Сўз туркумлари
ЖК даги от иш-ҳаракат йўналган предметни англатади: мактабга
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҳаммага
- На сада дарахтлари ости, на мачитлар, на доим базм қизийдиган гавжумда
ЖК даги от иш-ҳаракат йўналган предметни англатади: мактабга, ишга, заводга, укамга. Унинг инвариант аффикси [-га] бўлиб, нутқда турли фонетик, поэтик, диалектал вариантга эга бўлади: куракка, тупроққа, буёна, қайға.
ЖК кўмакчи билан синонимик муносабатга киришади: уйга кетди - уй томон кетди, укасига олди – укаси учун олди. ЖК ЧК, ТК ва ЎПК лари вазифаларини ҳам бажаради: Биз ҳашаматли бино олдига(да) тўпландик. Бу гапга(ни) тушунмадим. Кўрсатишга(дан) уялдим. ЖК даги от гапда: а) воситали тўлдирувчи: Моҳидил шошилинч сафарга отлана бошлади. (Ж.Абд.) Дилдор Нафисанинг оппоқ чақноқ кўзларига ҳавасланиб боқди. (Ҳ.Ғул.) б) ўрин ҳоли: Баҳор кўзи тўла ёшни яширмоқ учун эшикка югурди. (Ш.Раш.) Найман чўлларига, тўқайларига чинакам баҳор келди. (С.Аҳм.) в) пайт ҳоли: Спорт мусобақалари баҳорга қолдирилди. («Қашқ.»). г) мақсад ҳоли: Балонинг олдини олмоққа не чоралар кўрмоқ лозим? (Ж.Абд.) Баҳор Пўлатни кузатишга ясаниб чиққан эди.(Ш.Раш.) д) сабаб ҳоли: Ўз вақтида даволанмаганимга жуда афсусланаман. Ситора спортда катта муваффақият қозонганига хурсанд бўлди. е) миқдор-даража ҳоли: Рўзиева Дилшода дўкондан беш сўмга турли ўқув қуроллари сотиб олди. Қисқарган қолипли гапларда кесим вазифасида келади: Китоб ҳаммага. Билим оммага. Кўринадики, ЖК от туркумида КК УГМсини «олдинги отни кейинги феълга воситали тўлдирувчи ва ҳол вазифасида боғлаш» тарзида хусусийлаштиради. ЎПК от туркумида КК УГМсини «олдинги отни кейинги феълга воситали тўлдирувчи ва ҳол вазифасида боғлаш» тарзида хусусийлаштириб, иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни, вақти, шароити, ҳолати, сабаби, мақсади каби тажалли маънони ифодалайди. ЎПК [-да] кўрсаткичига эга: [қишлоқда], [ёзда], [ҳовлида]. ЎПК даги сўзлар уюшиб келганда олдингиларида қÿшимча тушиб қолиши мумкин: На сада дарахтлари ости, на мачитлар, на доим базм қизийдиган гавжумда бирор шарпа эшитасиз. (Ж.Абд.) ЎПК гапда: а) воситали тўлдирувчи: Ботирда боғбонликка меҳр болаликда уйғонди. (Н.Саф.) б) ўрин ҳоли: Катта-катта кўчаларда юрсин. (Ў.Умар.) в) пайт ҳоли: Ўша кезларда Ёлқин акам отда ғўзани культивация қилар эди. (П.Қод.) г) тарз ҳоли: Қиз ҳорғин, паришон ҳолда уйга қайтди.(Ойб.) д) мақсад ҳоли: Биз янги мактаб биноси қурилиши масаласида келдик. (Ж.Абд.) е) кесим: Олимжоннинг икки кўзи кўм-кўк ғўзаларда. (Ш.Раш.). Катта иззатда, кичик хизматда. Бунда ҳам синтактик қисқарув юз берган. ЎПК гап бўлакларига хосланганда англашиладиган маъно у бирикаётган сўзнинг луғавий хусусиятидан келиб чиқади. Масалан, [кўча] сўзида ўрин маъноси бор, шунинг учун (кўчаларда) сўзшакли гапда ўрин ҳоли вазифасида, ўша кезлар бирикувидан пайт англашилади, шу боисдан бу бирикма ЎПКда пайт ҳоли бўлиб келган. Демак, ЎПК субстанциал моҳиятининг воқеланишида тажалли маънонинг роли катта. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling