Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


‘71’асуюи N. Ҳозирги ўзбск алабий тилила бир составли гаплар. - Тошксмт, 1974, 144-6


Download 452.46 Kb.
bet53/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

171’асуюи N. Ҳозирги ўзбск алабий тилила бир составли гаплар. - Тошксмт, 1974, 144-6.
130
эътибор берган тадқиқотчилар «Гап бўлакларининг ва боғловчиси билан уюшиб келиши кўпроқ китобий нутққа, ҳам, билан орқали уюшиб келиши эса БУ ва СУларга хослиги ҳақида (|>икр юритадилар.98 Аммо бу уюшишда оҳангнинг ёрдами ҳам кам эмас.
Бадиий асар синтаксисида киритма гапларнинг ишлатилиши муаллиф ёки асар қаҳрамонининг маълум объектга, воқеликка ўз шахсий муносабатини, мулоҳазаларини ифода этувчи махсус бадиий усул сифатида намоён бўлади: Қаландар бўлса... /О, саҳройи содда, ҳақ таоло девдай қадди-қомат бериб, ақл бермаган анқов!/Қаландар бўлса устодини ўйлади (О.Ёқубов).
Киритма гапларнинг маълум ўринларда фактларга, фикрларга шарҳ, изоҳ тарзида келтирилиши индивидуал услубни белгиловчи омиллардан деб ўйлаймиз. Масалан, О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романида шарқона муомала, этикет тарзига хос киритма гаплар асарнинг услубий аломати даражасига кўтарилган: Бобоси Амир Темур... - худованди карим зоти табаррукни бу дунёда соҳиб тож қилгондек, охритда ҳам муқарраби даргоҳ қилгай!.. - Бобоси соҳибқирон васиятларидан юз ўгириб, дин аҳлини оёқ ости қилди, даҳрийлик йўлини тутиб, фоний дунё лаззатларига шўнгиди. Асарда худди шу тарзда покиза руҳлари гулшани бақода масрур бўлгай; руҳи равзаи фирдавсда масрур бўлгай; Олло таоло аларга боги ризвонни макон қилгай; Тангри таоло аларга фирдавси аълони макон қилгай; Осийлик қилсам ўзинг кечиргайсеп, Парвардигори олам сингари киритма гаплар берилган.
Гапларнинг структурал кўринишлари - содда ва қўшма гаплардаги БУга хос чегараланиш бир қараганда сезилмаслиги мумкин. Бундай чегараланиш, асосан ёзувчининг баён усули ва асар жанрига мос равишда юзага чиқади. Масалан, СУга мойил тўлиқсиз гаплар ана шу нутқ асосига қурилган драматик асарларда, номинатив гаплар, сўз-гаплар прозаик асарларда ишлатилиши ҳамда қўшма гаплардан фойдаланиш жанр имкониятларига қараб, киритма гапларнинг, уюшиқ бўлакларнинг келтирилиши эса ижодкорнинг индивидуал услубига мос равишда берилишини кузатамиз. Гапларнинг айрим турлари, масалан, бир таркибли гапларнинг шахси ноаниқ тури БУ учун хос эмас, ИУ ва РУларда умуман ишлатилмайди.
Бадиий адабиёт тили синтаксисида яна бир характерли! ҳолат мавжудки, бу муаллиф нутқи ва персонаж нутқи! масаласидир.99 Бадиий асардаги гапларнинг барча структурал] типлари ана шу икки нутқ доирасида амал қилади.100 Бадиий асар! воқеаларини ҳикоя қилиш мутлақо муаллиф иродасига бўйсундирилган иш бўлиб, унинг таъсирчан, бадиийликни | таъминлайдиган, китобхонга осон етиб борадиган, ўқимишли! йўли танланади.
Воқеалар баёнидаги иккинчи йўналиш асардаги!
персонажлар нутқидир. Тасвирдаги, персонажлар ўртасидаги ] кўплаб муносабатлар ва характерлар ечими ана шу нутқлар] орқали ўз ифодасини топади.
Тасвирнинг персонаж тилидан берилишида гаплар қурилиши ҳикоячининг имкониятига қараб шаклланади, сўзлар | бойлиги ҳам шунга мос равишда танланади. Н.Қобулнинг «Тубсиз осмон» қиссасида тасвир энди мактабга бормоқчи бўлиб юрган ёш бола тилидан берилган, аксарият сўзлар боланинг ] тасаввурига сигадиган даражада, гаплар эса содда: Акам Тошкентда ўрмонларнинг бошлиги бўладиган ўцишда ўцир эдилар. Зўр ўциш-а? ЎциШларини битириб, яцинда бир йиллик ҳарбийга кетдилар. Мен биринчини битираётганимда келарканлар. Кейин мени Май байрамида шаҳарга намойишга ] олиб борадилар. Ўзлари шундай деганлар. Ҳамма тоглар, ! арчалар, айицлар, бўрилар, олцорлар ва какликлар акамнинг ихтиёрида бўларкан. Аям айтдилар. Кейин менга роса маза бўлса керак. Бўйноццаям. Бўйноц иккимиз акамга тогимиздаги ҳамма ҳайвон ва дарахтларни бирма-бир кўрсатиб чицамиз. Персонажлар тилида махсус сўз ва ибораларни ишлатиш орқали индивидуал характер яратиш бадиий тасвирдаги алоҳида усулдир.
Нутқнинг кимнинг тилидан берилиши лингвистик таҳлил учун аҳамиятсиз нарса эмас. Диалогик ва монологик тарзда шаклламадиган персонажлар нутқини олайлик.101
Диалогик нутқ бирмунча мураккаб нутқ шакли бўлиб, унда сўроқ ва ундов гапларнинг, тўлиқсиз гапларнинг, модал сўзлар, риторик ундов ва мурожаатларнинг, субъектив муносабатни ифода этувчи махсус бирликларнинг тез-тез ишлатилиб гуришини тақозо қилади.
Диалогларни бадиий прозада, драматургияда БУ ва СУни бир-бирига туташтириб турувчи кўприк дейиш мумкин. У ижтимоий муносабатлардаги, жумладан, тилдаги анъанавийликни, адабий тилнинг меъёрини сақлаб туриши керак бўлган, ҳам жонли халқ тили элементларидан воз кеча олмайдиган мураккаб нутқ бирлигидир.
Диалог доирасида мавзу эътибори, вазият талаби билан нафақат СУ, балки бошқа услуб, хусусан РУ элементлари ҳам иштирок этиши мумкин.
Монологик нутқ персонажнинг ички дунёси очилишида ёзувчи қўлидаги энг яхши воситадир. Тил бирликлари ва синтактик қурилиши ҳам шунга мос равишда танланади. Сўроқ ва гумон олмошларининг, модал ва ундов сўзларнинг ишлатилиши, р^торик сўроқ ва ундов гапларнинг тез-тез учраб туриши монологларнинг лингвистик белгилари саналади.
Бадиий асарларда, асосан монологларнинг икки тури - ички монолог ва лирик монологлар учрайди. Муаллиф ёки қаҳрамоннинг ички дунёсини очиб берувчи, уларнинг кечинмаларини, ҳиссиётларини, руҳий изтиробларни ифода этувчи бутун-бутун бир шеърий парчаларни, асарларни ҳам лирик монологлар дейиш мумкин: Дўстлар, айтинг, дил ёнмаганда / Чекармидим шунчалар оҳ - зор. / Агар, агар... Ҳеч бўлмаганда / Топилсайди кўмгали мозор (А. Орипов).
Монологларнинг ҳислар туғёни маълум бир нуқтага етганда юзага келадиган ички нутқ эканлигини кузатамиз. Персонаж бу ҳолат ва кайфиятда ўзини қийнаган чексиз саволларга жавоб излайди, иккиланади, гумонсирайди, ҳайратланади, кимлардан ёки нималардандир нажот кутади, маълум Хулосаларга келади. Шундан келиб чиқиб, монологнинг бу шаклида сўроқ гапларнинг, ундовларнинг, сўроқ ва гумон олмошларининг фаол ишлатилиши табиий бир ҳолдир. Унда жим қолишлар ҳам кузатилади. Чунки, персонаждаги руҳий изтироб паузалар билаи фикрлашни, мулоҳаза йўналишини баъзан ўзгартиришни, айрим ўринларда аниқлик киритишни тақозо қилади.
Ички монологларга хос яна бир хусусият шуки, одатда нутқ < муаллифининг ўзи билан ўзи муомалага киришаётгани туфайли 1 баён III шахс бирлик шаклида берилади. Шундан келиб чиқиб, бу нутқнинг грамматик қурилиши ҳам, масалан, замон, майл кўринишларида, гапнинг ифода мақсадига кўра турларида ўзига хос тарзда намоён бўлади.
Бадиий асарлар тилида полилоглар баъзи ўринларда халқ ҳукми тарзида, баъзан эса бир гуруҳ кимсаларнинг фикри, ҳиссини ифодаловчи сўзлар тарзида айтилади ва эмоционал гаплардан иборат бўлади: Отлар хандақлардан ўтолмас, аммо хон аскарларининг ҳақоратомуз қичқириқлари ўрдада ўтирган ' Бобурга ва унинг одамларига баралла эшитиларди: -
Жопинг бўлса майдопга чиқ! - Қўрқоқлар, курк товуқдай мояк босиб ўтира берасанми?!- Бобурингда юрак бўлса улуг хонга ўзини кўрсатсин! - Мард бўлса чиқсин майдонга! (П. Қодиров).
Учинчи йўналиш эса персонаж тилида ўзиники бўлмаган нутқнинг берилишидир. Бундай гапларни ИУ ва РУда кўрмаймиз,142 ПУда кам учрайди. Аммо бу тип гаплар ҳам СУда, ҳам БУда фаолдир. Бу услубларда ҳатто ўзлагйЎирма гапнинг 1 алоҳида турларига дуч келамиз. Уларда гап ичида келтирилаётган бирликнинг кимники эканлигига ҳеч қандай ишора йўқ. Аммо сўзловчининг гап оҳангидан ва мазмунидан унинг муаллифини пайқаб оламиз: -Э-э, гапираверинг, Ҳаким ака! Ҳали сиз кўрганнинг ўндан бирини ҳам кўрганимиз йўқ! Аммо ёқадан олишга устамиз! - деди Ҳаким бобо томонга огиб Нарзулла (Н.Қобул). «Мен кўрганнинг ўндан бирини ҳам кўрмагансан. Аммо ёқадан олишга устасан» гаплари аслида Ҳаким аканики ва қачонлардир Нарзуллага қарата айтилган. Нарзулланинг нутқига сингдириб юборилган ушбу парчада эса энди у Ҳаким аканинг ўзига нисбатан пичинг, кесатиш маъноларини ифодаловчи стилистик воситага айланган.
Драматик асарларнинг синтаксисидаги ўзига хослик эса қўшма гапларнинг кам ишлатилишида кўринади. Нутқ кўпинча содда гаплардан ташкил топган диалоглардан иборат бўлади. Чунки асар персонажлари ўртасидаги суҳбатнинг ҳаётий ва жонли бўлиши зарурияти мураккаб тузилган гапларни тақозо қилмайди.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling