Suyuqlik va gaz mexanikasi faniga kirish


Гидравлик зарбани сусайтириш усуллари


Download 1.14 Mb.
bet42/48
Sana12.12.2021
Hajmi1.14 Mb.
#180009
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
Bog'liq
Muxlisaxondan 5

Гидравлик зарбани сусайтириш усуллари. Гидравлик зарба таъсирини сусайтириш турли усуллари билан амалга оширилади.

Биринчи усул - жўмракнинг кескин очилиш ёки ёпилиш вақти t ни узайтириб, t>га тенг етказиш йўли билан тўғри гидравлик зарбани йўқотиб, р3 ни камайтириш. Бу иш, одатда дроселли реле ёрдамида бажарилади. Одатда, жўмракнинг ҳолати (очиқ ёки ёпиқлиги) суюқлик қувурпроводга реле орқали ўтгани учун унинг сарфи (демак, тезлиги) пружинали клапан ёрдамида аста-секин ўзгариб, маълум вақтдан кейин керакли қийматга етади. Тажрибаларнинг кўрсатишича қувурлар зарбасиз туташтириш босимнинг ўзгариши 22 МН/м2 атрофида ва t0,1 с бўлганда ишончли таъминланади.

Иккинчи усул - қувурларга гидравлик зарбани сўнгдиргич (компенсатор) лар ўрнатиш. Сўнгдиргичлар қувурдаги суюқликка нисбатан юқори сиқилувчанлик хусусиятига эга бўлган эластик элементли идишлар бўлби, турли конструктив тузилишга эга. Энг кўп тарқалган сўнгдиргичлар элактик элементи пружина ва газ бўлган поршенли, мембранали ва клапанли сўнгдиргичлардир. Сўнгдиргичлар, одатда, зарба туьдирувчи (жўмрак) ёки зарбадан ҳимояланувчи қисм ёнига ўрнатилади. Улар ёрдамида зарба босимининг камайиши сўнгдиргичга суюқлик оқими билан бирга келган кнетик энергиянинг эластик элементлар томонидан ютилиш ҳисобига амалга ошади. Сўнгдиргичнинг эластик элементи қанча кўп деформацияланса, ютилган энергия ҳам шунча кўп бўлади. Шунинг учун эластик элементнинг эластик характеристикаси имкон берган чегарада мумкин бўлган деформациянинг ўзгармас бўлишига ҳаракат қилиш керак бўлади. Бу эса газли сўнгдиргичларда газ бўлмасини шундай танлаб олишни тақозо қиладики, зарба тўлқининг ютилишида босимнинг ўзгариши минимал бўлиши керак. Амалда бундай сўнгдиргичларда газ бўлмасининг ҳажсми қувурдаги суюқликнинг икки секунтлик сарфига тенг қилиб олинади, бошланғич босими эса магистралдаги максимал босимдан кўпроқ бўлиши зарур.

Поршенли сўнгдиргичларнинг камчилиги уларнинг инетлиги бўлиб, бу поршеннинг массаси ва ишқаланиш кучига боғлиқлиги ва унга қувур билан сўнгдиргични туташтирувчи каналдаги суюқликнинг инертлиги қўшилади. Бу кучлар зарба тўлқининг сўнгдиргич поршенининг таъсири натижасида гармоник тебраниш вужудга келишига сабаб ва натижада сўнгдиргич ҳамда қувурдаги босим тебраниши қўшилиб, каналдаги босим зарба босимидан ошиб кетиши мумкин. Натижада сўнгдиргич зарба энергиясини ютиш ўрнига кучайтириш мумкин. Инертликни камайтириш мақсадида сўнгдиргични газ ёки суюқликни ажратувчи эластик мембрана билан таъминланади. Юқоридаги айтилганидек сўнгдиргичда тебранма ҳаракатнинг пайдо бўлиши ва зарба тўлқининг кучайишига қувур билан сўнгдиргични туташтирувчи каналнинг узунлиги ва диаметрининг таъсири бор эканлиги тажрибалардар текширилган. Шунинг учун каналнинг узунлиги ва диаметрини тўлқинларга кароқ таъсир қиладиган қилиб танлаб олинади. Зарба тўлқинларини клапанли сўнгдиргичлар ёрдамида ҳам сусайтириш мумкин. Бу ҳолда клапан ва энергияни ютувчи эластик элементларнинг инертлигини иложи борича камайтирилади.

Клапанли сусайтиргичга кирган суюқликнинг эластик элементга таъсирини камайтириш ва унинг яхшироқ ишлашини таъминлаш учун суюқликнинг атмосферага оқиб кетишига хизмат қилувчи қисми бўлади.

Учинчи усул - гидравлик зарба пайдо бўлиши кутиладиган қувурнинг узунлигини ошириш. Бу ҳолда қаршилик кучининг ҳисобига энергия камайиши ва зарба тўлқини даврининг ортиши натижасида тўғри зарбани йўқотиш йўли билан зарба тўлқининг таъсири камайтирилади.


Гидравлик зарбадан амалда фойдаланишю.Техникада баъзи ҳолларда гидравлик зарбадан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, гидравлик зарба энергиясидан суюқликни юқороига кўтариш учун фойдаланилади. Шу мақсадда ишлатиладиган қурилма гидравлик таран дейилади.

Гидравлик тараннинг тузилиши жуда содда бўлиб, унинг асосий қисмлари ҳаво қалпоғи ва калпандан иборатдир.

Таъминловчи идиш 1 дан қувур 2 орқали оқаётган суқблик клапан 3 орқали оқаётган бўлади.

Гидротаран иш циклининг бу даври тезланиш даври дейилади. Клапан 3 га киришда оқимнинг кесими торайиб боради (тирқиш 4) ва Бернулли принципига асосан суюқликнинг тезлиги ортиб, босими камайиб боради. Натижада кесимнинг энг торайган ерида босим шунчалик камаядики, клапан 3 пружинанинг қаршилини енгиб, тирқиш 4 ни ёпиб қўяди. Бу ёпилиш бир онда









54-расм. Гидравлик таран.

(секунднинг кичик улушларида) бўлгани учун тизимда гидравлик зарба тарқалади. Гидравлик зарба босими таъсирида клапан 6 очилиб, хаво қалпоғига суюқлик зарб билан киради ва ундаги ҳавони сиқади. Шу билан бирга зарба кучи суюқликнинг бир қисмини ҳайдаш қувурси 7 орқали қабул қилувчи идиш 8 га чиқариб беради. Гидйотаран иш циклининг бу даври ҳайдаш даври дейилади. Зарба босими ҳаво қалпоғида сўниб ва қувур таъминловчи идиш сатҳ баландлини Н1 билан ифодаланувчи нормал бочим тикланади ёки тескари зарба ҳосил бўлиб, қувурда босим камаяди. Натижада клапан 3 очилиб, гидротаранда цикл яна такрорланиши учун шароит вужудга келади. Гидротаранларни ҳисоблашда фойдали иш коэффициентини аниқлаш учун Эйтелpвейн қуйидаги тенгламани таклиф қилган:

=1.12-0,2

бу ерда Н1, Н2 - таъминловчи ва қабул қилувчи идишдаги суюқлик сатҳининг баландлиги.

Баъзида зарба босими р3 ни камайтиришдан кўра тизимнинг заиф қисмларининг мустаҳамкамлигини оширишни афзал кўрилади.



18, Suyuqlik yupqa devorli teshikdan doimiy napor. Ta’sirida otilib chiqish. Suyuqlik yupqa devorli teshikdan doimiy napor ta’sirida otilib chiqish. Qarshilik, siqilish, tezlik va sarf koeffisientlari. Oqimchaning siqilish turlari. Oqimning traektoriyasi.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling