Сувости мамлакатида (Қисса) Акутагава Рюноске library ziyonet uz
Download 358.03 Kb. Pdf ko'rish
|
suvosti mamlakatida Qissa Ryunoske
СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА) Акутагава Рюноске library.ziyonet.uz/ – Токкнинг ўлими ҳақида нима деб ўйлайсиз? – Тур… Мен ҳам қачондир ўламан… Дунѐмизни ўраб турган водийга… – Сиз, назаримда, Токкнинг энг яқин дўстларидан эдингиз? – Дўстларидан? Токкнинг ҳеч қачон дўстлари бўлмаган. Дунѐмизни ўраб турган водийга… Афсуски, Токк… У ерда муқаддас адирлар… – Афсуски дейсизми? – Мусаффо сувлар… Сизлар бахтлисиз-ку… У ерда муқаддас адирлар… Токкнинг модаси ҳамон йиғлар эди. Унга ачиндим ва елкасидан ушлаб хона бурчагидаги диванга обордим. У ерда ҳеч нимадан бехабар икки-уч ѐшли каппача кулиб ўтирарди. Мен модасини ўтқизиб, уни қўлимга олдим ва бироз тебратдим. Кўзимга ѐш келганини сездим. Бу менинг каппалар мамлакатидаги биринчи охирги марта йиғлашим эди. – Бу бекорчининг оиласига раҳмим келяпти, – деди кўзи тушган Гер. – Ҳа, бунақаларнинг улардан кейин нима бўлиши билан иши йўқ, – овоз берди ҳакам Бепп ўзининг одатдаги сигарасини қўлига олиб. Крабакнинг баланд овози бизни чўчитиб юборди. Қўлидаги шеър ѐзилган қоғозни силкитиб, ўзича бақирарди: – Ажойиб! Бундан зўр дафн маросими марши чиқади! У қисиқ кўзлари ялтиллаб, шошилганча Маггнинг қўлини қисди-да, эшик томон отилди. Табиийки, ўша пайтда эшик ѐнида Токкнинг қўни-қўшнилари тўпланиб, қизиқиш билан хона ичига мўралаб туришарди. Крабак қўполлик ва беандишалик билан уларни итариб, машинасига сакраб чиқди. Ўша заҳотиѐқ машина тарақ-туруқ қилиб жойидан қўзғалди ва кўча муюлишида кўздан ғойиб бўлди. – Қани, қани, тарқалинглар, томоша қиладиган ҳеч нарса йўқ бу ерда! – бақириб қўйди қизиқувчиларга ҳакам Бепп. У полиция вазифасини бўйнига олиб, оломонни тарқатди ва эшикни қулфлади. Шунинг учун бўлса керак, бирданига хона сув қуйгандай жимжит бўлиб қолди. Баланд тоғлар гуллари ва Токкнинг қони ҳиди аралашган дим жимжитликда дафн маросими масаласи муҳокама қилинди. Фақат файласуф Маггина мурдага паришонхотир тикилганча нималарнидир ўйлаб, жим ўтирарди. Мен унинг елкасига қоқиб сўрадим: – Нима ҳақида ўйлаяпсиз? – Каппалар ҳаѐти ҳақида. – Xўш? – Биз каппалар ҳаѐтимиздан қониқиш ҳосил қилишимиз учун, нима бўлишидан қатъи назар… – Магг қандайдир уялинқираб овозини пасайтирди, – нима бўлган тақдирда ҳам, биз каппа бўлиб яралмаганларнинг куч-қудратига ишонишимиз керак. Маггнинг сўзлари динни эсимга солди. Моддиюн бўлганим учун, табиийки, мен динга жиддий қарамаганман. Аммо ҳозир, Токкнинг ўлимидан таъсирланиб, бирданига ўйлаб қолдим: сувости мамлакатида динни қандай тасаввур қилишади? Мен ўша заҳотиѐқ бу савол билан талаба Раппга мурожаат қилдим. – Бизда христианлар ҳам, буддага сиғинадиганлар ҳам, мусулмонлар ҳам, оташпарастлар ҳам бор, – деб жавоб берди у. – Аммо ҳалиям ўша «замонавий дин» аталмиш диннинг таъсири катта. Уни яна «тириклик дини» деб ҳам аташади. (Эҳтимол, «тириклик дини» унчалик аниқ таржима эмасдир. Каппалар тилида бу сўз «Куемуча» бўлиб жаранглайди. «Ча» қўшимчаси инглизча «изм»ни билдиради. «Куему» |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling