«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник
У.С.Утаев
«___» декабрь 2022 йил
Р Е Ж А - К О Н С П Е К Т
Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органлари ходимларининг халқ билан мулоқот қилиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда юзага келадиган муаммолар.
Ўқув саволлар:
1. Кириш қисми.
2. Асосий қисми.
3.Ўқув машғулоти ўтказиладиган жой: ИИВ Бухоро академик лицейи 3-ўқув хонаси.
4. Ўқув соати: назарий 60 дақиқа.
5. Якуний қисми.
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади), шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён матнда мурожаатлар деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;
давлат органларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;
шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;
Do'stlaringiz bilan baham: |