Босим кучнинг тўғри бурчакли текис юзаларга таъсир этиши.Эни b масофага эга бўлган, асоси горизонтал бўлган текис вертикал шакл ОА деворига таъсир этаётган сувнинг босим кучини аниқлаймиз (расм).
Расм
Вертикал деворни ҳисоблашда фақат ортиқча босимни эътиборга олиш керак, чунки суюқлик сиртига таъсир этаётган атмосфера босими заррачалар орқали вертикал деворга чапдан ўнгга таъсир этади. Ўнгдан чапга деворни ўзига таъсир этаётган атмосфера босими билан тенглашиб йиғиндиси нолга тенг бўлади. Нуқта m даги босимни аниқлаймиз:
Шу нуқта 0 дан А гача ўзгариб борганда, босим ҳам ўзгариб боради. Энг катта босим h=OА га тенг бўлганда
PА босимни масштаб бўйича ОА га перпедикуляр бўлган асосда белгилаймиз. Ҳосил бўлган Б нуқтани А билан бирлаштирамиз. Келиб чиққан ОАB учбурчаги гидростатик босимни эпюраси дейилади. Агар учбурчак ОАB юзасини b энига кўпайтирсак, унда тўғри бурчакли шаклга таъсир этган гидростатик босим кучи F ни ҳосил қиламиз ва у тенг
Куч Р1ОА га ва у ОАB гидростатик босим эпюрасининг марказидан ўтади. Бундан ҳулоса қилиш мумкинки, Р кучнинг қўйилган нуқтаси тўғри бурчакли шаклни асосидан масофада жойлашган бўлади.
Агар деворга икки томондан суюқлик таъсир этса, унда ОА деворнинг икки томони бўйича гидростатик босимнинг эпюралари қурилади. Кейин учбурчак ОАB дан O’АB’ айирилади.
Ҳосил бўлган трапеция ОАМК юзасини девор эни b га кўпайтирилса, қидирилаётган P куч келиб чиқади ва у трапециянинг марказидан ўтиб деворга перпедикуляр йўналган бўлади. Бурчак остида жойлашган деворда ҳам қидирилаётган F куч худди олдингига ўхшаб топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |