Т а қ д и м о т 4 23 гуруҳ талабалари Эриш жараёни


Download 1.68 Mb.
bet1/10
Sana28.01.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1135428
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
portal.guldu.uz-Эриш жараёни

Т а қ д и м о т

Эриш жараёни

  • Мавзу:

Эритмаларнинг умумий тавсифи

  • Икки ёки бир неча моддаларнинг молекулалари (хусусий ҳолларда атом, ионларининг) аралашмасидан иборат бир жинсли (гомоген) система эритма дейилади. Оддий аралашмадан эритма ўзининг бир жинсли эканлиги билан фарқ қилади. Эритмалар бир жинсли эканлиги билан ки-мёвий бирикмаларга ўхшайди.
  • Эритмаларнинг кимёвий бирикмалардан фарқи шундаки, бирикма доимий таркибга эга бўлгани ҳолда, эритмани ташкил қилган моддаларнинг миқцорлари орасидаги нисбат кенг чегарада ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, эритма хоссаларида уни ташкил қилган айрим компонентларнинг хоссаларини ҳам кўриш мумкин, аммо кимёвий бирикма хоссалари унинг таркибидаги элементларнинг хос-саларидан кескин фарқланади.

Эритмаларда компонентлар орасида бўлган барча ўзаро таъсирларни ҳисобга олиш қийин масала бўлганлигидан, эритмадаги айрим белгиларга қараб, айни эритма ҳақида маълум нуқтаи-назар яратилади.

  • Эритмаларда компонентлар орасида бўлган барча ўзаро таъсирларни ҳисобга олиш қийин масала бўлганлигидан, эритмадаги айрим белгиларга қараб, айни эритма ҳақида маълум нуқтаи-назар яратилади.
  • Масалан, Ваит-Гофф эритмадаги заррачалар ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари жиҳатидан худди газ молекулаларига ўхшаш бўлади, деган нуқтаи назарни қабул қилиб, эритмаларга газ ҳолат қонунларини татбиқ этди, бунда эритма компонентлари орасидаги ўзаро таъсирларни эътиборга олмади.
  • 1887 йил Д.И. Менделеев эритмапар ҳақида солватлар (гидратлар) назариясини яратди. Бу назариянинг асосий ғоясига кўра, эритмаларда кимёвии ўзаро таъсир мавжуд бўлиб, бунинг оқибатида эрувчи ва эритувчи моддалар орасида беқарор ва қисман диссоциланадиган бирикмалар ҳосил бўлади.
  • Д.И. Менделеев ғоялари эритмалар ҳақидаги назарияларнинг ривожланишига катга таъсир кўрсатди. Эритмалар ҳақидаги назарияни яратишда Д.М. Менделеев уларнинг кимёвий табиатини ўрганишга кўпроқ эътибор берган бўлса, Вант-Гофф эритмаларнинг физикавий табиатини ўрганишни биринчи ўринга қўйди ва эритмалар ҳақида физикавий назария яратди. Бу назарияга мувофиқ эржма турли моддалар молекулаларининг бир жинсли аралашмаси бўлиб, эрувчи модда бу аралашмада худди газ ҳолатига ўхшаш ҳолатда бўлади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling