T me/psixobook


FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 15-ҚОНУН. МУАММОЛАРДАН ЎСИШ УЧУН ТУРТКИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 15-ҚОНУН. МУАММОЛАРДАН ЎСИШ УЧУН ТУРТКИ 
СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИНГ 
Кунларнинг бирида қиз денгиз соҳилида узоқ йиллик дўсти — қари денгизчи билан 
сайр қилиб юрган экан. Қизни аллақандай муаммолар қийнар, у бундан анча 
тушкунликка тушиб қолган эди. Денгизчи ундан сўрабди: 
— Нима деб ўйлайсан: агар мен соҳил қоясидан сувга тушиб кетсам чўкаманми? 
Қиз денгизнинг этни жунжиктурувчи сувлари, қоятошларга урилаѐтган тўлқинларга 
қараб, жавоб берибди: 
— Албатта, чўкиб кетсан! 
— Мен сувга йиқилиб чўкиб кетган инсонни кўрган эмасман, — эътироз билдирибди 
денгизчи. — Мен агар сувдан чиқа олмасамгина чўкиб ўламан. 
— Бироқ сен жуда қаттиқ шамоллаб, касалхонага тушишинг мумкин-ку? — эътироз 
билдирибди қиз. 
— Сувда узоқ қолиб кетсам, шундай бўлиши мумкин. Мен сувга кўп йиқилганман. 
Аввалига жуда қўрқардим, кейинчалик сувдан тезда чиқиб олсам ҳеч қандай зарар 
кўрмаслигимга амин бўлдим. Сенинг муаммоларинг ҳам худди шундай. Муаммоларни 
ўйлаб қийналгандан кўра, уларни тезроқ ҳал этиш йўл лари ҳақида ўйла. 
* * * 
Муаммоларнинг аксарияти ҳақида шундай дейиш мумкин: сиз тушиб қолган вазият эмас, 
унга сизнинг муносабатингиз ҳақиқий муаммо саналади. Энг катта хавф муаммодан 
кейинги умидсизликда яширинган. Агар биз унга бутун ўй хаѐлимизни бағишламасак, 
муаммо ўз ҳолича бизга кучли таъсир ўтказа олмайди. 
Биздан ташқарида нима бўлаѐтгани-ю, унга бизнинг муносабатимизни аниқ фарқлаб 
олишимиз керак. Биз ҳамма ҳодисаларга ҳам ўз таъсиримизни ўтказа олмаймиз. Вақти-
вақти билан “сувга йиқилиб” турамиз. 
Биз ҳаѐтдаги кутилмаган ҳо латлардан қоча олмаймиз, би роқ ўз тушкунлигимизни 
қисқартиришимиз мумкин. Агар бизни кетма-кет уч ҳафта қандайдир омадсизлик таъқиб 
қилса, бундан сўнг биз карахт аҳволга тушиб қолсак, қайғуриш вақтини уч кун, уч соат, 
ниҳоят, уч дақиқагача қисқартиришни ўрганишимиз керак. Fолиблар ўзларида бундай 
қобилиятни шакллантиришган. Бу ҳолатни жамики муаммоларга қўллаш мумкин. 
Фақатгина хаѐт учун ўта хавфли касалликларгина бундан мустасно. 
Ҳаммада ҳам муаммо бўлади. Агар кўпгина инсонлар бу ҳақда узоқ қайғуришса, 
ғолибларнинг қайғуриши узоқ давом этмайди. Шундан сўнг у ўзининг жамики салбий 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 78 - 
ҳисларини ижобий қувватга айлантиради. У тезда яна фаоллашади ва муаммони ечишга 
тушади. Уни муаммо қаъридаги яширин имкониятлар илҳомлантиради. 
Муаммо бизнинг ҳис-туйғуларимизни чулғаб олиши ҳамоно биз ҳаракатланишдан 
тўхтаймиз. Унутмаслик керакки, вазиятнинг хўжайини муаммо эмас, айнан бизмиз. Биз 
диққатимизни муаммодан унинг ечимига қаратганимиздан бошлаб у бизнинг устимиздан 
эмоционал ҳукмронлигини йўқотади. Муаммо пайдо бўлиши билан, унга 
энергиямизнинг ўн фоизини ажратиб, қолган тўқсон фоизини муаммонинг ечимига 
бағишлашимиз керак. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling