Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet41/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Дублет сўзлар. Тилимизда баравар-баробар, набира-невара, устоз-устод сингари дублет сўзлар бор. Уларнинг мавжудлиги иорматив лексика нуқтаи назаридан ижобий ҳодиса саналмаса-да, 1>Уда уларга бефарқ қаралмайди.
Масалан, О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романи Али Қушчини Мирзо Улуғбек ўз ҳузурига чақириш воқеаси билан бошланган. Баёнга эндигина киришилган, Али Қушчи образига таъриф берилиб улгурилмаган бир пайтда муаллиф нутқида устод сўзи ишлатилади: Икки кунгача устоднинг маҳзун нигоҳи кўз олдидан кетмай изтироб чекди, бир неча бор Кўксаройга боришга чогланди, лекин журъат этолмади. Мана энди устод ўзи уни Кўксаройга чорлабдилар. Устоз-устод сўзлари бу ўринда бир хил стилистик қийматга эга эмас. Устоз одатда бетараф, устод да эса унга нисбатан экспрессив бўёқ мавжуд. Шунинг учун у матнда Али Қушчининг ўз муаллимига бўлган меҳр туйғусини ифодаловчи воситага айланган: - Маъзур кўргайсиз, устод\ Аммо устод сўзининг юқорида муаллиф тилидан берилиши янада чуқурроқ маъно касб этган. Бу билан ёзувчи, биринчидан, Али Қушчига нисбатан ўзининг ижобий муносабатини берган бўлса, иккинчидан, энг асосийси, персонажнинг муносабатини ва гапириш услубини сақлаб қолган. Бошқа кишиларга нисбатан эса асарда асосан устоз сўзи ишлатилган.
Синонимлар тилимизнинг ижтимоий ва бадиий-эстетик жилоларини намойиш қила олиши билан энг олий ўринни эгаллайди.97 Шунинг учун ҳам А.М.Пешковский ва А.И.Ефимов сингари олимлар нутқий воситалар синонимиясини ўрганишни стилистиканинг марказий муаммоси, деб ҳисоблаганлар.98
Ёзувчининг тил устида қилган меҳнати - синонимик бирликлар устида ишлаш машаққатидир. У бадиий адабиётда зарур лингвистик восита саналади. «Синонимларнинг мавжудлиги ва умуман вариантлилик муомаланинг у ёки бу вазиятга мос келадиган тил воситаларини танлашга шароит яратади, шу сабабдан танлаш тушунчаси стилистик категориялар қаторига киради».99
Синонимик қатордаги эмоционал-экспрессив оттенкага эга бўлган элементларни саралаш функционал жиҳатдан чегаралашда ўлчов вазифасини бажаради. Уларнинг эмоционал- экспрессив даражасини аниқлаш бу элементларнинг истеъмолдаги фаоллигига асосланиши лозим. Дариг тутма меҳрингни мендан, Сўзсиз қолдим, Тапгрим, сўз юбор (У.Азим). Африка, Ҳиндистон, Ироқу Ажам Теванинг тўшидай бўлди тап- тақир (Ғ.Ғулом). Ҳа, шундай, хоқоним, ҳисоблаб чиқдик (А.Суюн) мисолларидаги тангри, ҳоқон, тева сўзлари ҳозирги тилимизда деярлик ишлатилмай келаётгани учун ҳам худо, подшоҳ ва туя бирликларига нисбатан бирмунча эмоционаллик касб этган.
Шундай ҳолатлар борки, бир тушунчанинг атамаси бўлган ўнлаб сўзлар БУга тегишли. Масалан, гўзал аёлга, маъшуқага нисбатан ишлатиладиган сўзларни кўз олдимизга келтирайлик: малак, нозанин, париваш, санам, сарвқомат, қаламқош каби. Уларнинг ҳар бири матнда алоҳида стилистик қимматга эга бўлиб, поэтик аниқловчи сифатида келганида уларнинг салмоғи яна ҳам ошиб кетади.
Ҳар бир миллий тилда синонимларнинг мавжуд бўлиши ва сгшонимик қатордаги бирликлар сони бу тилнинг бойлигини кўрсатувчи сифат белгилари саналади.
'л Ву \акла каранг: Қўнгуров Р., Каримов Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти. Библиографик кўрсаткич. - Самарқанд. 1984; Даиияров А. Стилистические функции синонимов в современном учбекском язмке. Автореф. дис. ...канд. филол. наук. - Самарканд. 1967; Ҳо.жиев А. Ўзбек тили синонимларининг изо\ии лугати. - Тошкснт. 1974; Қўпгуров Р. Ўзбск тили стилистикасидан очсрклар. Самарканд. 1975.
Ифимов А.И. Стилистика художественной речи, с. 252-2.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling