Орқа миянинг ёпиқ шикастланиши
Транспорт жароҳатларига учраб, умуртқа поғонасининг синиши билан кечади. Сезишнинг камайиши, парезлар ва ҳаракатдаги бузилишлар билан ҳаракатланади. Сийдик ажралиши бузилади, ичаклар атонияси (мускул тонусининг йўқолиши) вужудга келади. Белгилари аста-секин камайиб, бир неча ҳафтадан сўнг йўқолади.
Орқа миянинг урилиши
Орқа мия тўқимасига қон қуйилиши сабабли некроз (орқа мия шоки) юзага келади. Сезувчанлик қисман ёки бутунлай йўқолади. Иккала томонда ҳаракат фалажланиши кузатилади (тетраплегия). Рефлекслар йўқолади. Сийдик, ич келиши ёмонлашади, тўқима трофикаси бузилади, натижада яра чақалар пайдо бўлади.
Давоси. Консерватив даволанади (жарроҳлик муолажаларисиз). Узоқ осойишталик ва режим яхши ёрдам беради. Ўрин-кўрпа ҳолати. Умуртқа поғонаси синиб, ичида нерв толалари қисилса ёки умуртқа поғонасининг дисклари силжиса, жарроҳлик операцияси (Ламино эктомия), яъни бир нечта умуртоқа ораси жарроҳлик усули билан очилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Б.В.Петровского, Е.И.Чазова. «актуальные проблемы гемостазнологии». Москва, 1981.
«Практическое руководство по хирургическим болезным». Минск, 1983.
В.Шмитт, В.Хартич. «Общая хирургия». Москва, 1985.
Основные вопросы организаери травматологической помощи в городах. Москва, 1976.
Do'stlaringiz bilan baham: |