СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА)
Акутагава Рюноске
library.ziyonet.uz/
* * *
Эҳтимол, бизга ҳаѐтда керак бўлган барча ғоялар уч юз йиллар олдин айтилгандир. Бизга
эса, дейлик, уларни озгина янгитдан алангалатиб (чўғ ташлаб) қўйишнинг ўзи етарли.
* * *
Бизнинг хусусиятимиз ҳамиша ўз онгимизни енгишдан иборат.
* * *
Агар бахтни оғриқсиз, ҳаѐтни эса кўнгил совишларсиз тасаввур қилиб бўлмаса, унда..?
* * *
Ўзини ҳимоя қилиш бошқаларни ҳимоя қилишдан кўра қийинроқ. Кимки бунга шубҳа
қилса, адвокатга назар ташласин.
* * *
Димоғдорлик, шаҳватпарастлик, шубҳа – мана охирги уч минг йил ичида таниш бўлган
барча иллатларнинг сабаби. Балки, барча фазилатларнинг ҳам.
* * *
Жисмоний эҳтиѐжларимизни жиловлаш яхшиликка олиб келиши шарт эмас. Балки биз
яхшиликка эришишимиз учун ўзимизнинг маънавий эҳтиѐжларимизни ҳам
жиловлашимиз зарур. (Крабак бу ерда ҳам тирноқ изини қолдирганди.)
* * *
Биз каппалар одамларга нисбатан камроқ бахтлимиз . Одамлар каппаларчалик
ривожланмаган. (Буни ўқиб, мен табассум қилишдан ўзимни тиѐлмадим.)
* * *
Намоѐн қилиш бу – уддасидан чиқиш, уддасидан чиқиш эса – намоѐн қилиш. Интиҳосини
айтганда, бизнинг бу ҳаѐтимиз доим мана шу доира ичида айланиб юради, чиқиб кета
олмайди. Бошқача айтганда, бу ерда ҳеч қандай мантиқ йўқ.
* * *
Ақли заифлашгач Бодлер ўзининг дунѐқарашини фақат бир сўз билан ифодалаган, бу –
«аѐл» сўзи. Лекин ҳурматини сақлаш учун у бундай демаслиги керак эди. У ўзининг даҳо
эканига, буюк шоирлигига ҳаддан зиѐд ишонган, чунки бу унинг кун кўришига ѐрдам
берган. Ва шунинг учун у бошқа сўзни унутди. «Ошқозон» сўзини. (Бу ерга ҳам Крабак
тирноқ изини қолдирганди).
* * *
СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА)
Do'stlaringiz bilan baham: |