Сўз санъати халқаро журнали


СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART


Download 377.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/16
Sana24.12.2022
Hajmi377.41 Kb.
#1059986
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3783-Текст статьи-7621-1-10-20220116

СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART
№5 | 2021
82 
санъатнинг нозик мутаносиблиги, сезиларли ва ақлий нафосатнинг шакллари, характер ва ҳис-
туйғуларнинг адолатли тақсимоти, ҳикоя ва далилларнинг риторикаси, эпик ва драматик 
шеъриятнинг доимий тузилмаси. Бунда ҳақиқат ва онг таъсири иккинчи даражага тушади.” 
Юқорида таъкидлаганимиздек, Шарқ оламига қизиқиш инглиз поэзиясининг лирик 
қурилмаси ёинки, услубига жиддий таъсир кўрсатмаган бўлсада, бироқ шоирлар Шарқ 
оламини тадқиқ этиш орқали ўз асарларини турфа мавзули саҳналар билан бойитди. Уларнинг 
асарларида инглиз луғат бойлигида учрамайдиган араб, турк, ҳинд ва бошқа тиллардан кириб 
келган янги сўзлар кўзга ташлана бошлади. Масалан, genie [ˈdʒiːni] – жин (араб тилидан), nadir 
[ˈneɪdɪə] – тушкунлик (араб), giaour [ˈdʒaʊə] – кофир (араб-турк), elixir [ɪˈlɪksə] – оби-ҳаёт 
(араб), orange [ɒrɪn(d)ʒ] – оловранг (араб-форс).
Ориенталист ижодкорлар Шарқ дунёси ҳақидаги билимларини нафақат ўзлари мутолаа 
қилган китобларидаги маълумотлар орқалигина бойитиб қолмай, балки шарқий ўлкаларга 
сафарлар уюштириш давомида саёҳатномалар, хабарлар ва саргузашт ҳикоялар ёзиб, 
тасаввурларини янада кенгайтиришди. Айниқса, тўқима “Минг бир кеча” эртаклари 
сюжетлари орқали Шарқни таниган ёзувчилар ҳаётий воқеалар асосидаги насрий асарлар 
битиш мобайнида талайгина қийинчиликларга дуч келишди. Натижада, уларнинг асарлари 
қўшимча изоҳларга тўлиб тошди. Бу ҳолни Роберт Саутиниг “Талаба-вайрон қилувчи” ва 
Вордсвортнинг “Муқаддима” номли шарқона поэмаларида ҳам кузатиш мумкин.
XVIII аср охирлари ва XIX аср бошларида Англия адабиётида ориентализм маданияти 
юксак даражада ривожланди. Ёзувчилар ҳам секин-асталик билан Шарқ мамлакатларининг 
реал ҳаётини ифодаловчи ҳикоялар ёзишни бошлади. Шарқона урф-одатлар ва анъаналарни 
тасвирловчи саҳна асарларида ҳам тўқима намойишларга чек қўйилди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бошқа бир миллат ва элатнинг ҳаёти, унинг турмуш 
тарзи ва урф-одатларини ўрганиш орқали маданий алмашинув рўй бериб, бу ўзгаришлар кўп 
соҳалар қатори адабиёт аҳли онгида ҳам янгича ғоя ва фикрларни уйғотиши табиийдир. 
Европа шарққа хос бадиий ва маданий услубларни лотин ва грекларнинг ғарбча таъсири билан 
таққослаганда анча ижобий қабул қилди. Шарқона адабиёт унсурларининг аллақачон 
ғарбликларнинг онг-у шуурида ва ёзишмаларида бўй чўза бошлаган куртаклари 
европаликларнинг қалбини мафтун этганди.[3] Шу йўсинда, шарқона элементлар аввал 
бошланган европача ҳаракатларнинг янгича усулда давом этишига кўмаклашди. 
Инглизларнинг Шарққа бўлган иштиёқи “Романтизм” деб номланган маданий ва адабий 
кўринишдаги ҳаракатларни бошлаб берди. Шарққа иштиёқмандлик кайфияти, асосан, XVIII 
ва XIX асрларда яққол юзага чиқди. Илк марта 1706-1707 йиллар оралиғида инглиз тилида 
“Минг бир кеча” туркум араб эртакларининг таржимаси пайдо бўлди. 1824 йил Жеймс 
Мориернинг “Исфаҳонлик ҳожи бобонинг саргузаштлари” номли мўжаз қиссаси чоп этилгач, 
китобхонларнинг янада Шарқни ўрганишга бўлган қизиқишлари ортди.
Авваламбор, XVIII асрда инглизларнинг миясига ўрнашган “Ориент”, яъни “Шарқ” ва 
“шарқона” тушунчаларининг улар ҳаётига қандай кириб келгани хусусида сўз юритсак. Чосер 
айтганидек, савдогарлар ҳикоя ва эртакларнинг оталаридир.[11] Кемачи ва сайёҳларнинг 
ҳамёнлари эса ёлғонга лиқ тўла бўлади.[12] XVI асрда Англия Монголия империяси билан 
савдо алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Шарқ томон қадам ташлади. Шунинг учун ҳам 
қадимги савдогар ва сайёҳларнинг Шарқ ҳақидаги ёзишмалари инглиз китобхонларига 
танишдир. Албатта, инглиз халқи XIV аср бошлариданоқ Марко Полонинг кашфиётлари 
орқали Шарқ ҳақида дунёқарашга эга бўлганди. Поло нарсаларни ошириб тасвирлаш усулини 
жорий этиб, айниқса, рақамларни ҳаддан ташқари кўпайтириб ёзар эди. Шундай қилиб, 
ёзувчилар Шарқни тасвирлашда катта миқдордаги тахиний рақамларга таянишди. Поло 
ўзининг ҳикояларида шаҳарда ўн икки мингта кўприк ва ўн икки минг етти юзта орол 
борлигини ёзади. Унинг давомчилари ҳам устозининг муболаға санъатини фаол тарзда сақлаб 
қолишди. Эҳтимол саёҳатлари тафсилотларини қоғозга туширган бу ёзувчилар имкон қадар 
далилларга асосланиб ёзишга ҳаракат қилишган бўлсада, бироқ улар ҳаёл оғушига кўпроқ 
шўнғигани сезилиб туради. Шундай асарлар сирасига кирувчи Жон Мандевилнинг 1499 йил 
Англияда чоп этилган машҳур “Сафар ва саёҳатлар” (“The Voyages and Travels”) китоби бўлиб, 



Download 377.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling