Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


,11 Йў.нШиев Н. с1>разеологик услубият асослари. - Самарқанд: СамДУ нашри, 1998


Download 452.46 Kb.
bet44/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

1,11 Йў.нШиев Н. с1>разеологик услубият асослари. - Самарқанд: СамДУ нашри, 1998.
эҳтиёжи туғилди. Фақат БУдагина эскирган деб аталадиган бу гуруҳ мавқеини бирмунча сақлаб келмокда : абас, абр, айём, айламок,, алҳол, анво, андалиб, андуҳ, асно, агёр, аҳбоб, башар, бақо, баҳр, билъакс, бода, бўса кабилар.
Маълум гуруҳ сўзларнинг қўлланлиши фақат шеърият доираси билан чегараланганлиги уларнинг адабий тил меъёри нуқтаи назаридан пассивлашганидан далолатдир: айламоқ-
этмоц; баногоҳ-кутилмаганда, тасодифан; мубҳам-ноаниқлик; мужда-хабар; тиламоқ-истамоқ, хоҳламоқ, сўрамоқ; гаддор- сотқин каби. Демак, эскирган сўзлар бадиий адабиёт тилида икки вазифани: номинатив ҳамда эмоционал-экспрессив вазифани бажаришга хизмат қилади.
Эскирган сўзларни қанча сақланса баҳоси шунча ошиб бораверадиган қимматли жавоҳирларга қиёс қилиш мумкин. Шунинг учун уларни БУнинг муҳим лингвистик аломатларидан деб айтишга асослар бор.
Диалектизмлар. Умумхалқ тилининг муҳим қисми бўлган диалектизмлар, гарчи асосан СУга хос бирликлар саналса-да, улардан бадиий адабиётда фойдаланишга йўл қўйилади.
Илмий адабиётларда адабий тил меъёрларига мос келмаслиги туфайли нутқда, хусусан, адабий нуткда чегараланган диалектизмлар алоҳида ҳолатларда қўлланилиши, яъни персонажлар нутқини индивидуаллаштириш, маҳаллий колоритни, руҳни бериш учун қўлланилиши қайд қилинади. Шу билан бирга, уларни қўллашда чегара бўлиши, нуткда суиистеъмол қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида сўз
105
юритилади.
Бадиий адабиёт тилидаги диалектизмлар хусусида гап кетганда икки ҳолатни назардан қочирмаслик лозим. Биринчидан,
уларнинг асарда тил факти сифатидаги иштироки: Муилтумзўрни онтаргандай онтариб ерни (У.Носир). Иккинчидан, уларнинг адабий асарларда стилистик вазифани бажариши. А. Шомақсудовнинг таъкидлашича, улар адабий тилнинг муайян ФУ доирасига ўтиши билан, ўша услубга мос ва мувофиқ келадиган стилистик ва эмоционал буёқ олиши, масалан, оддий СУга ёки поэтик услубга хос бўёқ касб этиши ҳам мумкин73: Момоитлар тўдаси чиқди ўрмондан... Бостириб келдипар гурас ва гурас (А. Орипов) каби.
Кейинги йиллар ўзбек прозасида диалектизмларни қўллашда бирмунча эркинлик сезилмоқца. Бундай ҳолни биз бадиий адабиётни реал ҳаётга яқинлаштириш, тасвирда табиийликни таъминлаш деб баҳолаш тарафдоримиз. : Диалектизмлар тилнинг бошқа элементлари каби БУда эстетик вазифани бажаришга хизмат қилади ва бадиий асарлар уларнинг адабий тилга ўтиб туришида кўприк вазифасини ўтайди.
Гапирувчи номлар. Тилимизда лақаблар ва тахаллусларнинг74 қўлланишида услубий аломатлар сезилади, яъни уларда СУ ва БУларга хос образлилик мавжуд. Улар персонажларни баҳолайди, характерлайдн, машғул бўлган касбига, ёшига, қаерлик эканига ишора қилади. Улар персонажларнинг ижтимоий мавқеига, физиономиясига ёки характерига мослаб танланади. Шунинг учун ҳам бундай антропонимлар тилда образли тарзда гапирувчи номлар деб юритилади.
Гапирувчи номларнинг адабий асарларда ишлатилишида яққол англашилиб турмайдиган метафоризация ҳодисаси юз беради.75 «Улугбек хазинаси»да: Али Қушчи уста Темур Самарқандий билан хайрлашиб, Қаландар икковлон гордан чиқаркан, гўё елкасидан тог қулагандай енгил тортди. Устанинг номи Темур деб аталиши, Самарқандий тахаллусининг берилиши маълум маънода персонажнинг касбига, характерига ҳамда туғилган ёки яшаш жойига ишорадир. Устанинг шогирдлари номлари Қолқонбек ва Босқонбек хақида ҳам шу гапларни айтиш
мумкин. Романдаги Хуршидабону, Қаландар Қарноқий, Қашқир, амир Жондор каби номлар ҳам шу тарзда «гапиради».
Лақаблар ва тахаллуслар рамзий маъно ташишга хизмат қиладиган номлар бўлиб, уларнинг фаоллиги ўзбек тили табиатига мос ва қўшимча оттенкаларни ифодалашга, кўпинча комик эффект беришга хизмат қилади: Худойқул чагиркўз, қоцбурун, Саттор сергап, Норбексўқим; Мамадазим ҳечнима, Қодирқул носфуруш, Жумантой тентак, Раҳим богимон; Суюнбой сурпақулоқ; Сафар соқов; Алламурод дум (Н.Қобул) каби.
Адабий асарда персонажга умуман ном берилмаслиги хам мумкин. Бунда ҳам маълум стилистик мақсад кўзда тутилган бўлади. А. Қаҳҳор «Санъаткор» ҳикоясида асар қаҳрамони - санъаткорнинг номи йўқ. Урғу санъаткор сўзига берилган. У ўзини чинакам маънода санъаткор, билимли, маданиятли, тилни, ўз касбини яхши билувчи киши деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, баёнидан қаҳрамоннинг маданиятдан, санъатдан йироқ кимса эканлиги маълум бўлиб туради.
Номлар «гапириши» СУ ва БУнинг лингвистик белгилари саналади. В. В. Виноградов таъкидлаганидек, бадиий адабиётда исмлар, фамилиялар, лақаб ва тахаллуслар танлаш, уларнинг турли жанр ва услубларда структурал ўзига хослиги, образ ҳамда характер яратишдаги вазифаси ва шу каби масалалар - бу бадиий адабиёт стилистикасининг жуда катта ва мураккаб мавзусидир.76
Англашиладики, тилдаги лексик ресурсларнинг БУдаги иштироки даражаси бир хил эмас. Масалан, полисемантизмлар, синонимлар, антонимлар, омонимларнинг хизматлари катта бўлиши билан бирга, бошқа воситалар - диалектизмларни, варваризмлар, вульгар, жаргон сўзларни, эскирган сўзларнинг бир қисми бўлган историзмларни ва атамаларни БУга хосланган деб бўлмайди.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling