Сўз санъати халқаро журнали
СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART
Download 377.41 Kb. Pdf ko'rish
|
3783-Текст статьи-7621-1-10-20220116
СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART
№5 | 2021 84 уни хотинликка олади. Аммо трагедиянинг иккинчи бобида Зенократа вафот этиб, Тамерлан бутунлай тушкунликка тушади. Муҳаббати уни тарк этгач, қалбида бешавқатликдан бошқа нарса қолмайди. Марло “Буюк Тамерлан” да тартарлар ҳақида қуйидагича ёзади: Then having passed Armenian deserts now, And pitched our tents under the Georgian hills, Whose tops are covered with Tartarian thieves, That lie in ambush, waiting for a prey, What should we do but bid them battle straight, And rid the world of those detested troops?[5] Асардан парча ўзбек тилига қуйидагича таржима қилинди: Арманистон чўл-у даштин кезиб, Гуржистон тоғида ёздик чодир. Пистирмада ўлжасини пойлаганча, Ўғри Тартар изғир, разолатга қодир, Дунё аҳлин халос этиб бу тўдадан, Уруш очмоқликдан ўзга борми чора? Парчадан маълум бўладики, муаллифнинг ёинки, ўша замонда тартар миллатига нисбатан инглизларнинг муносабати ижобий бўлмаган. Бу ҳолатни биргина Марлонинг “Буюк Тамерлан” трагедиясида эмас, балки бошқа ижодкорларнинг асарларида ҳам кузатиш мумкин. Мисол учун, Жон Вебстер (John Webster, 1580-1634) нинг “Оқ иблис” (“The White Devil”, 1612) номли трагедиясида асосий қаҳрамонлардан бири венециялик хоним Виттория маданиятсиз тартарларни христианлар билан таққослайди: You shame your wit and Judgement To call it so; What, is my just defence By him that is my Judge cal'd impudence? Let mee appeale then from this Christian Court To the uncivill Tartar.[13] Парчани ўзбек тилига таржима қилсак: Тафаккур-у шууринг сени ҳижолат этар, Агар шундай атаб бўлса уни; ҳимоя қил Тангрим мени бул юзсизлардан. Христиандан тортиб, то қўрс тартаргача Улар майдонида қолдирма мени. Инглиз драматурги Филлип Мэссинжер (Phillip Massinger,1583-1640) нинг “Флоренциялик буюк герцог” (“The Great Duke of Florence”, 1636) пьесасида тартарлар “cannibal” сўзига маънодош қилиб олинади: What rugged Tartar Or cannibal, though bathed in human gore, But, looking on your sweetness, would forget His cruel nature, and let fall his weapon, Though then aimed at your throat?[6] Ўзбек тилида қуйидагича: Қанчалар дағал Тартар Ёҳуд одамхўр, инсоният қонига чўмилар, Ўз гўзаллигинг-ла эҳтимол унинг Ёзув ҳисларин сўндириб, сўнг Томоғинга қадалган қуролин сирдирурсан. XVIII асрда яшаб ижод қилган кўплаб инглиз ижодкорларининг ўй-ҳаёлларида кечган Шарқ борасидаги мулоҳазалар ва тасаввурларнинг айримларини юқорида кўриб чиқдик. Буюк Британияда Романтизм давридан олдинги Август даври адабиёти XVIII асрнинг бошларига тўғри келиб, 1740 йилларда Александр Поп (Alexander Pope) ва Жонатан Свифт (Jonathan |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling