Сўз туркумлари


Сифат Сифат ва унинг УГМси


Download 0.74 Mb.
bet36/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Сифат


Сифат ва унинг УГМси. Асосан предметнинг, қисман ҳаракатнинг белгисини билдирувчи даражаланувчи сўз сифат дейилади: қизил қалам, оқ кабутар, яхши гапирмоқ.
Бошқа сўз туркуми ҳам белги ифодалайди. Аммо сифат барқарор ва турғун белги ифодалаши жиҳатидан улардан ажралиб туради. Масалан, Гул – қизил деганда турғун (статик) белги, Гул қизарди деганда эса ўзгарувчи (динамик) белги намоён бўлган. Сифат англатадиган белги бошқа туркум англатадиган белгидан хусусияти билан фарқланади. Масалан, қизғиш – қизил – қип-қизил. Бошқа туркум англатувчи белгида эса бундай хусусият йўқ. Сифат гапда асосан сифатловчи аниқловчи, қисман кесим, ҳол вазифасида келади.
Шу асосда сифатнинг УГМсини «асосан предметнинг, қисман ҳаракатнинг белгисини билдириб, гапда асосан сифатловчи аниқловчи, баъзан кесим, айрим ҳолларда ҳол вазифасида келиш» кўринишида тиклаш мумкин.
Белги тушунчаси ўз ичига ранг-тус, ҳажм-шакл, характер, вазн, маза кабини қамраб олади. Белгининг хусусиятига кўра сифат иккига бўлинади: аслий сифатлар ва нисбий сифат.
Аслий сифат предметнинг турғун, нисбатланмайдиган ва даражаланадиган белгисини ифодалайди: [қизил], [сариқ], [катта], [кўп], [оз].
Нисбий сифатлар белгини қандайдир бир предмет, белги, миқдор, ўрин ва ҳаракатга нисбатан ифодалайди: моддий ёрдам, синиқ пиёла, бурчакдаги ўтиргич. Нисбий сифатда даражаланиш, қиёсланиш бўлмайди. Лекин у даража белгисига эга бўлган равишдан асосан предмет белгисини билдириши билан фарқланади.
Аслий сифатнинг барчасида даража шакллари, айримида озайтирма ва кучайтирма шакл бор.
Аслий сифат билдирган белгининг даражаси ҳар хил бўлиши мумкин. Даража категорияси (ДК) сифат ифодалаган белгининг шу нуқтаи назаридан тавсифини беради.
Сифат ЛМГлари. Дарслик ва қўлланмаларда сифатнинг 9 та ЛМГ ажратилади:
1.Хусусият билдирувчи сифат. 2.Ҳолат билдирувчи сифат. 3.Шакл билдирувчи сифат. 4.Ранг-тус билдирувчи сифат. 5.Маза-таъм билдирувчи сифат. 6.Ҳид билдирувчи сифат. 7.Ўлчов билдирувчи сифат. 8.Ўрин билдирувчи сифат. 9.Пайт билдирувчи сифат.
Қуйида уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling