Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


ю Ўзбек тили грамматикаси, I том, 588-6


Download 452.46 Kb.
bet52/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

1 ю Ўзбек тили грамматикаси, I том, 588-6.
стилистик имконияти нақадар кенг эканлигидан далолат беради, «Грамматик воситаларнинг стилистик дифференциацияси ! синтаксис доирасида бирмунча аниқ намойиш қилинади. Бир ! мазмунни турли нутқий вазиятларда ифодалаш учун ўзининг ] асосий грамматик маъносига кўра синонимик, аммо қўшимча ! экспрессив маъно ва экспрессив-эмоционал оттенкага эга бўлган * турли вариантлардан фойдаланилади».93
Аммо БУнинг синтактик аломатлари ҳақида бадиийт| асарларнинг прозаик ва шеърий каби жанр бўлинишларини | эътиборга олмасдан туриб гапириб бўлмайди.
Прозаик асарлар тили синтаксиси94 ҳозирги ўзбек адабий тилининг синтактик меъёрларини ўзида акс эттиради.1 Грамматикага оид адабиётларда ўзбек тилида сўз тартиби, асосан, эркин бўлиши, айрим бўлакларнинг муайян ўринларда келишйа қайд қилинади. Проза синтаксисида ҳам шу тартибни кузатамиз. ] А.Нурмонов бу ҳодисанинг туркий тиллар учун ҳам муштарак ' эканлигини таъкидлаган: «Туркий тилларда ҳам гапда сўзлар тартиби эркиндир. Тартибнинг грамматик функция бажариши жуда чекланган. Чунки ҳар бир мустақил сўзнинг грамматик формаси унинг грамматик функциясини кўрсатиб туради».95
Поэтик асарларнинг шаклланишида эса ритм, қофия, вазн сингари талаблар мавжудки, улар синтактик бўлакларнинг гапда умумтил меъёри асосида иштирок этишига имкон бермайди. Шеъриятнинг ўз қонуниятларига бўйсунадиган «ўз» меъёрлари бор. Бу меъёрга кўра кесим олдин, эга кейин келиши, иккинчи даражали бўлаклар ҳам шунга мувофиқ ўринларни алмаштириши, бош бўлак - эга ва кесим атрофидаги бўлакларнинг ўзида, масалан, аниқловчи ва аниқланмйш, тўлдирувчи ва ҳол ёки ўзаро ҳолнинг турлари ичида ҳам сўз тартиби маълум ўзгаришларга учраши мумкин.
Шеърий нутқнинг асосий хусусиятларидан бири саналадиган инверсия экспрессив-эмоционалликни юзага келтирувчи грамматик воситалардан бири сифатида СУ ва БУга тегишли категориядир. Мазмун ва эмоционаллик талаби билан црозаик нуткда ҳам унга йўл қўйилади: Керак эмас менга хон қабули! Бас! Упоқтиринг ҳаммасини\ (П.Қодиров).
А.Мамажонов қўшма гап стилистикасига оид тадқиқотларида инверсиянинг бу типдаги гапларда камдан-кам қўлланилишини қайд қилган. 34 Инверсиянинг экспрессив- стилистик имкониятларидан БУда, публицистиканинг айрим жанрларида кенг фойдаланилади.
Дарак, сўроқ ва буйруқ гапларнинг ФУларда ишлатилиши бир хил эмас. Дарак гапларнинг ишлатилиши барча услубларда фаол. Сўроқ гапларнинг риторик тури ва ундов гаплар қўлланилишида БУ ва СУга хос бўлган чегараланиш мавжуд. Бу қўлланишнинг бадиий-эстетик талабга мос равишда рўй бериши, риторик сўроқ ва ундов гапларнинг кетма-кет келиши, кейингисининг бутунлай БУ ва СУлари доирасида амал қилиши шундай хулоса чиқаришимизга асос бўлади. Илмий нуткда бундай гапларга фақат китобхоннинг диққатини тортиш керак бўлган ҳолатлардагина мурожаат қилинади.
Сўзловчининг ўзига маълум бўлмаган нарсаларни билишга интилишини ёки кучли ҳис ҳаяжонни ифодалашда сўроқ гаплар кетма-кет келиши мумкин. Масалан: Қаёққа чекинасан? Борми кераксиз еринг? Не учун одам бўлдинг, Келмасанг душманга тенг?.. (Ҳ.Олимжон). Ана шундай сўроқ гаплар БУ ва СУга хос саналади96 ва матнда ҳис-ҳаяжонни ифода этувчи стилистик воситага айланади.
Риторик сўроқ гаплар оддий сўроқ гаплардан қурилиши ва талаффузига кўра фарқ қилмайди. Аммо мазмунида жавоб мавжудлиги, жавобнинг савол шаклида берилиши уларни оддий сўроқ гаплардан фарқлайди. Шунинг учун ҳам уларга бадиий- эстетик усул сифатида қараш тўғри бўлади, деб ўйлйймиз.97
БУ учун характерли бўлган ундов гаплар китобхонга эстетик таъсир ўтказишда кучли восита ҳисобланади: Мирзо Улугбекнинг кўзлари яна жиққа ёшга тўлди. - Худога шукурлар бўлгайким, оқибатли фарзанд ато қилмаса-да сендай ўгил ато қилди! Илойим бошинг тошдан бўлгай! Мовароуннаҳр бахтига. илм-маърифат ва аҳли ирфон бахтига умринг боқий бўлгай, ўглим! - Мирзо Улугбек кўз ёшларини артиб, қучогини очди.
(О.Ёқубов). Кучли ҳис-ҳаяжонни ифода этиш эҳтиёжи билан ундов гаплар кетма-кет берилиши мумкин: Майли! Огу бўлса бўлсин! Агарчи нобакор фарзанд огу бериб, уни ўлдирмоққа қасд қилган бўлса, ниятига етсин! (О.Ёқубов).
Гап тузилиши ФУларда турлича. РУ ва ИУларда кўпроқ қўшма гаплар, уларнинг богланган ва боғловчисиз турлари, СУда содда гаплар, уларнинг тўлиқсиз шакли ишлатилиши хос бўлса, публицистик ва бадиий асарларда гапнинг ҳар икки тури ҳам аралаш ҳолда келавериши мумкин. Тўлиқсиз гаплар драматик асарларда, хусусан диалогик нутқда жуда кўп қўлланилади. Унинг монологик нутқда учраши ҳам бадиий асар учун нотабиий ҳолат эмас: Бир планим бор: партизанларга кетаман. Тезда. Фақат сен кенгаш бер. Фақат кенгаш. Аралаьима. Уйда тинч ёт. Қандай қилиш керак - кенгаш бер (Ойбек).
Бир таркибли гапларнииг шахси ноаниқ бўлган тури унинг шахси аниқ кўринишига қараганда бадиий адабиёт тилида бирмунча кам. И. Расулов бу типдаги гаплар БУ, ПУ, СУларда кучли стилистик восита эканлигини қайд қилиб, уларнинг илмий асарлар ва расмий-иш қоғозлари тилида деярли ишлатилмаслигини таъкидлаган эди.1 7 Масалан: Лойиҳани эртага берадилар (О.Ёқубов); Суюнчидан чашна олиб келинмадими? (А.Қаҳҳор).
Номинатив гапларнинг бадиий адабиёт тилидаги ўрни салмоқли. У турли-туман лирик кайфиятларни ифода этишда, табиат манзараларини беришда муаллифга қўл келиши мумкин: Субҳидам. Тоглар қорайиб кўрина бошлади (Ч.Айтматов).
Сўз-гапларнинг бадиий асарларда персонажлар тилида фикрни эмоционал тарзда ифода этувчи лингвистик восита эканлиги кўзга ташланади. Бу нарса унинг нутқ якунида ишлатилганида аниқ сезилади: Тўқайга чиқиб кетинглар. Тез! (П.Қодиров); Хуллас, ҳарна қилгандаям, Шорасул омадли йигит экан... Эпчилки! (У.Усмонов). Сўз-гапларнинг бу тарзда берилиши гўё персонаж фикр-мулоҳазаларини якунловчи восита сифатида қаралади.
Йирик полотнодаги асарларда тасвирнинг батафсил бўлиш эҳтиёжи гапларнинг турлича кўринишларидан, жумладан, уюшиқ бўлакли гаплардан унумли фойдаланишни тақозо қилади. Бундай гаплар таркибидаги боғловчиларнинг услубий чегараланишга

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling