Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Муайян ва мавҳум от. Сезги аъзоси билан сезиш мумкин бўлган предметни атовчи – от муайян от. Муайян отни бевосита санаш мумкин. Шунинг учун бундай от саноқ сон билан муносабатга киришади. Шунингдек, шахсий баҳо шакли, кўплик қўшимчасини олиши мумкин: (бешта дафтар), (юзлаб одам), (ўғилча), (қизгина).
Муайян от қуйидаги ЛМТга эга: Модда номи: [олтин], [кумуш], [қум], [сув]. Шахс тавсифи номи: [йигит], [чол], [ўзбек], [тожик], [чўлоқ], [касал], [ота], [она]. Буюм номи: [қалам], [китоб], [чўмич], [коса], [гилам], [шолча]. Ўсимлик номи: [дарахт], [бута], [ўт], [жийда], [илдиз]. Ўрин-жой номи: [қишлоқ], [шаҳар], [саҳро], [адир]. Миқдор номи: [мисқол], [тонна], [ботмон], [чақирим]. Ташкилот ва муассаса номлари: [мактаб], [идора], [дўкон], [бозор]. Вақт-пайт номи: [кун], [фасл], [тонг], [кеча]. Бу ҳар бир ЛМТ ўз ичида бир неча луғавий-маъновий гуруҳ (ЛМГ) га бўлиниб кетади. Масалан, шахс тавсифи номи қуйидаги ЛМГга ажралади: Шахсни ёш жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [чол], [қари], [ўсмир], [ўспирин]. Шахсни қариндошлик жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [опа], [она], [сингил], [эгачи], [буви]. Шахсни касб жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [ишчи], [даллол], [деҳқон], [сувчи], [мироб]. Шахсни истиқомат жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [қишлоқи], [тошкентлик], [шаҳарлик]. Шахсни ташқи белгилари жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [букри], [новча], [пакана]; Шахсни руҳий ҳолати жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [жинни], [овсар], [довдир], [эзма]. Шахсни ижтимоий жиҳатдан тавсифловчи ЛМГ: [бой], [камбағал], [хасис], [зиқна]. Бошқа ЛМТ ҳам шундай ЛМГга бўлинади. Масалан, «Ҳайвон номи» ЛМТси ЛМГ лари: «қорамол» ЛМГ, «от» ЛМГ, «қўй» ЛМГ, «эчки» ЛМГ, «ит» ЛМГ, «эшак» ЛМГ, «товуқ» ЛМГ ва ҳ. Муайян от ЛМГ лари нисбатан барқарор ва ўта кенг, деярли чекланмаган ва ўзгарувчан қуршовдан иборат. ЛМГ марказидаги лексемалар ўзаро гипонимик, партонимик, градуонимик, функционимик, иерархионимик муносабатларда яшайди. Масалан, [арахт] lексемаси қуйидаги жинс-тур муносабати: [қайин], [тол], [ўрик], [терак], [мажнунтол], [арча]. Функционимик асосда тузилган ЛМГ анча оз: [қалам], [ручка]. Шахс тавсифи оти эса кенг градуонимик муносабатга эгалиги билан ажралиб туради. Мавҳум от турли нарсада мавжуд бўлган бир хил ёки ўхшаш сифатни бир алоҳидалик тарзида ифода этади. Масалан, [олма], [қовун], [шакар], [қанд] отининг муҳим сифат белгиси «ширинлик» бўлса, [ширинлик] мавҳум отида юқоридаги нарсаларда мавжуд бўлган умумий белги бир алоҳидалик сифатида берилади. Шунинг учун муайян ва мавҳум отнинг фарқли томони фақатгина уларнинг ҳақиқий ([китоб], [олма], [эшик]) ёки хаёлий ([севги], [ишқ], [ширинлик]), умумий ва якка нарсани ифодалаши эмас, балки белги, сифат маъносининг қай усулда талқин этилиши ҳам. От бирлик шаклда бир турдаги предметларнинг ўзини (якка от) ёки предмет тўдасини (жамловчи от) билдиришига кўра ҳам фарқланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling