Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet33/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

топширилди. Узбекистон Республикасининг Белъгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ғуломов ушбу мамлакат қироли Альберт II га ишонч ёрлигини топширди («Халқ сўзи»),
Гапнинг уюшиқ бўлаклари: Бадиий ижод билан фақат шоир ва ёзувчилар, журналистларгина эмас, шифокорлар, иқтисодчилар, деҳқон ва ҳунармандлар ҳам шугулланмоқдалар; сифатдош ва равишдош оборотлар: Шукрки, ҳозирда китобхон хоҳлаган мавзудаги, исталган тилдаги адабиётларни олиб ўқиши мумкин; эргаш гапли қўшма гаплар: Кўриниб турибдики, бадиий асарларни узлуксиз мутолаа қилмай туриб ёд олиш қобилиятини бу даражада кучайтириш мумкин эмас; муаллиф фикрини реаллаштирувчи модал характердаги кириш сўз ва бирикмалар: айтайлик, айтиш мумкинки, албатта, асличи олганда, зарур, керак бўлса, керак, лозим, модомики, мумкин, нима деганда, сир эмаски кабилар вақтли матбуот тилида фаол учрайдиган синтактик ҳодисалар ҳисобланади.
А.Мамажонов публицистик матнларда ёйиқ содда гаплар частотаси қўшма гапларга нисбатан юқори эканлигини аниқлаган.56 Ж.Джумабаева ўзининг «Мустақиллик даври публицистик асарларидаги қўшма гаплар талқини» номли ишида мазкур услубда қўшма гапларнинг тенг ва тобе таркибли типик турлари кўп қўлланишини, тенг ва тобе таркибли қўшма гапларларда биринчи қисмлар ёки иккинчи қисмлари бир таркибли гаплардан иборат бўлганда, одатда, ахборот етказиш, таъкидлаш, воқеаларнинг кетма-кет бажарилганлиги, хулосалаш, урғу бериш, даъват этиш, изоҳ бериш, қатъийлик, эслатиш каби қатор мазмун муносабатлари ифодаланишини аниқлаган.57
Шунингдек, нутқ оммага қаратилганлиги туфайли шахссиз гаплар ПУнинг хусусияти саналади: Кимки ёшлигидан муносиб тарбия ва таълим олса, ҳаётда тўгри йўлни топа олади, ўзига ҳам, эюамиятга ҳам фойда келтиради каби. Камдан-кам ҳолатларда учраса-да, инверсия ҳам тасвирийликка бўлган интилишнинг оқибати сифатида намоён бўлади: Хўш, бундай ёнилгини қаердан олиш мумкин? Ойдан, деб жавоб беришади олимлар.
Англашиладики, публицистик матнларда юз берадиган синтактик ўзгаришлар тасвирийлик билан боғлиқ. Одатдаги стандарт гап қурилиши, штамп характеридаги жумлаларнинг қўлланилиши хабар мазмунидаги материалларга хос. Шунинг учун ҳам М.Н.Кожина синтаксисдаги экспрессив воситалар ва стандартлар уйғунлигини стилистиканинг принципларидан бири сифатида қараган.58
Шундай қилиб, гарчи ПУнинг ўз синтаксиси бўлмаса-да, синтактик категорияларнинг мазкур услубга хос матнларда қўлланишида алоҳидаликлар мавжуд ва улар жанр хусусиятлари билан биргаликда намоён бўлади.
Публицистик матнларда рубрика. Берилаётган материалнинг қизиқарли бўлишида рубрикаларнинг (рукнларнинг) номаланиши ҳам маълум маъно касб этади. Айрим рубрикаларда информативлик экспрессивлик билан қоришиқ ҳолда мавжуд бўлади. Бунда профессионализмлар, канцеляризмлар, штамп оборотлар, юқори услубга оид сўзлар, китобий сўзлар, эскирган сўзлар, эмоционал сўзлар биргаликда ишлатилаверади. Фикрни «Халқ сўзи» ва «ХагайЬоп» газеталари рубрикалари таҳлили мисолида тасдиқлаймиз. Бу каби мавзулар радио ва телевидение эшиттиришларида ҳам мавжуд.
Рубрикалар доимий ва мавсумий (вақтинчалик) бўлиши мумкин. Доимий рубрикалар: «Халқ сўзи»да: «Биз ва жаҳон», «Билиб қўйган яхши», «Воқеалар, янгиликлар, хабарлар», «Давлат дастури - амалда», «Жараён», «Жаҳон 24 соат ичида», «Жиноят ва жазо», «Ибрат», «Ижтимоий ҳаёт», «Ижтимоий ҳимоя», «Иқтисодиёт хабарлари», «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари», «Маданият хабарлари», «Мамлакат бўйлаб», «Мардлар қўриқлайди Ватанни!», «Маҳалла», «Маънавият», «Мутахассис минбари», «Огоҳлик», «Озод юртнинг обод ўйлари», «Парламент ҳаёти», «Парламентдаги мухбиримиз хабар қилади», «Фармон ва ижро», «Чорвачилик», «Яхши хабарлар», «Қадрият», «Қонун ва ижро», «Қонун кучга кирди» каби.
«2ага£зЬоп»да: ««Зарафшон» бонг уради», ««Зарафшон» йўлланмаси билан», ««Зафаршон»га жавоб келди», «Бир жумлада», «Вилоят ИИБ матбуот маркази хабар қилади», «Вилоят ҳокимлигида», «Жамият ва аёл», «Жиноят ва жазо», «Журналист суриштируви», «Инсон ва қонун», «Қарор ва ижро», «Маҳалла обод - юрт обод», «Маънавият», «Оила муҳити», «Партиялар ҳаётидан», «Саноат корхоналарида», «Сўраган эдингиз», «Туман газеталарида», «Турмуш чарроҳаларида» сингари.
Мавсумий рубрикалар: «Халқ сўзи»да: «Ажабо!», «Арафа», «Аҳд», «Лафз», «Мавсум», «Мақсад»; «2агаЬзЬоп»да: «Афсус!», «Аччиқ гап», «Истеҳзо», «Модернизация», «Рўзгор иқтисодиёти», «Савоб», «Тажриба», «Эъзоз», «Эътироф», «Ҳаяжонларим», «Ҳолат» каби. «2010 йил - Баркамол авлод йили», «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни», «9 февраль - Буюк мутафаккир Алишер Навоий туғилган кун», «8 март -
Халқаро хотин-қизлар куни» сингари рубрикалар эса ҳар иккала газетада ҳам такрорланади.
Эътибор берилса, бу рубрикаларнинг ҳар бири «гапиради», мавзунинг долзарблиги, нима ҳақида гап кетаётганлиги, тингловчи ёки ўқувчини қизиқтириши мумкин бўлган ёки қизиқтирган, улар томонидан эътироф этилган ёки ажаблантирган мавзуларга ишора қилади. Мана шу усуллар билан тегишли материални эшитишга ёки ўқишга диққат жалб қилинади. Шу тарзда улар материал учун реклама вазифасини ҳам бажаради.
Публицистик услуб ва меъёр. Ушбу мавзуга оид фикрларимизни «Тил таълими ва меъёр» номли ишимизда ҳам

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling