«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
Давлат тизимининг асосий максадлари куйдагиларга асосланади:
бошкариш органларини, Республика ва махаллий бошкарув, корхона, ташкилот, идораларни куч ва воситаларини бирлаштириш; ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш; фавкулодда вазиятлар содир булишини олдини олиш ва окибатларини тугатиш масалаларини хал этиш; атроф - мухитни мухофаза килиш; тинчлик ва харбий даврда фавкулодда вазиятлардан давлат иктисодиётига етказиладиган зарарни камайтириш. Давлат тизимининг меъёрий – хукукий жихатдан фаолият кўрсатиши Конституция, конунлар, Олий мажлис карорлари, Республика Президентининг фармонлари, кўрсатмалари, Вазирлар Махкамасининг карорларига асосланган. ФВДТ: 14-та худудий; 22 – функционал; 1 – та ахборот - бошкарув куйи тизимларидан иборат. ФВДТ 3 – та даражада фаолият курсатади: Республика, махаллий ва объект даражасида. ФВДТнинг кайд этилган хар бир даражаларида бўлиши шарт бўлган 5 – та бўгин мавжуд: Рахбар органлар; Кундалик бошкарув органлар; Фавкулодда вазият окибатларини тугатиш куч ва воситалари; Фавкулодда вазиятларни бартараф этишда зарур бўладиган молиявий ва моддий ресурслар захираси; Ахборот, алока ва маълумотлар билан таъминлаш тизими. 3 Савол: Фавкулодда вазиятлар мониторинги ва ахборотлар тизимининг тузилиши Инсоният тарихи турли фавкулодда вазиятлар инсонларнинг халок булиши, хаёт фаолиятининг бузилишига, халк хужалиги жуда катта микдорда моддий зарар етишига сабабчи булганлиги учун уларни кузатиб бориш ва олдини олишни хаётнинг уз такозо этмокда. Бу борада кузатув узлуксиз олиб борилса, у аник натижаларни беради. Атроф-мухитни, жараёнларни бир ва ундан ортик кисимларини аввалдан тайёрланган дастур асосида бирор максадда хам фазода ва хам вакт буйича узлуксиз кузатиб боришни мониторинг деб номлаш таклиф этилган. МОНИТОРИНГ деб, биосферага инсон фаолияти таъсири натижасида буладиган узгаришларни ажратиб олиш имконини берувчи кузатув тизими тушинилади. Бундай тизимни атроф-мухитда буладиган антропоген узгаришлар мониторинги деб аталиб, табиатда инсон фаолияти билан боглик табиий узгаришларни кузатув тизими эса табиий узгаришлар мониторинги деб аталади. Яъний мониторинг мавжуд ахборотлардан фойдаланиб атроф-мухитда буладиган антропоген эффектларни ажратиб олиш имкониятини берувчи тизимлар гурухига киради. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling