Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet33/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Келишик категорияси. БК даги от ким, нима, қаер сўроқларига жавоб бўлиб, қуйидаги вазифада келади:
Эга: 1. Илҳом - энг ёш ўқитувчи. 2. Дарвоза тепасига сандиқ қўйилганди.
Ҳол: Шу куни Абдулла алламаҳалгача хаёл суриб ётди. (Ў.Умар.). Ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда. (Мақ.)
Воситасиз тўлдирувчи: Муротали қазиб қўйган чуқурларга кўчат ўтқазарди. (Ш.Раш.) Бир киши ариқ қазийди, минг киши сув ичади. (Мақ.)
Қаратувчи аниқловчи: Кўк юзини юлдузлар банд этди. (Ж.Абд.) Чўл қовунлари пишай-пишай деб турибди. (С.Аҳм.)
Сифатловчи: Шу пайт электр қўнғироқ аста жиринглади. (Ҳ.Ғул.)
Изоҳловчи: Дарёдан ўтилган кун генерал Погодин ҳарбий Кенгашга чақирилди. (И.Раҳ.)
От кесим (Отам - ишчи), ундалма (Сиз бахтлисиз, Олимжон ака), атов гап (Кўм-кўк дала) вазифасида келганда, уни БК да дейиш тўғри эмас. Айтилганидек, бунда келишик УГМсига хос вазифа юзага чиқмаган.
ҚК даги отда КК УГМси «отни қаратқич аниқловчи вазифасида кейинги сўзга боғлаш» тарзида хусусийлашади: Моҳидил инсон табиатининг нақадар мураккаблигига янада чуқурроқ тушуна борди. (Ж.Абд.)
Манбаларда ҚК нинг белгили ва белгисиз кўриниши фарқланади. БК нинг КК шакллари ўрнини бемалол алмаштира олиши ҳақидаги назария «белгисиз ҚК» ни БК сифатида қарашни тақозо қилади. Масалан, ноннинг увоғи – ҚКда, нон увоғи – БКда.
ТК даги от гапда иш-ҳаракатни қабул қилган предметга объект тусини беради ва тушум келишиги аффиксини қабул қилган от воситасиз тўлдирувчи вазифасида келади. «Отга объект тусини бериш ва уни феълга воситасиз тўлдирувчи сифатида боғлаш» – ТК УГМсининг от туркумидаги хусусийлашуви.
Манбаларда ТК нинг ҳам белгили ва белгисиз кўриниши фарқланади. БКнинг КК шакллари ўрнини бемалол алмаштира олиши ҳақидаги назария «белгисиз ТК» ни ҳам БК сифатида қарашга олиб келади. Масалан, нонни емоқ – ТК да, нон емоқ – БК да.
Демак, ҚК ва ТК да таъкидлаш ва ажратиш маъноси бўлиб, унга эҳтиёж бўлмаганда БК қўлланади.
ЧК КК УГМсини умуман «олдинги сўзни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида боғлаш» тарзида, от туркумида эса «олдинги отни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида боғлаш» кўринишида хусусийлаштиради.
От туркумида ЧК кўмакчи билан келиши мумкин: таомдан кейин, ишдан сўнг.
ЧК даги отнинг вазифалари:
а) воситали тўлдирувчи: Гулнорнинг ўзидан сўраб кўрармиз? («Саодат».)
б) ўрин ҳоли: Эшиги очиқ нариги хонадан пианино овози эшитилмоқда эди.(П.Қод.)
в) сабаб ҳоли: Юлдуз таажжубидан ўзини босолмади.(М.Муҳ.)
г) пайт ҳоли: Иккаласи ёшликдан бирга ўсишган. (М.Қор.)
д) кўмакчилар билан бирга ажратилган бўлак вазифаси: Қамишкапаликлар одамларни номлари билан аташдан кўра, хусусиятлари билан таърифлайдилар.(А.Қаҳ.)
ЧК ўз вазифасини йўқотиши мумкин: [бирдан], [тўсатдан], [қўққисдан].
Маъноси кучсизланиши ва гап қисқариши натижасида кесим вазифасида тусловчи олиши мумкин: Қишлоқданмисизлар? Қисқарув ҳодисаси ЧК даги сўзнинг эга бўлиб келишини ҳам таъминлайди: Бу китоблардан менда ҳам бор.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling