Механик босим ўлчовчи асбоблар. Катта босимларни ўлчаш учун ишлатилади ва бунинг учун турли механик системалардан фойдаланади:
а) пружинали манометрлар;
б) мембронали манометрлар.
Паскал қонуни. Гидростатик машиналар
Ёпиқ идишдаги суюқликка ташкаридан берилган босим суюқликнинг хамма нуқталарига бир хил миқдорда (ўзгаришсиз) тарқалади. Гидростатик машиналар юқоридаги Паскал қонуни бўйича ишлайди. Бу гидростатик машиналарга гидропресс, домкратлар гидрокутаргичлар, гидроаккумуляторлар, хажмий гидроюритмалар ва хоказолар
5-расм. Гидравлик пресс
Паскаль қонуни
Суюқлик солинган ва оғзи поршень билан ёпилган бирор идиш оламиз. Суюқлик эркин сиртидаги босим р0 бўлсин. У холда ихтиёрий А нуқтадаги абсолют босим қуйидагига тенг бўлади:
рА=р0+hА
В ва С нуқталарда эса рВ=р0+hВ, рС=р0+hС.
Агар поршенни l масофага силжитсак, у холда суюқлик эркин сиртидагим босим р га ўзгаради. Суюқликнинг солиштирма оғирлиги босим ўзгариши билан деярли ўзгармайди. Шунинг учун А, В ва С нуқталардаги босим қуйидаги бўлади:
р`А=р0+р+hА,
р`В=р0+р+hВ,
р`С=р0+р+hС.
Бу холда босимнинг ўзгариши хамма нуқталар учун хар хил булади, яъни
р`А-рА=р
р`В-рВ=р
р`С-рС=р
Бундан қуйидагича хулоса келиб чиқади: ёпиқ идишдаги суюқликка ташқаридан берилган босим суюқликнинг хамма нуқталарига бир хил миқдорда (ўзгаришсиз) тарқалади. Бу Паскаль қонуни сифатида маълум. Кўпгина гидромашиналарнинг тузилиши ана шу қонунга асосланган (масалан, гидропроесс, домкратлар, гидроаккумуляторлар, хажмий гидроюритма ва хоказо).
МАСАЛА
Бир ишчи гидравлик пресс ёрдамида унинг ричагига Q=200 H куч билан таъсир этади (3.2-расм). Гидравлик пресс ричагининг катта елкаси =1,0 м; кичик елкаси b=0,10 м; катта поршеннинг диаметри D=250 мм, кичик поршеннинг диаметри d=25 мм, фойдали иш фоэффициенти =0,80. Прессда сиқилиш кучининг қийматини аниқлангР2.
Ечиш. Катта поршенга таъсир қилаётган босим кучини топамиз:
Прессда сиқилиш кучи ричагининг катта елкасига қўйилганг ишчи кучига нисбатан 800 марта ортиқ экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |