Т а қ д и м о т 4 23 гуруҳ талабалари Эриш жараёни


Газларнинг суюқликларда эриши. Генри қонуни


Download 1.68 Mb.
bet7/10
Sana28.01.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1135428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
portal.guldu.uz-Эриш жараёни

Газларнинг суюқликларда эриши. Генри қонуни

  • Берк идишга суюқлик солиниб, унинг устига газ юборилса, газ суюқликда эрий бошлайди ва ниҳоят, суюқпик газга тўйинади. Газларнинг суюкликларда эрувчанлиги ўша газ ва суюқлик табиатига, босим ва ҳароратга боғлиқ. Ҳарорат кўгарилган сари газнинг эрувчанлиги камая боради. Айни ҳарормтда Газ эрувчаплигининг босим ўзгариши билан ўзгариши Генри қонунига бўйсунади. Бу қонун қуйидагича таърифланади: маълум бир суюкликдл эриган газнинг оғирлик миқдори газ босимига мутаносиб бўлади:
  • бу ерда С—суқликда ериган газнинг оғирлиги, Р—газ босими, К—ўзгармас катталик.
  • Маслалан, I ат босимда 00 да 1л сувда 0,0654 г кислород эриса, ўша ҳароратда 2 ат босимда 0,1308 г кислород эрийди. Босим ортгаи сари газ зичлиги ортиши сабабли 0,1308 г кислороднинг 2 ат даги ҳажми 0,0654 г кислороднинг 1 ат даги ҳажмига баравар бўлади.

Демак, Генри қонунига мувофиқ маьлум ҳажмдаги суюқликда эриган газнинг ҳажми босимга боғлиқ эмас.

  • Демак, Генри қонунига мувофиқ маьлум ҳажмдаги суюқликда эриган газнинг ҳажми босимга боғлиқ эмас.
  • Газлар аралашмаси эритилганда ҳар қайси газ мустақил равишда эрийди, яъни бир газнинг эришига аралашмадаги бошқа газлар ҳеч қандай ҳалал бермайди, эриш газнинг парциал босимигагина мутаносиб бўлади (Генри-Дальтон қонуни).
  • Генри ва Генри-Дальтон қонунларига суюклик билан кимёвий реакцияга киришмайдиган газларгина пастроқ босимларда бўйсинади.
  • 1 л эритувчида t0 да ва Р босимда эрий оладиган газ ҳажми газнинг эрувчанлик коэффициенти ёки газнинг абсорбция коэффициенти дейилади. 3-жадвалда Н2, О2 ва СО2 нинг сувда ва этил спиртида 0 ва 150 даги эрувчанликлари кўрсатилган. 0°С да 1 л сувда 0,0489 л О2 эриши жадвалдан кўриниб турибди; босим 4 ат га кўтарилганда хам 1 л сувда 0,0489 л О2 эрийверади, лекин газнинг оғирлик микдори энди, 4 марта ортиқ бўлади.
  • Газ эритилган сувга электролитлар қўшилса газнинг эрувчанлиги камаяди. Электролит қўшилганда газ эрувчанлигининг камайиши «тузланиш» (туз воситаси билан сиқиб чиқарилиш) деб аталади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling