркиби тушунилади. Менежмент ташкилий тузилишининг оддий ва тушунарли булиши унинг иш кобилияти юкори булишини кафолатлайди, яъни бошкарув ташкилий тузилмасида боскич ва бугинлар канча кам булса, бошкарув шунчалик самарали булади.


Бошкарув бугинлари - бу битта ёки бир-канча вазифаларни бажарувчи мустакил таркибий унсурлардир. Тузилма элементлари, уларнинг булинмалари ва бошкарув аппаратида ишловчилардир.
Бошкарув боскичлари - бу бошкариш бирор даражасидаги маълум бугинлар йигиндисидир. Шу белгисига кура бошкарувнинг ташкилий тузилмалари - куп боскичли (куп бугинли), уч, икки боскичли (бугинли) булади. Боскичлар ва бугинлар уртасидаги алка вертикал ва горизонтал булиши мумкин. Вертикал бугинлар рахбарларнинг уларга буйсунувчилар уртасидаги муносабатларни, горизонтал алокалар бошкарувнинг тенг хукукли бугин ва унсурлари уртасидаги муносабатларни билдиради.
Иктисодиётн бошкарув ташкилотлари юкори, куйи, тенг хукукли ташкилотларга булинади. Юкори ташкилотлар республика ва тармок бошкарув ташкилотларига ажратилади.
Умумдавлат бошкарув ташкилотлари ишлаб чикаришнинг турли тармокларини бирлаштирадилар. Умумдавлат бошкарув ташкилотлари Республика Конституциясига асосланган холда фаолият юритади.
Халк хужалигини бшкаришнинг умумдавлат ташкилотлари конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд ташкилотларига булинади. Конун чикарувчи олий ташкилот - Узбекистон Республикаси Олий Мажлисидир. У хужалик фаолиятини тартибга солувчи конун, конуний актларни тасдиклайди. Давлат режалари ва бюджетининг бажарилиши хакида хисоботни мухокама килиб тасдиклайди, иктисодиётни бошкаришнинг ижроия ташкилотларини шакллантиради.
Халк хужалигини бошкаришнинг ижроия ташкилотларига умумий, тармок ва махсус ваколатга эга ташкилотлар киради. Умумий ваколатга эга ижроия ташкилотларига Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар махкамаси ва хокимиятлар киради. Махсус ваколатли ташкилотлар тармоклараро хусусиятга эга вазифаларни бажарадилар. Улар каторига Давлат кумиталарини киритиш мумкин.
Умумдавлат бошкаруви ташкилотларининг асосий вазифалари: ФТТнинг асосий йуналишларини белгилаш, табиий мухитни мухофаза килиш, пул ва ркедит тизимига рахбарлик килиш, солик ва даромадларни белгилаш, хисоб ва статистикани ташкил этиш, нарх, тарифлар белгилаш, халк хужалиги тармокларига рахбарлик килиш киради.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг доимий иш юритувчи ташкилотлари фаолияти тармоклараро илмий-техникавий ишларга рахбарлик килиш, фан-техника сохасида танлов, кунгилли асосда ишларни ташкил этиш каби вазифаларни бажаради.
Республика товар биржаларининг асосий вазифаси корхоналар билан хамкорликда минтакада моддий техникавий таъминотнинг баркарор ва самарали тизимини ташкил этиш, истеъмолли ва ишлаб чикарувчилар уртасида баркарор минтакавий алокаларни урнатиш, махсулот етказиб беришни назорат килиш, корхоналарга уларни моддий техникавий таъминлашда кумак беришдан иборатдир. Моддий-техникавий таъминот ташкилотлари хужалик хисоби асосида ишлаб чикариш воситаларини сотишнинг куп тармокли савдони таъминлаш ва моддий ресурслардан макбул фойдаланишга рахбарлик киладилар.
Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги ташкилотлари давлат ва корхоналар манфаатларини химоя этишга асосланган бутунлай янги молиявий сиёсатни амалга оширади, хужалик юритиш самарадорлигинисум билан назорат этишни таъминлайди, ширкат ва индивидуал мехнат фаолиятини молия-кредит воситасида тартибга солиш буйича чораларни белгилайди, ахоли даромадларидан солик олиш, бозор иктисодиётига мос иш усуллари ва шаклларини жорий этади, бюджет ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш тизимини узгартиради, уни иктисодий меёр ва нормативлар асосида ташкил этади, иш сифатини оширишни иктисодий рагбатлантириш ва ажратилган маблаглардан макбул равишда фойдаланишни иктисодий рагбатлантириш усулларини кенг куллашни таъминлайди.
Республика Марказий банки иктисодиётдаги барча кредит ва хисоб китоб муносабатларини ташкил этувчи ва тартибга солувчи бош банкдир.
Тижорат банклари тизими фаолияти тулик хужалик хисоби ва уз-узини молия билан таъминлаши асосига утказилади.
Мехнат ва ижтимоий масалалар билан шугулланувчи давлат ташкилотлари ва уларнинг жойлардаги булинмалари тули бандликни, банд булмаган мехнат ресурсларини кайта тайёрлаш ва касб ургатиш, кадрларга булган талабни кондиришни таъминлайдилар.
Республика вазриликлари республика худудидаги концернлар тармокларни бошкаришни амалга оширадилар. Тармокни бошкариш тизимига якка рахбарлик асосида иш юритувчи вазир бошчилик килади. У кул остидаги вазирлик ва унга карашли корхоналар фаолиятига шахсан жавобгардир.
Хар бир вазирликда вазир тармокни бошкаришнинг мухим масалаларини коллегиал равишда куриб чикиш в амалга оширишга имкон берувчи маслахат ташкилотлари ташкил этилади. Бош маслахат берувчи ташкилот - коллегия булиб, унинг таркибига вазир уринбосарлари, бошкарма бошликлари, корхоналар рахбарлари киради.
Халк хужалиги тармоги таркибида хам давлат, хам хусусий корхона, фирма, акционер жамиятлари фаолият юритади. Корхона, фирма, акционерлар жамиятлари фан-техника салохиятидаги самарали фойдаланиш, ишлаб чикаришни кооперациялаш ва уйгунлаштириш ва уйгунлаштириш асосида махсулот ишлаб чикариш максадида ташкил этилади. Улар хужалик хисоби асосида саноат, курилиш, транспорт, савдо ва бошка сохаларда фаолият юритувчи таркибий кисмлардан ташкил топади. Таркибий кисм банкда алохида баланс ва хисоб ракамига эга булиши ва ижара пудрати буйича, хусусий сохада иш юритиши мумкин.
Корхона, фирма, акционерлик жамияти таркибий бирликка карашли асосий фонд ва маблагларни бириктиради, ички хужалик муносабатларини амалга ошириш, таркибий бирликлар уртасидаги мунозараларни хал этиш, шунингдек, улар уз мажбуриятлари буйича жавобгарлик тартибини белгилайдилар. Таркибий бирлик конунда белгиланган хукуклари доирасида унга бириктирилган мулкни тасарруф этади, фирма, А.Ж.лари номидан бошка ташкилотлар билн шартномалар тузадилар. Корхона, фирма, акционерлар жамиятлари таркибий бирликка уз номидан шартнома тузиш ва бу шартнома буйича жавобгар булиш хукукини беради.
Корхонани бошкариш корхона тугрисида конунга асосан амалга оширилади. Бу конунда кузда тутилган тамойиллардан бири бутун жамоанинг хамда унинг ташкилотлари мухим карорларни кабул килиш ва уни бажаришни назорат килишда иштирок этиш йули билан амалга ошириладиган уз-узини бошкариш тамойилидир.

8.2. Ташкилий тузилмалар турлари.


Ташкилий тузилмалар жуда турли-туман, лекин улар умумий изчил богликликка эга ва конуниятларга буйсунади.


Бошкаришнинг ташкилий тузилмасининг асосий тури чизикли ва функционал турларидир. Улар бирикиши асосида турли хил чизикли-функционал тузилмалар таркиб топади.
Чизикли Функционал

Р

Ф1

Ф2



Б2

Б1

Ф3

Ф4

Ф5


У2



У1

Чизикли штабли Чизикли функционал

Ш

Ф1

Ф2

Р

Р1



Ф1

Р2

Ф2

Ф4


У1

У3

У4

У5

У2

Шартли белгилар: Р - рахбар, Б - бошлик, У - уста, Ф - функционал рахбар, Ш - штаб, 1,1; 1,2;1,3 - функционал булимлар.
Чизикли тузилма унинг куйи бошкарув бугинлари юкори боскичдаги рахбарга бевосита буйсунуши билан тавсифланади. Чизикли тузилмада хар бир ходим битта рахбарга буйсунади ва юкори тизим билан факат у оркали богланган булади. чизикли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, ишончли, камхаржлигидир. Ґар бир рахбар бутун мехнат жамоаси фаолияти натижалари буйича жавобгар. Бу стратегик ва жорий карорларни кабул килиш хукуки марказлашишига олиб келади.
Чизикли тузилмаларни хал этилувчи масалалар доираси кенг булмаган, бу масалалар ечилиши осон булган холларда куллаш максадга мувофикдир. Соф холда чизикли бошкарув жуда кам, асосан, бригада, булим, ширкат, кичик корхоналарда кулланилади.
Чизикли тузилманинг асосий камчилиги бугинлар координацияси пухта булмайди. Рахбар универсал мутахассис булиши ва унга буйснувчи барча бугинлар фаолиятининг хамма томонини камраб олиши лозим.
Функционал тузилма - бошкарув вазифаларининг функционал бугинлар ва рахбарлар уртасида таксимланишига асосланади. У бошкарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боглик холда вужудга келган.
Функционал тузилмада бошкарувчи курсатмалар нисбатан малакали булади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя килинмайди. Функционал бугинлар сони ортиши билан хар бир бугин мустакил равишда хал этувчи масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг мохияти хар бир бугин уз масаласини биринчи навбатда хал килишдан манфаатдор булишида эмас, балки битта хам бугин бу масалани етарли даражада асосланган холда ва тугри хал кила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тулик булмай колишидадир. Бу бошкарувни мараккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Чизикли тузилмани ташкил этиш ва фнукицонал тузилманинг камчиликлари кушма, бириктирилган тузилмалар - чизикли-штабли, чизикли-функционал ва бошка тузилмалар вужудга келишига сабаб булди.
Чизикли-штабли тузилмада чизикли тузилма асос килиб олинади, лекин бошкарувнинг куйи бугинга эга хар бир бугинида айрим мухим муаммолар буйича штаблар тузилади. Штаблар малакали карорлар тайёрлайдилар, лекин чизикли тузилма рахбари тасдиклаб, куйи даражага юборади. У штаб тавсияларини координация килади, мувофиклаштиради ва натижада бошкарув сифати хшиланади, лекин авзифалар микдори куп булса.
Лекин, вазифалар микдори куп булса, чизикли тузилма рахбари вазифалари хам ортади. Шу сабабли, амалиётда бошка кушма тузилмалар вужудга келди. Улар орасида энг кенг таркалгани чизикли-функционал тузилмадир.
Чизикли-функционал структурада, функционал звенолар куйи турган булинмаларга узлари буйрук бера оладилар, лекин улар компетенциясига таалукли булган аник белгиланган саволлар буйича. Масалан, режалаштириш - иктисодий булими цех бошлигига режалаштиришни ривожлантириш саволлари буйича буйрук бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери эса цехда хисоб ва хисоботни яхшилаш буйича ва х.к. Чизикли функционал структурасининг устунлиги унинг бошкарув принципларини буйрук беришнинг ягоналиги принципи билан узвийлигидадир. Лекин бу устунлик структурада алокаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиха буйича бошкариш; матрицали структура ва бошкалар.
Лойиха буйича бошкариш ишлаб чикариш технологиясининг узгариши билан боглик кайта куришлар ва янги технологиялар киритилиши зарур булган корхона ва ташкилотларда кулланилади. Бундай кайта куришни амалга ошириш учун факатгина шу лойихага жавоб берувчи бошкарув органи тузилади. Бошкарувнинг лойиха буйича органи вактинчалик ташкилот хисобланади. Унга юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сунг у тугатилади.
Матрицали структура чизикли ва лойиха буйича бошкарув структураларининг бирлаштирилиши натижасида курилади. чизикли бошкарув принципи сакланиб колинади, лойиха буйича бошкаришга мос равишда эса мавзуларни, илмий изланишлар буйича дастурлар, лойихалаштириш технологик тайёргарлик экспериментал ишлаб чикариш махсулотини тайёрлаш, сотиш ва х.к.лар ташкил килинади.
Бошкарувни ташкил килишнинг матрицали структурасида лойиха ёки дастур рахбарларининг фаолияти эркинлиги таъминланади, улар олдига куйилган масалалар максадли хал килинади. Ишни ташкил килиш буйича рахбарнинг маъсулияти аникланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар буйича рахбарнинг маъсулияти аникланади. Бозор иктисодиёти шароитида бошкарув аппаратини белгиланган даражада кискартиришга, бошкарувнинг хар-хил даражалари ва хар бир звено чегарасида алохида даражаларнинг вазифалари ва функцияларини аник ажратиш, халк хужалиги, корхоналар (фирмалар) тармокларининг хужалик мустакиллигини таъминлашга имкон берадиган янги ташкилий структуралар тузилади.

8.3. Ташкилий структураларни лойихалаштириш.


Менежментнинг ташкилий структураларини ташкил килиш ишлаб чикаришни ташкил килиш ва типига энг яхши мос келувчи бошкарув аппаратини яратишдан ва бозор иктисодиёти шароитида бошкарувнинг хар бир звеносининг ишлаб чикариш-техник, хужалик ижтимоий ва молиявий фаолиятини бошкариш буйича хамма функцияларни бажарилишининг заруриятидан келиб чикади. Бу муаммоларнинг ечими бошкарувни ислох килиш бошкарув ишлари ва функцияларини рационал таксимлаш бошкарувнинг аник максад ва вазифаларини белгилаш буйича бир катор тадбирларни утказиш оркали амалга оширилади.


Максад бошкарув назариясининг асосий категориялардан бири хисобланади. Бошкарув максадларини шакллантириш бошкарувнинг бошлангич, унга эришиш эса якуний боскич хисобланади. Бошкариш максади бошкарув объекти ва унинг алохида параметрларининг исталган холатидир. Аник бир корхона учун бошкарув максади аник бир махсулот турини энг кам ресурслар харажатини сарфлаган холда керакли микдорда ва юкори сифатда чикаришдан иборат.
Максадли ёндашув бошкарув органлари ишининг коллектив олдига куйган максадларига эришишга буйсунишни талаб килади. Бошкарувнинг хар бир тагтизими узининг максадлари (ташкилий, иктисодий, маркетинг, техник, ижтимоий)га эга, шунинг учун максадларнинг мос келиши муаммоси юзага келди. Бошкарувнинг хар хил даражалари умумий максадга жавоб беришлари, бир-бирини тулдириб туриши зарур. Максадларни тартиблашни усулларидан бири максадлар дарахтини тузиш хисобланади. Максадлар ва уларга эришиш воситалари уртасидаги алокаларнинг график тасвири.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling