Хусусият билдирувчи сифат нарса/мавжудотнинг характер-хусусиятини ифодалашда кўп қўлланади: [ёқимтой], [баджаҳл], [мулойим], [дилкаш], [яхши], [ёмон], [лоқайд] каби. Характер-хусусият ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ҳолат билдирувчи сифат нарса/мавжудотнинг ҳолат ёки вазиятини турғун белги сифатида ифодалайди. Ҳолат билдирувчи сифат ўз ўрнида яна ички гуруҳларга бўлинади:
1) табиий ҳолат билдирувчи сифат: [гўзал], [мўмин], [ўктам], [чўлоқ], [букри];
2) жисмоний ҳолат билдирувчи сифат: [бардам], [бақувват], [тетик], [ёш].
3) руҳий ҳолат билдирувчи сифат: [хафа], [ғамгин], [маъюс], [хурсанд], [шод];
4) иқтисодий ҳолат билдирувчи сифат: [бой], [бадавлат], [камбағал], [ночор];
5) ҳарорат ҳолатини билдирувчи сифат: [илиқ], [салқин], [совуқ], [иссиқ];
6) тозалик ҳолатини билдирувчи сифат: [тоза], [озода], [кир], [мусаффо], [исқирт];
7) эскилик, янгилик ҳолатини билдирувчи сифат: [янги], [эски], [кўҳна], [жулдур];
8) ҳўл-қуруқлик ҳолатини билдирувчи сифат: [ҳўл], [қуруқ], [нам], [намхуш];
9) тинч ва нотинч ҳолатни билдирувчи сифат: [тинч], [жим], [жимжит], [сокин], [осуда], [осойишта], [безовта];
10) етилганлик ҳолатини билдирувчи сифат: [хом], [пишиқ], [ғўр], [пухта];
Шакл билдирувчи сифат. Бу турдаги сифат нарса/предметнинг ташқи кўринишини ифодалайди: [новча], [ясси], [узунчоқ], [думалоқ], [япалоқ], айлана].
Do'stlaringiz bilan baham: |