II.Механик асбоблар (катта босимларни ўлчаш учун ишлатилади ва бунинг учун турли механик тизимлардан фойдаланилади):
а) Пружинали манометр ичи бўш юпқа эгик латунь 1 найчадан иборат бўлиб, унинг бир учи кавшарланган. Шу учи занжир 2 билан тишли узатма 3 га илаштирилган бўлади.
Иккинчи учи эса босими ўлчаниши зарур бўлган идишга бўйин 4 орқали туташтирилади. Эгик латунь найча ҳаво босими таъсирида тўғриланишга ҳаракат қилиб, тишли узатма ёрдамида стрелканинг бурилишига сабаб бўлади. Бундай манометрларда босимни кўрсатувчи шкала бор.
б) Мембранали манометр - юпқа металл пластинка ёки резина шимдирилган материалдан тайёрланган пластинкага эга бўлиб, у мембрана дейилади. Суюқлик босими идиш билан туташтирувчи бўйинча орқали ўтиб, мембранани эгади. Бу эгилиш натижасида ричаглар тизимси орқали стрелка ҳаракатга келади ва шкала бўйлаб сурилиб, босимни кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |