Сувости мамлакатида (Қисса) Акутагава Рюноске library ziyonet uz


Download 358.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/30
Sana12.11.2023
Hajmi358.03 Kb.
#1768816
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
suvosti mamlakatida Qissa Ryunoske

СУВОСТИ МАМЛАКАТИДА
(ҚИССА) 
Акутагава Рюноске 
library.ziyonet.uz/ 
Крабак бизларни имо билан тинчитиб, совуқ оҳангда деди: 
– Ҳамма ўртамиѐналар каби сенинг ҳам эшитиш қобилиятинг йўқ, шунинг учун сен 
шундай ўйлайсан! Мен …мен эса Роккдан қўрқаман! 
– Сен? Бунақа камтарлик қилмагин, илтимос. 
– Ким камтарлик қиляпти? Нима учун мен камтарлик қилишим керак? Мен сизнинг 
қаршингизда ўзимни танқидчилар олдидагидан ортиқ камтар кўрсатаѐтганим йўқ! Мен – 
даҳо Крабакман! Бу нуқтаи назардан Рокк мен учун қўрқинчли эмас. 
– Унда нимадан қўрқасан? 
– Ўзим ҳам билмайман… Эҳтимол, Роккнинг юлдузидандир. 
– Негадир мен сени тушунмаяпман. 
– Тушунарли бўлиши учун бошқачароқ гапираман. Рокк менинг таъсиримга тушмайди. 
Мен эса доим ўзим билмаган ҳолда унинг таъсиридаман. 
– Сендаги таъсирчанлик… 
– Э-е, бўлди қил, илтимос. Бу ерда таъсирчанликнинг нима алоқаси бор? Рокк хотиржам 
ва ўзига ишонч билан ишлайди. У ҳамиша ѐлғиз ўзи уддалаши мумкин бўлган нарсалар 
билан шуғулланади. Мен эса унақа эмасман. Мен доим безовталаниб ва саросимага тушиб 
юраман. Эҳтимол, Роккнинг назарида ўртамиздаги масофа бир қадам ҳам эмасдир. Мен 
эса бизни ўнлаб миллар ажратиб туради, деб ҳисоблайман. 
– Лекин, маестро, сизнинг «Қаҳрамонлик симфонияси» асарингиз!.. – ҳадиксираб деди 
Рапп. 
– Ўчир овозингни! – Крабакнинг қисиқ кўзлари янаям қисилиб, нафрат билан талабага 
қаради. – Сен ниманиям тушунардинг? Сен ва сенга ўхшаганлар! Мен Роккни унинг 
оѐғини ялаб юрган бу итлардан кўра яхшироқ биламан! 
– Xўп яхши, яхши, тинчлан! 
– Агар мен тинчлана олганимда… Мен фақат шу ҳақида орзу қиламан… Қандайдир бир 
куч мени, яъни Крабакни таҳқирлаш учун йўлимга мана шу Роккни қўйиб қўйган. 
Файласуф Магг буларнинг барини яхши тушунади. Ҳа, ҳа, фақат ўзининг етти хил рангли 
фонари остида титилиб кетган фолиантларини
[4]
 варақлашдан бошқасига ярамаса ҳам, 
буни тушунади! 
– Қанақасига? 
– Унинг охирги «Телбанинг сўзи» китобини ўқиб кўр. 
Крабак менга китобни узатди, тўғрироғи, юзимга отди. Кейин яна қўлларини чалиштириб, 
қўпол оҳангда деди: 
– Xайр. 
Биз яна бутунлай дами ичига тушган Рапп билан кўчада пайдо бўлдик. Доимгидай кўча 
одамга лиқ тўла эди, қорақайинли салқин йўлакларнинг икки четида катта-кичик дўконлар 
қаторлашиб турарди. Биз анчагача жим кетдик. Кутилмаганда олдимиздан узунсоч шоир 
Токк чиқиб қолди. У бизни кўриб тўхтади ва қорнидаги халтасидан дастрўмолини 
чиқариб, пешонасидаги терни артди. 
– Сизлар билан анчадан бери кўришмадик, – деди у. – Мен ҳозир Крабакникига кетяпман. 
Уникига ҳам кўпдан бери бормагандим… 
Бу икки санъат арбоби ўртасида низо чиқишини истамасдим, шунинг учун мен Токка 
ҳозир Крабак сал ўзида эмаслигини шаъма қилиб қўйдим. 
– Ҳа, шундайми? – деди Токк. – Нимаям қилардик, ташрифни кейинга қолдирамиз-да. Ўзи 
Крабакнинг асаби жойидамас… Айни кунларда ўзимам уйқусизликдан қийналяпман. 
– Балки биз билан сайр қиларсан? 
– Йўқ, шарт эмас… Вой! 



Download 358.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling