Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Метафоралар ўзбек тилшунослигида ҳали атрофлича ўрганилган деб бўлмайди.106
А. Ҳожиев метафора ва метонимия каби ҳодисаларни сўзларнинг маъносидаги ўзгариш ёки силжиш натижасида эмас, балки улардаги ном кўчиши оқибатида юзага келади деб ҳисоблайди ҳамда уларни нолингвистик жараён тарзида изоҳлайди.107 Бу фикрда ҳам маълум асос бор. Лекин сўзнинг шу жараёнда . ҳосил бўлган маъносини метафора дейишга ҳам одатланганмиз. Матн сўзлардаги метафорик маънонинг кенгайишини белгилаб берадиган ўзига хос майдондир. Масалан, икки шоир ижодида темир сўзи метафора сифатида икки хил маънони, бирида мустаҳкамлик, забардастлик ёки ишчилар маъносини, иккинчисида эса қалбсизлик ёки .ҳиссиз, инсоний туйғулардан йироқ кимса маъносини англатиб келган: Миллион-миллион темир қўл Ихтиёрсиз Ғамгин-гамгин йиглади (Ҳ. Олимжон), Ҳаётнинг поёнсиз уммони ичра Бор шундай гариблар - темирлар ҳиссиз (А.Орипов). Тушунчалар ўртасидаги диалектик мувофиқлик ва алоқадорлик сўзларнинг нутқда бутунлай янги маъноларда қўлланишини келтириб чиқаради ва у ижодкорнинг субъектив қарашларига боғлиқ равишда юзага келади. Масалан: Ана оқсоьуганиб келмоқда бири. Қоч, тили тагида палахмони бор (Э. Воҳидов)каби. Шунинг учун ҳам БУда поэтик метафора фақатгина муҳим тасвирий восита бўлиб қолмасдан, балки бадиий тафаккур элементига, эстетик ҳодисага айланиб кетади. У бизнинг ҳиссиётимизга, онгимизга таъсир этиш билан бирга ёзувчини ҳам узундан-узоқ баёндан қутқаради: Илмлар даргоҳи Академия, Фану маърифатга ярқироқ мия (Ғ.Ғулом). Ҳар бир ёзувчининг ўз ижодий мулки бўлган индивидуал метафоралар тасвирий воситаларнинг энг яхши намуналари бўлиб, у БУнинг ҳам ўзига хос хусусияти саналади. Ёзувчи ижодида ҳатто битта метафорик қўлланган сўз бутун бир матнни ўз атрофида жипслаштириши, таянч нуқта ҳисобланиб, метафорик матн ҳосил қилиши мумкин. Масалан, А. Ориповнинг «Хайр энди.. » шеъридаги оҳу сўзи ана шу вазифани бажарган. Эпитет. Бадиийликни таъминловчи тасвирий воситалар ичида марказий ўринлардан бирини бадиий аниқловчи - эпитет (сифатлаш) эгаллайди. У предмет ёки воқеа-ҳодисанинг белгисини ажратиб кўрсатиш ёки ўзини аниқлаб келиш билан бирга, ўша предмет ёки воқеа-ҳодисага бадиий бўёқ беради, образлиликни туғдиради. БУ доирасида, энг аввало, халқ оғзаки ижоди учун характерли бўлган доимий эпитетлар қаралиши керак: эр йигит, шер юрак, арслон билак, девқомат, кескир шамшир каби. Аммо «Бадиий адабиётда, - деб ёзади Р. Қўнғуров, - доимий эпитетларни ишлатишдан, хусусан, ҳаддан ташқари фойдалана беришдан қочиш керак».108 БУга хос ҳақикий эпитетлар метафорик эпитетлардир. Уларда образлилик ҳам, баҳолаш оттенкаси ҳам кучли бўлади: Ҳали лаб тегмаган кулгулар олдда (А. Орипов). Бу тасвирий воситанинг қўлланиш микдори ва бундаги ўзига хослиги асосан ижодкорнинг унга бўлган субъектив муносабатига боғлиқ: Кўлмак давра кўрсам эзилар кўнглим (А. Орипов) каби. Метонимия ва синекдоха. Тадқиқотчилар ном кўчишига асосланган бу усулларнинг нафақат образли тасвир учун хизмат қилишини, шу билан бирга, фикрни жуда сиқиқ шаклда бера олиш хусусиятини ҳам алоҳида таъкидлайдилар. Оригинал метонимияларнинг юзага келиши алоҳида меҳипТи талаб қиладиган жараёндир. Улар РУ ва ИУларда деярлЛ учрамайди, СУда ҳам кўпинча образлилигини йукотгдД хилларини кўрамиз. БУ ҳамда СУнинг алоҳида жанрлари учуц I эса улар меъёрий ҳолат ҳисобланади. Метонимия нинг асл мазмуни бошқача ном бериш деган! маънони билдирса-да, бу ҳодиса нутқ жараёнида қайсидир бир| аъзонинг, аммо энг муҳим аъзонинг тушиб қолиши асосий хусусиятдай сезилади. Бироқ, муҳими шундаки, бу тушиб қолгаи I сўзнинг маъноси нутқда у билан ёнма-ён келган сўзга кўчади вп 1 ундан бемалол англашилаверади: Бошқармага кўнгироқ Бўлди 1 гараждаи (Э.Воҳидов). Гапда маълум бўлакнинг тушиб қолиши, шундай бўлишига 1 қарамасдан, маънонинг тўлиқ англашинилавериши тилда мумкин ] қадар фикрни қисқа, лўнда қилиб ифодалаб бериш эҳтиёжига ва ! қонуниятига мос келади: Куй авжида узилмасин тор, Шеър | ярмида синмасин цалам (Э. Воҳидов). Улуг жаҳонгир I амирзодалар юрагида қатъият ва бешафқатлик ҳукмрон 1 бўлишини қанчалик истамасин, тақдир сўз ва соз туйгуларини бу 1 юракларга жойлаб, уларнинг қўлига ҳам қилич, ҳам қалам | тутқазарди (X. Даврон). Мисоллардаги қалам, қилич сўзлари метонимия сифатида жуда катта бадиий умумлаштирувчилик вазифасини бажармоқда. Синекдохаларнинг нутқда мавжудлиги предметларга нисбатан қўлланиладиган сон билан богланган: Темур. Менда ! беш юз олтмиш найза бор («Ўзбек тили стилистикаси»), Синекдохаларда ҳам умумлаштирувчилик имконияти мавжуд бўлса-да, унда бадиийлик ҳамма вақт ҳам кўзга ташланавермайди. Перифраз тасвир жараёнида нарса ва ҳодисаларга, бўёқ ва безак берувчи усулдир. Кишиларнинг отлари ёки предметларнинг номини тўғридан-тўғри айтмасдан, уларни бошқа сўз ёки иборалар воситасида баён қилувчи перифраз109 нутққа кўтаринкилик, тантанаворлик руҳини бағишлайди, ижодкор учун бадиий гўзал ифодаларни шакллантирувчи, ўз ёки асар персонажи тилидан субъектив баҳони берувчи восита бўлиб хизмат қилади. Масалан: Ўша куни кечқурун райком секретари Рустам Қодиров «Бўстон»га бориб, Қаландаровни шу муносабат бшшн табриклади ва колхозчилар олдида уни: «Колхоз Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling