Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси


Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари


Download 452.46 Kb.
bet55/93
Sana10.02.2023
Hajmi452.46 Kb.
#1186047
TuriМонография
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93
Bog'liq
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov

Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари.
Бадиий адабиёт тилида услубий вазифани бажаришга хизмат қилувчи тилнинг ифода тасвир воситалари БУнинг бошқа ФУлар орасидаги мавқеини белгиловчи энг муҳим аломатлардан бири саналади. Бадиий матнда тасвирий воситаларнинг шундай кўринишларига дуч келамизки, уларни фақат махсус ижодий меҳнат маҳсули бўлган бадиий тафаккургина юзага келтириши мумкин.102
Уларнинг троплар деб аталувчи қисми образ яратишда бевосита иштирок этса, иккинчи бир қисми - услубий фигуралар ] эса, гарчи образ яратмаса-да, ана шу образларнинг 1 шаклланишига, баркамол, пишиқ бўлишига, ўқувчининг матнни I тўгри ва тез тушуниб олишига кўмаклашади. В.В.Виноградов ва А.И.Ефимовлар эса стилистиканинг синтаксис доирасида ўрганиши лозим бўлган муаммолари сифатида сўз тартибининг тасвирий имкониятларини, маълум синтактик қурилишларнинг экспрессивлигини ҳамда нутқий синтактик фигуралар деб аталувчи ҳодисаларни қараганлар.103
Узоқ тарихий йўлни босиб ўтган ўзбек тили ва унинг БУ бугунги кунда бадиий тасвир воситаларининг, нутқий экспрессиянинг жуда катта хазинасига эга. Илмий ва бадиий манбаларда Шарқ адабиётидаги санъатлар - маънавий ва лафзий санъатларнинг турлари ёки уларнинг ҳар иккаласининг қоришиқ ҳолатлари 120 дан ортиқ эканлиги ҳақида маълумот берилган.104
Тилнинг таракқиёт қонунлари билан боглиқ равишда тилда янги тасвирий воситалар пайдо бўлади, фаол муомалага киради, экспрессивлигини йўқотиши билан маъноси кенгайган тил материалига айланиб қолаверади.
Қуйида БУ учун аҳамиятли саналган, троплар гуруҳига кирувчи тасвир воситаларининг асосийларини кўриб ўтамиз.
Ўхшатиш. Ўхшатишнинг тасвирий восита сифатида бадиий адабиётда тутган ўрни, унинг лингвистик табиати тилшуносликда анча дуруст ўрганилган.105
Бадиий асардаги образлар динамикасида инсонларни, уларнинг фазилатларини, бугун борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни бир-бирига қиёслаш жуда муҳим восита саналади. Ана шу таққослашлар натижасида фавқулодда гўзал бадиий образлар шаклланади, тилимизнинг янги-янги имкониятлари намоён бўлади. «Синчалак»даги Эшоннинг ташқи қиёфасига эътибор берайлик: .... баланд ёзги цизил чойхона зинасидан чамандагул дўппи, оқ шойи кўйлак ва шим кийган бир бола югуриб тушди ва чопқиллаганича Қаландаровнинг олдига келиб кўл қовуштирди.
Эшон бола эмас, ёши элликдан ошгаН кўса экан. Унинг бўйпи тошбақанинг бўйнини эслатар, юзи сўриб ташланган ҳусайни узумга ўхшар, лекин бир томонга силлиқ қилиб таралган сочи оёгидаги амиркон туфлисидан ҳам қорароқ ва кўпроқ ялтирар эди.
Ўхшатишдан БУда фойдаланишда яна айрим ўзига хосликлар кўзга ташланади. Масалан, асар муаллифи воқеалар тугунини ўз қўлида ушлаб турар экан, баён давомида гўё ўзини билмайдиган ҳолатга солиб, ўхшатиш ёрдами билан ўқувчини бундан кейин юз берадиган - айниқса, қайғули - воқеаларга руҳан тайёрлайди: Мирзо Улугбек кўз ёшларини артиб, қучогини очди. Устод билан шогирд, гўё абадулабад дийдор кўришмасликларини сезгандай унсиз йиглашиб узоқ видолашишди (О. Ёқубов).
Яна бир ўзига хослик, бадиий асар матнида бир-бирларига мутлақо алоқаси бўлмаган нарса ва ҳодисалар ҳам ўхшатиш объекти ва субъекти сифатида иштирок этиши мумкин. «Улуғбек хазинаси» романида шеър мисраси ва кесилган бош, гарчи бир- бирларидан узоқ тушунчалар бўлса ҳам, худди ана шундай вазифани бажарган. Тахтни эгаллагач, васваса дардига мубтало бўлган Абдулатиф туш кўради. Тушида амир Жондор унинг ўз калласини олдига келтириб ташлайди. Додлаб уйғонган шаҳзода ўзига келгач, нима биландир андармон бўлиш мақсадида жавондаги қалин китобни олади: ...китобни очганда кўзи тушган илк мисралар... тушида кўрган қонли калладан ҳам даҳшатли эди... Шаҳзода юрагини чангаллаганича кўзини юмди, лекин зарҳал ҳарфлар билан битилган сирли мисралар худди бояги қонли калладай кўз олдидан кетмай, оловдай ловиллаб турарди.
Ўхшатишнинг бадиий асар тилидаги иштироки унинг юзага келишига хизмат қиладиган тил воситаларининг реаллиги ва кўплигида кўринади. Уларни тилшунослар иккига бўладилар: лексик ва грамматик воситалар. Лексик воситалар: каби, сингари, қадар, янглиг, бамисоли, бамисли, мисоли, мисли, монанд, худди, нақ, гўё, тенг, ўхшатмок, эслатмоқ, демоқ, бўлмоқ, бир, айнан, ўзи, тус, ибрат, ҳолатда, чу, андоқки ва бошқалар. Грамматик воситалар: -дай (-дек), -дак -(так), -даг (-дог), -дайин, -дан, -дир, - намо, -симон,-она, -омуз, -ли, -ча, (-ларча, -чалик, -часига)
кабилар.
Улар орасида СУдан ўтган ва БУ учун характерли бўлгаи элементлар мавжуд: -дай--дайин. Ундан ҳам -дек нинг эса БУг& мойиллиги кучли: Мунажжим тасбеҳидан тўкилган доналарден (Э.Воҳидов). Шунингдек ўхшатишни юзага келтирувчи лексик воситаларнинг асосий қисми БУга тегишли: қадар, янглиз, мисоли, мисли, монанд, чу, андоқки каби.
БУда ушбу воситаларнинг ҳаммасидан самарали фойдаланиш мумкинлиги ҳам ўзига хосликдир. Бошқа услубларда улар ўхшатиш субъектининг маъносини конкретлаштириш учун хизмат қилса, БУда бадиий-эстетик вазифани ҳам бажаради. Метафорик ўхшатишлар бунинг яққол далилидир.

Download 452.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling