Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Юкламаларда услубий чегараланиш аниқ билиниб 1 турмайди. Фақат юкламасининг ўрни билан синоними бўлиб! келадигаи ёлгиз сўзидагина БУга хослик кўринади: Нечун ҳаммав даричалар цоронги, ёлгиз унинг даричаси ёруг (О.Ёқубов). -ки 1 юкламасининг -ким шакли БУ ва СУда ишлатилади: НаҳоткимШ бу ўша риёзиёт илмида ҳеч бир аллома бас келолмайдиганМ машҳур ва маълум мавлоно Муҳиддин ҳазратлари бўлса?\ (О.Ёқубов). Бадиий асарларда -чи юкламаси сўроқ ва таажжуб! маъносини эмас, балки таъкид маъносини ифодалаганда 1 эмоционаллик кучлироқ эканлиги сезилади: Йўқ, агар-чи 1 қайтмоқ насиб этмаса, агар-чи пешанамга тоабад дарбадарлт 1 битилган бўлса... муродим Истамбул ё Қоҳира мадрасапаридапА бирииинг тупрогини ялаб/ ўтмоқдур (О.Ёқубов). Бундай! ҳолатларда -чи юкламаси -да га тенг келади.
Ундов ва тақлидий сўзлар ИУ ва РУ учун хос эмас, ПУда кам ишлатилади. Улар аслида СУ ва БУларга хос. СНда ундовларнинг қўлланиши БУдагидан ҳам фаол. Бадиий нутқнинг «ўз» ундовлари бор: оҳ, эҳ, фу, тфу, дод, бе-е, эвоҳ, вой-бўй, вой- дод, ҳаҳ, ҳайҳот, э аттанг каби сўзларни ана шундай бирликлар деб атаса бўлади. Шу ҳолат модал сўзларда ҳам кузатилади. Ўзбек тилида! сўзловчининг ўз нутқига муносабатини ифодаловчи дарҳақиқат, 1 ҳақиқатан, ҳақиқатда, филҳақиқат, нафсамбирига, муҳаққақ, ; воқеан, шубҳасиз, сўзсиз, шаксиз, албатта, ўз-ўзидан, табиий, 1 ростдан ҳам, аслида, шекилли, эҳтимол, балки, ҳойнаҳой, афтидан, ҳар қалай, ҳар ҳолда, чамаси, чоги каби тил бирликлари мавжуд. Гарчи, бу модал сўзларнинг аксарият қисми умумистеъмолдаги элементлар саналса-да, уларнинг айримлари услубий чегараланганлигини ҳам пайқаш қийин эмас. Масалан, албатта, эҳтимол, балки, ҳар ҳолда, аслида сўзлари барча ФУларда баб-баравар ишлатилавергани ҳолда ростдан ҳам, чоги, чамаси, чиндан, шекилли, ҳар қалай, ҳойнаҳой, сўзсиз, бахтга қарши кабилар СУда, дарҳақиқат, ҳақиқатда, шубҳасиз, табиий, бизнингча, кўринадики сўзлари ИУ ва ПУларда бирмунча фаол :жанлиги кўзга ташланади. Архаиклашган филҳақиқат, нафсамбирига, воқеан, голибо ҳамда ҳозирги тилимиздаги шояд, шаксиз, бешак, зеро, дарвоқе, афтидан сингари модал сўзларни эса, асосан бадиий асарлар тилида учратамиз: - Фипҳақиқат сен бу тиллаларни игилатмоқ йўлини билмассен, - деди у, анча сукутдан кейин (О. Ёқубов). Билъакс, ҳақ таоло сизларга шундай поклик ато этганким, шоҳлар ҳаётининг мислсиз разолатини идрок этишдан ожиздурсиз! (О.Ёқубов). Ўзбек тилида модал сўзлар туркумига киритилмайдиган,130 аммо эмоционаллик оттенкасига эга бўлган, субъектив муносабат бирмунча сезилиб турадиган кошки, зора, яхшики, хайрият, ҳайтовур, аттанг, тавба, афсуски, ажабо, воажабо, оббо, дариго каби сўз типлари борки, уларнинг айримлари ундовлар билан бирикиб, адабий асарда ҳис-туйғуни ифодалайдиган кучли бадиий-поэтик воситага айланади. Тилимиздаги ёрдамчи сўзлар орасида эмоционал-экспрессив оттенкаларни ёрқин ифодалайдиган алоҳида сўзларнинг мавжудлиги, кўплари вариантларга эга бўлиб, бу вариантларнинг асосий қисми адабий асарлар тилида яшаб келаётганлиги улардаги услубий чегараланишларнинг қатьий эканлигини кўрсатади. Ёрдамчи сўзлар синонимик қаторидаги бирликлар экспрессивлик даражасининг турлича бўлиши, вариантлардаги бўғинларнинг, унлилар қаттиқ-юмшоқлигининг, товушлар жарангли-жарангсизлигининг фарқ қилиши ва уларнинг қўлланишида ҳам маълум стилистик нозикликлар мавжудлиги ижодкор олдида тилимизнинг бадиий-эстетик вазифа бажаришида кенг имкониятларга эга эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Юқорида айтилганлар тилимиздаги морфологик категорияларнинг адабий тилдаги, хусусан ФУлардаги стилистик мавқеи баланд эканлигидан далолат беради. Бадиий услубпипг сиптактик хусусиятлари. Ўзбек тили ФУлари синтактик қурилишига кўра бир-бирларидан фарқланади. Синтаксисда тил бирликларини мазмунга мос равишда чексиз комбинацияларда қўллаш мумкинлиги уларнинг Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling