Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Download 452.46 Kb.
bet46/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Қаратқич келишигининг умумхалқ тилида ўнлаб шакллари мавжудлиги илмий манбаларда қайд қилинган. Уларнинг БУда фаол бўлганлари қуйидагилар: -(и)м: Ахир, ҳаяжонлар ўзлигим маним, Майли қалбингга ҳам кўчсин ҳаяжон (К.Баҳромова); -н: Инисип қўлида гоҳ пичоқ кўриб донг қотган (Ҳ.Худойбердиева). Мумтоз адабиётда қаратқич-қаралмиш бирикма инверсияга учраган ҳолда ҳам ишлатилган: Сели ашким бирла тутмиш жумлаи оламни су (Навоий). Ҳозирги поэзияда ҳам учрайди: Ярқирар минг бир баҳор кўрки камолингда сенинг (Ж.Жабборов). Шунингдек, аниқловчи-аниқланмишли бирикмада унинг қисқарган -инг шакли ишлатилади: Кўнглуминг маҳзани гул орази гулнора фидо (Жоний). Бошқа услубларда бўлгани каби бу келишик грамматик кўрсаткичсиз ифодаланади: Қаршингда турибди умрим бир куни (Ж.Камол). Эски ўзбек тилида ҳам бундай қўлланиш шеърий асарларга хос бўлган.79
Тушум келишиги -(и)н: Эрка малак аччигланмам сенга. Учирсангда кўкка юрак кулин (Фитрат). Бу шаклда қўлланиш шеъриятда ниҳоятда фаол. Чунки унинг ишлатилиши сўздаги бўғинлар сонига таъсир кўрсатади, маълум даражада адабий асар пафосини ҳам ўзгартиради, унга кўтаринкилик, улугворлик ва баъзан баландпарвоз руҳ бағишлайди. Бу келишикни белгисиз қўллаш БУ ва СУга тегишли: Улуг Ҳоқон, сендан сўров шу эрди. Элга сабр, бардошдап бўлак нарса бер (Ҳ.Худойбердиева).
Жўналиш келишиги -80: Ул таажжуб этарди, Кундуздаги аҳвола... (Ҳ. Олимжон); -на: Соя тушса ногаҳон бу жисми бетоб устина (Навоий); -қа, -га: Ҳажри ашким еткурур ҳар дам қуёшқа бир ҳаёт, Ўйлаким, еткурди Кайхусравга жоми Жамни су (Навоий). Белгисиз қўлланади: Мактаб бордик - огир бўлиб қолдик дафъатан (А.Орипов). У нутқда айрим кўмакчилар билан синонимик тарзда қўлланилиши мумкин. Аммо бу тарзда ишлатилишда услубий фарқланиш юз беради. «-га ли конструкция ҳамма стиллар учун умумий бўлса, томон кўмакчили конструкция кўпроқ илмий стиль, ёзма нутқ учун характерлидир. Сари кўмакчили форма эса, асосан, поэтик нутқ учун хос».114
Чиқиш келишиги -дин: Топмади ҳаргиз бу Машраб ўз вужудидин хабар (Машраб). У ҳозирги шеъриятда ҳам фаол: Ватан севмакдин ортиқ Менга оламда шиор бўлмас (Э.Воҳидов).
Ўрин келишиги -да билан ундан олдин келган эгалик қўшимчаси ўртасидаги битта н товуши орттирилади: Ёбонингда бодомларннг талх гизодур, Қовун-тарвуз қурсогинда селитродур (О.Ҳожиева). Шеъриятда унга узра кўмакчиси синоним бўлиб келади: Хок деди: Эй Ер, жаҳон тупроги бошим узраку (О.Матжон).
Келишик қўшимчаларидан кўпчилигининг бир неча вариантларга эга бўлиши, айрим кўмакчилар билан синонимик муносабатга киришиши уларнинг услубий чегараланишларини келтириб чиқаради.
БУда субъектив баҳо шакллари ҳам фаол. Аммо бу фаолликни огзаки СН учун хос бўлган ҳолатлар деб қараш маъқул.115 БУда эса субъектив баҳо шаклларининг ҳамма вақт ҳам яққол кўзга ташланиб туравермайдиган жуда нозик қирралари намоён бўлади. «Улугбек хазинаси» романида мавлоно Муҳиддиннинг қизи асосан Хуршида бону, Бону деб тилга олинади. Аммо бобоси Салоҳиддин заргар унинг номига биби сўзини қўшиб ишлатади: -Сиз ...суюкли набирам Хуршида бибини Амир Иброҳимбекнинг кенжа ўглига никоҳлаб берганимдан хабарингиз бордур? Бобонинг ўз неварасини бону дейиши этикет юзасидан мақсадга мувофиқ эмас. Бунинг устига, шу ўринда биби сўзи ҳам яқинликни, ҳам ёш жиҳатдан улуғ
асарларда хам қўлланилган холда, XV аср ва ундан кейинги даврларла асосан шеърий асарларда учрайди. 1>у хақда қаранг: Абдураҳмонов Ғ, Шукуроч Ш. Юқоридаги асар, 46-6.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling