Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
якунланди, голиблик учун ўзаро беллашди - мусобақа якунланади,
и голиблик учун ўзаро беллашади. Шу маънода биринчи (иккинчи ва учинчи) ўринни қўлга киритди, спортчиларга омад тилади, дейиш мумкин бўлгани ҳолда, биринчи (иккинчи ва учинчи) ўринни қўлга киритади, дейиш тўғри бўлмайди. Спортчиларга омад тилайди, дейилганда ҳам стилизация рўй беради, келаси замон шакли ҳозирги замон маъносини англатади: Фахрийлармиз юртдоишаримизни кузатар экан, спортчиларимизга омадлар тилайди каби. ОАВ тилида яна шундай ҳолатлар кузатиладики, баён жараёнида феълнинг замон шаклларига мурожаат қилишда бир хиллик ёки изчиллик бўлмайди. Феълнинг бир замон шаклидан иккинчисига ўтиб турилади. «2ага6Ьоп»дан олинган «Маҳалла марказимиз бўлса», деб номланган парчага мурожаат қиламиз. Унда баён давомида деймиз, дейдилар, ҳавас қиламиз, тўпланишиб гурунглашадилар, орзу бўлиб қолган, қабул қилади, ўртага тагиланди, айтилди, баҳор келаётир, ёрдам кўрсатар сингари феъл шакллари ишлатилган. Улар икки ҳолатдагина ўз маъносида, яъни ҳозирги ва келаси замон маъноларида қўлланган: ўртага ташланди, айтилди; баҳор келаётир, ёрдам кўрсатар. Аммо қолган ўринларда улар бошқа замон маъносини англатиши билан ўзида маълум стилистик юк ташиган. Масалан: деймиз, дейдилар - келаси замон, аммо замонсизлик - ҳамма замонларда маъносида; ҳавас қиламиз, тўпланишиб гурунглашадилар - келаси замон, аммо ўтган ва ҳозирги замон маъносида; орзу бўлиб қолган - ўтган замон, аммо ҳозирги замон, давом этиб келаётганлик маъносида; қабул қилади - келаси замон, аммо ҳозирги замон, давом этиб келаётганлик маъносида. Таҳлилдан шундай хулоса келиб чиқадики, феъл шаклларининг ноизчил характери баёндаги тарқоқлик билан эмас, балки муайян стилистик мақсадлар билан боғлиқ. Тўғри, хат муаллифлари «стилистик мақсад» тушунчасидан бехабар бўлишлари мумкин. Аммо тилимизда йиллар давомида шаклланган ва меъёрлашган кўпмаънолилик ва тагмаънолилик феълларнинг бу келтирилган кўрсаткичлари алмашинувида амалга ошганлиги унинг бой имкониятларининг бир кўриниши сифатида баҳоланади. Матндан масаланинг яна бир жиҳатига аниқлик киритиш мумкин бўлади. Коммуникациянинг оммавий характери матн стилистикасига таъсир кўрсатган. Бу ерда муаллиф ҳам, адресат ҳам оммавий характерга эга. Гарчи хатга уч кишининг имзоси қўнилган бўлса-да, муаллифлар кўпчилик номидан, ҳамфикрлар момидан гапирмоқда. ОАВларининг кўпчилик жанрларига бу хусусият хос. ОАВлари тилида биз олмоши қўлланишининг частотаси юқорилиги ҳам шундан келиб чиқади: Банкнинг бу хил қсипьиятини биз ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Буни қарангки, бизга қанчалик ақл бовар қилмас иш бўлиб туюлмасин бу уриниш беҳуда эмас экан («2агайЬоп») каби. Айни пайтда, биз нинг мен ўриида қўлланиши ҳам ОАВ тилига хос хусусиятдир: «Наврўз - 2010» ҳудудий кўрик-танловлари икки босқичда бўлиб ўтади, - дейди биз билан суҳбатда вилоят маданият ва спорт шилари бошқармаси бошл&ги («2агаҒзЬоп»). Ҳар икки ҳолатда ҳам мазкур олмошнинг нутққа улуғворлик, кўтаринкилик бераётганлигини пайқаш қийин бўлмайди. Айтилганларга қўшимча сифатида ўзбек тили иублицистикасининг шаклланиш босқичида сўз ясашнинг калькалаш усулига кўпроқ мурожаат қилинганлиги,54 ижтимоий- сиёсий атамалар асосан -чи (террорчи, қўпорувчи), -параст (ақидапараст), -парвар (миллатпарвар), -хона (девонхона, божхона), -нома (ахборотнома, маьлумотнома), -дор (ҳиссадор), -кор (тадбиркор) қўшимчалари ёрдамида ясалишини таъкидлашимиз мумкин. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, тилимизнинг морфологик шакллари ПУ доирасида адабий тил меъёрларига амал қилган ҳолда қўлланилади. Айрим от, олмош ва феъл кўрсаткичларининг қисқача таҳлили уларнинг ПУда қўлланилишида услубнинг жанр хусуиятларидан келиб чиқиб, муайян чегараланишлар содир бўлишини кўрсатади. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling