Ву икки назария бир-бирига қарама-қарши эмас, балки улар бир-бирини тўлдириб эриш жараёнининг кўп қиррали ҳодиса эканлигини эътироф этади. - Ву икки назария бир-бирига қарама-қарши эмас, балки улар бир-бирини тўлдириб эриш жараёнининг кўп қиррали ҳодиса эканлигини эътироф этади.
- Д.И. Менделеев назариясига мувофиқ, эритмалар аниқ таркибли беқарор бирикмалар бўлиб, улар қисман диссоциланган ҳолатда бўлади, бошқача айтганда, эритма эрувчи модда, эритувчи ва уларнинг ўзаро таъсири маҳсулотларидан иборат бир жинсли системадир. Унинг ғоялари кўпгина илмий изланишлар натижасида тасдиқланди, бу изланишларнинг муаллифлари турли моддалар эритмаларидан эритувчи билан эрувчи модда орасида ҳосил бўлган барқарор бирикмаларни (солватларни) ажратиб олишга муваффақ бўлдилар* .
- Агар эритувчи сифатида сув олинган бўлса, эритмада ҳосил бўлган бирикмалар гидратлар деб, эритмани музлатиш ёки буғлатиш натижасида бундай гидратларни (масалан,СuSО4 * Н2О, Na2СО3 * 1OН2О, СаSО4 * 2Н2О ва бошқаларни) ажратиб олиш мумкин.
Эриш жараёни - Эрувчи модда эритувчи модда билан аралашганда, яъни улар эритма ҳолатига ўтганида моддаларнинг хоссалари ўзгаради. Буни эриш иссиқлик эффекти (dH) да кузатиш ва умумий ҳажм ўзгариши мумкинлигидан қўриш мумкин.
- Масалан, 25°С да 1л этил спирти 1л сув билан аралашганда ҳосил бўлган эритманинг умумий ҳажми 2л бўлмасдан 1,93л бўлади. Бунда системанинг ҳажми 3,5% камаяди, чунки этил спиртининг гидроксил гуруҳи сув молекулалари билан водород боғланиш орқали бирикиб сув ўзининг муз каби структурасини ўзгартиради. Агар модца эриган вақтида иссиқлик ажралса, энталпия камаяди (dН<0); агар модда эриганида иссиқлик ютилса, энталпия кўпаяди (dН>0). Баъзи моддалар сувда эриганида иссиқдик ажралади, баъзиларида, аксинча, иссиклик ютилади. Агар модда эриганида иссиқлик ажралса, бу жараёнда эркин энергия dG камаяди, чунки dG=dН-ТdS тенгламадан кўриниб турибдики, dН нинг камайиши dQ ни ҳам камайтиради, бу ҳодца dQ<0 бўлади ва жараён ўзўзича бора олади.
- Эриш вақгида иссиқлик ютилса (dН>0 бўлса) dQ=dН-ТdS тенгламага мувофиқ системанинг энтропияси ортиб боради (яъни dS>0 бўлади), чунки модда ўз-ўзича эрига-нида dS<0 бўлганлиги учун dН<0 бўлганда ТdS ортиб боради.
0>0>0>
Do'stlaringiz bilan baham: |