«Сув хўжалигини бошќариш ва унинг иктисодиёти» факультети


Download 0.79 Mb.
bet23/26
Sana22.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1222250
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Менежмент маъруза

Иккинчи гурухга кирувчи тадбирлар ишчилар моддий фаровонлигини ошириш(иш хакини тартибга солиш, моддий рагбатлантириш тизимини такомиллаштириш), маданий-маиший хаёт шароитини яхшилашга (яшаш шароити, маданий маиший хизмат курсатиш, умумий овкатланиш, дам олишни ташкил этиш ва х.к.) каратилгандир.
Ижтмоий ривожланиш буйича тадбирлар иктисодий жихатдан асосланган ва техникавий-иктисодий тадбирлар билан узвий боглик булиши керак. Бошка томондан техник иктисодий тадбирлар ижтмоий тадбирларни амалга ошириш учун асос булиб хизмат килади ва мехнат жамоаси аъзолари эхтиёжлари ва манфаатларини хар томонлама кондиришга каратилган булиши керак. Шундай килиб, мехмент жамоасининг ижтимоий ривожланиши корхона умумий бизнес-режасининг таркибий кисмидан иборатдир.

16.3. Жамоа ижтимоий ривожланишини бошкариш.


Корхонани муваффакиятли бошкариш учун мехнат жамоасида нормал рухий шароит яратиш, хамкорлик ва узаро ёрдам муносабати урнатиш, интизомни мустахкамлаш ва жамоа олдида жавобгарлик хиссини тарбиялаш зарур. Инсон шахсиятига унинг имкониятлари ва талабларига эътиборни кучайтириш хам муваффакиятли бошкарув горовидир. Корхонани ижтимоий бошкаришда бутун бошкарув аппарати, рахбар эса айникса айникса фаол иштирок этади. Бунда бошкарувнинг функционал ташкилотлари - корхона ижтимоий-психологик хизмати, социолог, психолог, кадрлар булими алохида урин эгаллайди.
Хозирги пайтда факат йирик корхоналарда ижтимоий психологик хизматлар мавжуд булиб, улар вазифаси махсус тадкикот олиб бориш билан чеклангандир. Кичик ва урта корхоналарда социологик изланишлар билан деярли шугулланилмайди.
Шу сабабли барча корхоналарда ижтимоий-психологик хизматлар ташкил этиш долзарб масала булиб хисобланади. Бу булинмалар ижтимоий ахборот билан таъминлаш, турли тавсиялар ишлашдан ташкари маълум билим бериш бошкарув ходимларига ижтимоий бошкарув буйича билим бериш, мехнат жамоаси аъзоларига муомала маданиятини ургатиш, энг куп рухий вазифа юклатилган бошкарув кадрларини аниклаш ва х.к.лар билан шугулланиши мумкин.
Мехнат, хаёт, саломатлик шароитини яхшилаш, мехнат жамоаси аъзоларини мажбурий тиббий сугурталашни кафолатлаш масалалари ижтимоий ривожланиш масалалари билан биргаликда мехнат ва фукаролик кодексига мувофик хал этилиши керак.
Корхонани ижтимоий бошкаришда бошкарувнинг ижтимоий-психологик усуллари кенг кулланилиб, уларни билиб куллаш корхонада руй бераётган ижтимоий ходисаларни чукур урганиш, ишловчилар кайфияти-нерв тизимига таъсир этувчи психологик омилларни билишни талаб этади. Бошкарувнинг ижтимоий психологик муаммолари хаёт, инсон хаёт тарзи хар томонлама узгариш унинг маданий ва билим даражаси ортиши билан долзарблиги ортиб бормокда.
Бозор иктисодиёти ижтимоий вазифалар куллашни кенгайтиради, чунки хозирги даврда мехнат самарадорлиги факат ишлаб чикаришнинг техника билан куролланиш даражасига эмас, балки, ишлаб чикариш жамоаси ижтимоий таркиби, жамоада кишилар муносабатини бошкариш даражаси, ишловчилар фаоллиги даражасига хам бо0лик. Шунинг учн жамоа ижтимоий риожланиши, юкори унумли мехнат учун кулай шароит яратишга алохида эъитбор бериш керак.
«Корхоналар тугрисида»ги Конунда корхона уз ишчилари ва уларнинг оилалари мехнат ва маиший шароитини яхшилашга, улар манфаат ва эхтиёжларини кондириш тугрисида гамхурлик килиши зарурлиги таъкидлаб утилган. Жамоа ижтимоий эхтиёжларини кондириш эхтимоли корхона иши натижалари, жамоа даромади билан белгиланади. Корхонада ижтимоий ривожланиш масалалари барча мехнат жамоаси аъзолари бевосита иштирокида хал этилади.
16.4. Инсон хулки омиллари тизими.

Кишилар жамоасини бошкариш учун инсон хулки нимага богликлиги, уз хаётида нимага асосоланишини билиш зарурдир. Киши хулки, фаолияти. Харакатлари англанган, бирор максадга каратилган булади. Бирор харакатни рагбатлантирувчи куч - моддий ва маънавий эхтиёжлардир. Лекин, инсоннинг барча харакати хам уз эхтиёжини кондришга каратилмаган. Масалан, инсон маълум моддий ва маънавий бойликларни факат узи истеъмоли учун яратмайди.


Инсон эхтиёжи билан харакати, хулки уртасида катор бевосита ифодаланувчи бугинлар мавжуд. Булар манфаат, хохиш, кизкишдир. Маълум шароитларда улар инсон хулкини рагбатлантирувчи кучга айланади. Рагбат харакат килишни карор килишга оилб келса, карор харакатга олиб келади.
Инсон хулкига ижтимоий мухит, моддий ишлаб чикариш эхтиёжлари хам таъсир курсатади. Ишлаб чикариш истеъмолчида эхтиёжни вужудга келтиради ва бу билан инсоннинг бу эхтиёжларни кондириш воситаларини яратишга каратилган мехнат ва маънавий фаоллигини рагбатлантиради. Инсон хулкини белгиловчи омиллар тизимини куйидагича тасавввур килиш мумкин:

  • ижтимоий ва табиий мухит (ишлаб чикариш, ижтимоий муносабатлар, тарбия тизими, маданият, табиий шароит ва х.к.);

  • эхтиёжлар (моддий ва маънавий);

  • эхтиёжларни манфаат, истак, интилиш, максад ва х.к. шаклида англаш;

  • харакатга рагбатлантириш,;

  • йул-йурик (ички мобилизация, амалий харакат килишга тайёргарлик);

  • максадга эришиш ва эхтиёжларни кондиришга каратилган харакат.

Омилларнинг бу тизимида хали эхтиёжлар шаклланишнинг асосий манбааси, хам уларни кондириш шарти булган ижтимоий мухит мухим урин эгаллайди. Бу тизимнинг барча бугинлари узаро боглик ва бир-бирига таъсир килади. мухитга каратилган харакат уни узгартиради, лекин бу билан бирга шахснинг узи, унинг эхтиёж ва манфаатлари хам узгаради. Инсон хулкининг бу барча омилларини хисобга олиш жамоа ижтимоийривожланишини самарали бошкариш гаровидир. Белгиланган максадга эришиш йулида кишиларни жипслаштириш учун улар манфаат ва эхтиёжларини усталик билан мувофиклаштириш, онглиликни шалкллантириш, улар фаолиятини моддий ва маънавий рагбатлантириш зарур. Кишиларда соглам ва онгли эхтиёжларни - аввало, мехнатга булган, тадбиркорликка, бошка кишилар билан муносабатда булиш ишлаб чикаришда интизом ва тартибни мустахкамлашга эхтиёжни тарбиялаш зарур.
Жамоани бошкариш жараёнида хар бр ходим эхтиёжини кондириш меёрини ходим эхтиёжини кондириш меёрини унинг мехнат фаоллиги, сарф килган мехнати сифат ва микдори, ижтимоий бойликка кушаётган хиссаси билан мувофиклаш лозим. Ишчи ёки хизматчи мехнат хиссаси меёри ва мос холда улар эхтиёжларини кондириш меёри бутун корхона жамоаси мехнат хиссасига богликдир. Демак, шахсий моддий манфаатдорлик жамоа моддий манфаатдорлиги билан узвий богликдир.
Моддий рагбат - мехнат фаолиятини рагбатлантирувчи мухим куч булиши билан бирга у ягона куч эмас. Ишловчилар учун факат моддий эмас, маънавий рагбатлантириш хам мухим.


Хулоса.
Бозор муносабатларига утиш шунингдек, ишловчилар ижтимоий табакаланувига узгартириш киритади. Бозор иктисодиёти учун тадбиркор, мехнат ижодий ёндашувчи, билимларини куллай олувчи, менежмент, маркетинг, ва бизнесни билувчи кишилар керак. Ижтимоий ривожланиш тадбирлари ичида кадрларни баркарорлаштириш ва уларнинг кунимсизлигини тугатиш буйича тадбирлар алохида урин эгаллайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling