Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Овозипгизни кўтарминг
- -Бойсунқур мирзо зўровонлик қилсин! Мен мўминларча бош эгиб элчи юборай!
аиглатмоқ беҳад огир эди (Ойбек).
Сифатларда модаллик маъносини ифода этувчи -гина, -кина, -қина аффикслари бадиий асарларда жуда фаол. Мумтоз поэзияда -гина шакли ҳам учрайди: Эй Навоий, неча оз-озгина май мадраса-да Дайр аро кирки, ичар шайх тўла, шароб тўла (Навоий). Предметларнинг сон-саноғини, тартибини кўрсатувчи сўзларда118 услубий чегараланиш, хусусан БУга хослик деярли сезилмайдиган даражада. Аммо нумеративлар деб аталувчи, сонларга қўшиб ишлатиладиган махсус сўзлар орасида БУга
Улар нуткда асосан бир сўзи билан биргаликда келади ва эмоционалликка хизмат қилади. 19 Олмошлаунинг услубий чегараланишлари бадиий адабиётда сезиларли ўрин тутади. Кишилик олмошларининг бири ўрнида иккинчиси, яъни мен ўрнида биз (- Ма, ич, амир, - деди ва кулди. - Бшиб қўй, биздай амирул-мўмин қўлидан ёлгиз сен май ичурсен. О.Ёқубов), мен ўрнида сен {-Бшмайдиким ...йўқ, тўхта Муҳаммад Тарагай! Нечун сеи шаҳзодадан ранжийсен? О.Ёқубов), сиз ўрнида сен (Нзи аша! Она, дариг тутма лутфингни, Аввал шуки, сенга қалқон бўла олмаган Бизни - ношуд фарзандларни афу этгайсен. Э.Самандар) тарзида қўлланилиб, турли хил стилистик маъно иозикликларини ифода этиш имконияти ҳам асосан БУда, қолаверса СУда намоён бўлади. К. Яшиннинг «Нурхон» пьесасида Ҳожининг ўз хотини билан бўлган суҳбатида сенлаш ўрнига сизлаш матнда жуда кучли бадиий-эстетик вазифа бажарган: Кимё. Жон отаси, қизимга раҳм қилинг. Ҳожи. Овозипгизни кўтарминг, жим... Эшитилади!! Кимё. Етти ухлаб тушига кирмаган кунларни кўрадими энди шўрлик қизгш...Ҳожи. Жим!! ...Гап битта, индинга тўй, бу ҳақда бировга огзингизни оча кўрманг! Ўқдингизми, айланайхотин!.. Тарихий-бадиий асарларда кишилик олмошларидан мен ўрнида фақир, камина, банда сўзлари келиши мумкин: Фақир ҳам ўз устодимни кўргим келади, иним! (О.Ёқубов), Сизни ёлгиз юбормаймен, давлатпаноҳ сизни эҳтиёт қилмоқни каминага топширгандур, устод (О.Ёқубов). Сўзларнинг бундай ишлатилиши, бир томондан, кишилардаги камтаринлик фазилатини жуда нозик тарзда ифодалай олса, иккинчи томондан, бадиий асардаги тарихийлик руҳини ушлаб туришга ҳам хизмат қилади. Олмошлардаги услубий чегараланишлардан яна бири шуки, поэзияда, тарихий мавзудаги бадиий асарларда III шахс бирлиги кўрсаткичи -у алоҳида кўринишларга эга бўлади. Шеъриятда ул, қаратқич келишиги билан бирга келганда эса, асосан тарихий мавзудаги асарларда -анинг тарзида ифода этилади: Гуллар ичида Шоҳи ўзим дер эди лола, Магрурлигидан, ул ўзи шарманда бўлибдур (Э.Воҳидов). Инчунун, савоб анинг фазли карами ва азоб-уқубат анинг адолати ва бандасидин анинг қарзи йўқдур... (О.Ёқубов). Бу, шу, ўша сўзларининг битта -л товуши орттирилган шакли услубий чегараланишга эга ва тарихий мавзудаги ва поэтик асарларда қўлланилади: Инсон жисми бўлиб менга бул сифат (Э.Вохидов) каби. Сўроқ олмошларида услублараро умумийлик мавжуд. Фақат нима, қайси, қаер олмошларининг не, на, қай вариантларида БУга хосликни кўриш мумкин. Нима олмоши не тарзда қисқарганда учун кўмакчиси билан биргаликда ишлатилиши ва баъзан поэтик талабга кўра учун ҳам қисқариб, чун, чук ҳолига келиши ҳамда нечун, нечук шаклида қўлланади. Нима олмошининг қилмоқ феъли билан бирикиб, нима қилмоқ сўроғинй ҳосил қилган феъл шакли БУда не қилмоқ, нетмоқ, нетай, нетиб тарзида ишлатилади. Тарихий бадиий асарларда ким, нима олмошларининг архаик кимарса, нимарса шакллари ҳам учрайди. Бадиий нутқда баъзан қайси олмоши ва қаер нисбий сўзи қай шаклида келади. Узлик олмошиўз сўзи қўлланишдаги грамматик меъёрларни сақлаган ҳолда83 шеърий талабга кўра эгалик аффиксини олмасдан ёки умуман белгисиз қўлланилиши ҳам мумкин: Оловдек тагиланар кўзгаўз одам (Э.Воҳидов). Гумон олмошлари ичида аксарият мавҳумликни, ноаниқликни ифодалайдиган, кўпроқ ҳис-туйғулар ифодасида ишлатиладиган аллақандай, алланечук ва гумон юкламаси билан бирга келган қандайдир, нечундир, нимадир, негадир олмошларини БУ доирасида қараш тўғри бўлади: Ниманидир ахтараман - шеърдан ҳам улуг, Ниманидир ахтараман нондан азизроқ (А.Орипов). БУнинг функционал-стилистик жиҳатдан чегараланувчи аломатлари хақида гап кетганда, улар кўплаб грамматик категорияларда акс этгани сингари олмошларда ҳам намоён бўлишини кўрамиз. Йирик сўз туркумларидан саналадиган феълда84 БУга хос ' белгилар сифатида қуйидагиларии кўрсатиш мумкин: Экан феъли нутқ жараёнида қисқарган ҳолатга келиб, СУда кан, БУда кин шаклида ўзидан олдин қўлланилган сўзга қўшилиб кетади: Бўлганмикин ер узра бир кўз Кўрмак учун сени осмонда \ (Ҳ. Олимжон). Буйруқ-истак майлидаги феълга қўшилиб, буйруқ оҳангини ■ кучсизлантирувчи -гин аффиксининг -гил шакли поэзияга хос: 1 Қўйгил, у кунларни эслатма жоним (А. Орипов). Бу аффикснинг | архаик -гил кўриниши ҳам бадиий асарларда учрайди. Истак ! майлининг -(а)й, -(а)йин шакли ҳам кўпинча поэзия ва фольклор гилида учраши илмий тадқиқотларда қайд қилинган85: Бир зум одам каби яшайин мен ҳам (А. Орипов). Баъзан шарт майли -син иинг эскирган -сун шаклига дуч келамиз: Жонлар сенинг юзгинингдан айлансун (Фитрат). Бадиий адабиёт тилида феъл туркумининг стилистик имкониятлари яна ҳам кенгроқ очилади. Унинг маълум грамматик категория доирасида бир грамматик шаклнинг иккинчи бир грамматик шакл мазмунини англатиши шоир ва ёзувчилар учун фикрни ранг-баранг кўринишларда ифода этишнинг қулай усулларидир.86 Буни феълнинг майл ва нисбат категориялари мисолида кўришимиз мумкин. Масалан, аниқлик майли шакли шарт майли шакли учун хос бўлган маънони англатишга хизмат қилади: Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам (Зулфия). Ёки аксинча, шарт майли шакли аниқлик майли маъносини англатади: Севаман ерларга рангдор япроҳлар, Юмшоц варанг-баранг гилам тўшаса (Зулфия). Мазмунан шарт майлидаги феълнинг буйруқ майли шаклида ишлатилиши П.Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романида кучли поэтик воситага айланган: Хоним дарҳол цизнинг гапини қувватлаб, ўглига юзланди: - Бойсунқур мирзога элчи юборингиз, амирзодам! Орадаги адоватни йўқотингиз! -Бойсунқур мирзо зўровонлик қилсин! Мен мўминларча бош эгиб элчи юборай! Феълнинг буйруқ-истак майли шакли аниқлик майли маъносини бера олади: Қайга борсин тақдирдан қочиб? (Зулфия). Бу ерда гап аниқлик майли шаклида берилса, риторика сусаяди. Майл шаклларининг қўлланилиши ИУ ва РУ чегараланган. Уларда феъллар асосан аниқлик майли шаклида бўлади. Урни билан РУда буйруқ истак майли ишлатилса, у ИУ учун умуман хос эмас. Унда баъзан шарт майли шакли учрайди. БУда феълнинг барча нисбат шакллари ишлатилади. Аммо аниқ нисбатдаги феъллар бирмунча фаол. Илмий нутқда эса, аксинча, феъллар асосан мажҳул нисбатда қўлланилади. Бадиий адабиёт тилида нисбат шакллари англатган! маъноларда ҳам силжиш юз бериб туради. Масалан, 1 А. Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикоясида амин Қобил бобога қараб 1 шундай дейди: — Ўзи қайтиб келмасмикин?'.. Биров олиб кетса I қайтиб кела бер, деб қўйилмаган экапда! Нега йигланади? А? Я Йигланмасии! Бу тарзда мурожаат қилишнинг сабаби шуки, Қобил бобони 1 сенлай деса, у ўзидан катта, шу даражадаги амалда бўла туриб,-* бир камбагални сизласа, у ҳам обрўйига тўғри келмайдигандай. I Феълнинг аниқ нисбат маъноси мажҳул нисбат шаклида берилиши ижодкор қаламида фавқулодда кучли стилистик восита вазифасини ўтаган. -б(-иб) равишдоши иштирокида ясалган ўтган замон ҳикоя \ феълининг III шахс кўрсаткичи -ди бадиий асарларда ўзининг | архаик шакли -дур/ -тур (турур) кўрсаткичини сақлаб қолган87: | Магрурлигидан ул ўзи шарманда бўлибдур (Э.Воҳидов), Қани, < ортимдан юр, сенга айтатургон яна бир сўзим бор! (О.Ёқубов). Замонавий -дир шакли ҳам ишлатилади: Оқадир одамлар кўзига/ «Зангори экран»нинг шуъласи (Э. Воҳидов). Ўтган замон феълининг анча илгари бўлган иш ҳаракатни ифодаловчи қўшма шаклдаги эмиш сўзининг қисқарган миш кўриниши БУда вазифа бажаради: Нечун олло сенга бу жамолни бермиш? - деди аламли дард билан (О.Ёқубов). Келаси замон феълини ясовчи -(а)жак аффикси, гарчи ҳозирги ўзбек адабий тилида фаол бўлмаса-да,88 бадиий адабиётда ҳамда ўғуз шевасида қўлланилади: Балки устоз Ойбекдай бўлиб Ёзажаксан янги бир достон (А.Орипов). Келаси замон феълини ясовчи -гай, -гай, -кай аффикслари БУга хос: Ҳаёт талвасаси тингмагай, аммо, Мангу боқий қолур Инсон ва Хаёл (А.Орипов), Кечиб Шириндан юз йил / Куйингда дарбадар бўлгай (Э. Воҳидов). -гу,- гу, -ку, -қу аффикслари ёрдамида ясалган келаси замон феъллари ҳам бадиий асарларда, хусусан мумтоз поэзияда учрайди: Бир қиссаким, бунинг сўнгида севишганлар Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling