Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Публицистик услубнинг лингвистик хусусиятлари
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кожтш М.Н. Стилистика русского язшка, с. 188.
- Публицистик услубнинг ўзигагина хос бўлган фонетик хусусиятлар
- Публицистик услубнинг лексик хусусиятлари.
Публицистик услубнинг лингвистик хусусиятлари
ПУнинг ўзбек тили ФУлари тизимида тутган ўрни қандай ва унинг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат, деган саволлар мазкур услубнинг моҳиятини аниқлашимизга имкон беради. Юқорида кўриб ўтганимиз экстралингвистик шарт- шароитлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ПУ ўз лингвистик услубий хусусиятларини намойиш этади. Бу хусусиятлар тил қатламларининг барча сатҳларида намоён бўлади. Масалан, фонетик сатҳда китобий ва сўзлашув элементларини талаффуз қилишнинг уйғунлиги, оҳангнинг муайян семантик-стилистик вазифаларни бажаришга бўйсундирилиши; лексик сатхда ижтимоий-сиёсий лексикани самарали қўллаш; морфологик-сўз ясалиши сатҳида от ва феълнинг категориал шаклларини фаол ишлатиш; аббревитуралар, қисқартмалардан фойдаланиш; синтактик сатҳда синтактик қурилмаларнинг оддийлиги, гап Кожтш М.Н. Стилистика русского язшка, с. 188. қурилишининг тартиблиги, жумланинг мантиқий маркази ҳисобланадиган гап бўлаклари инверсияси, поэтик синтаксис ва СН элементлари кабилар мазкур услубнинг лингвистик хусусиятларидир. Публицистик услубнинг ўзигагина хос бўлган фонетик хусусиятлар йўқ. Публицистик жанрларга оид материалларнинг баъзан оғзаки шаклда ифодаланиши бу услубда алоҳида фонетик хусусиятлар борлигини англатмайди. Оғзаки публицистик нутқда адабий тилнинг орфографик меъёрларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Шунинг учун тадқиқотчилар уларга алоҳида тўхталиб ўтиришга зарурат сезишмаган. Публицистик услубнинг лексик хусусиятлари. Публицистик матнлар лексикаси ва фразеологияси ҳақида сўз юритиш мураккаб вазифадир. Унда китобий сўзлар ҳам, сўзлашув элементлари ҳам мавжуд, ўзбек тилининг барча ФУларига хос бўлган тил элементларининг - оддий ва нейтрал, ўз ва ўзлашган лексикадан тортиб эмоционал-экспрессив оттенкали юқори услубга оид сўзларгача, жонли тил элементларидан тортиб ижтимоий-сиёсий терминологиягача бўлган тил элементларининг қўлланиши ПУнинг ижтимоий ҳаёт воқеаларини акс эттиришга бўлган муносабатидан келиб чиқади. 9 ПУнинг лексик арсеналида ОАВлари тилига хос бўлган интервью, корреспонденция, бош мақола, ахборот, репортаж каби профессионал лексика ҳам, аҳоли фарвонлигини оширмоқ, вазифаларни аниқ белгилаб олмоқ, етарли даражада фойдаланмаслик, ишбилармонларга кенг йўл очмоқ, жорий йил, зўр қониқиш билан, ишни янгича ташкил этмоқ, мавжуд имкониятлардан фойдаланмоқ, маълум қилишича, меҳнат ва ижро интизоми, имкониятдан фойдаланмоқ, муаммоларни ўз вақтида ҳал этмоқ, муносиб ҳиссаларини кўшмоқ, турмуш маданиятини яхшиламоқ, умумдавлат манфаати, умумхалқ манфаати, фархрланиш туйгуси билан, хабар қилишларича сингари ўз турғун бирикмалари, стандартлари, штамплари, клишелари ва ифода қолиплари ҳам шаклланганки, улар ФУларни бир-биридан фарқлаш ва мазкур услубнинг мавқеини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бошқа ижтимоий соҳалар, бинобарин ФУларга хосланган сўз ва жумлалар ҳам публицистик матнларда фаол қўлланилади. Бу ҳам ана шу тил бирликларининг оммавийлиги ва фаоллигининг ҳосиласидир. Масалан, қўйидаги сўз ва жумлалар бошқа ФУларга - ИУ ва РУларга кўпроқ дахлдор бўлса-да, ПУда ҳам фаол қўлланилади: иқтисодий: аҳоли бандлигини Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling